Й. Турсунов меҳнат ҳУҚУҚИ
Билимингизни текшириб кўринг
Download 1.99 Mb. Pdf ko'rish
|
@iBooks Bot myehnat huquqi
- Bu sahifa navigatsiya:
- ИШ ВАҚТИ ВА ДАМ ОЛИШ ВАҚТИ 1-§. Иш вақти, унинг турлари ва давомийлиги
Билимингизни текшириб кўринг 1. Меҳнат шартномасини бекор қилиш деганда нимани тушунасиз? 2. Меҳнат шартномаси бекор бўлишининг қандай умумий асослари қонунда назарда тутилган? 3. Ходим томонидан меҳнат шартномасини бекор қилиш тартибини айтиб беринг. 4. Муддатли меҳнат шартномаси ходим томонидан муддатидан аввал бекор қилини- ши мумкинми? 5. Муддатли меҳнат шартномаси муддатидан олдин бекор қилинса, ходим қайси ҳол- ларда иш берувчига неустойка тўлаши лозим? 67 Қаранг: Ўзбекистоннинг янги қонунлари, Т., «Адолат», 6-сон, 118-бет. 68 Қаралсин: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2002 йил 12 январ 1095-сон би- лан рўйхатга олинган «Давлат органлари ва уларнинг мансабдор шахслари ғайриқонуний хатти-ҳаракатлари туфайли фуқароларга ва юридик шахсларга етказилган зарар учун давлат бюджетидан пул тўловларини амалга оширилиши тўғрисидаги йўриқнома». 6. Меҳнат шартномаси иш берувчи ташаббуси билан қандай асослар мавжуд бўлга- нида бекор қилиниши мумкин? 7. Иш берувчи томонидан меҳнат шартномасини бекор қилиниш тартибини сўзлаб беринг. 8. Меҳнат шартномаси бекор бўлганида ишдан бўшатилган ходимга меҳнат дафтар- часи ва ҳисоб-китоблар қандай муддатларда берилади? 9. Ғайриқонуний равишда ишдан бўшатиш ёки бошқа ишга ўтказиш нима ва бундай хатти-ҳаракатлар учун қандай ҳуқуқий жавобгарлик мавжуд? 10. Ишдан четлатиш нима ва унга қандай ҳолларда йўл қўйилади? I боб. ИШ ВАҚТИ ВА ДАМ ОЛИШ ВАҚТИ 1-§. Иш вақти, унинг турлари ва давомийлиги Иш вақти меҳнат шартномасининг муҳим шартларидан биридир. Чунки иш вақтининг оқилона меъёрларини белгилаш ходимлар учун ҳам, иш берувчи учун ҳам, давлат-жамият учун ҳам муҳим аҳамиятга эга. Иш вақтининг физиологик ва ижтимоий чегараларини тўғри белги- лаш ва уларга амал қилиш ходимлар жисмоний ҳамда руҳий саломат- ликларини муҳофаза қилиш, уларнинг тез қариб қолишлари, касал- ликларга чалиниб, меҳнат қобилиятларининг пасайишига йўл қўймас- лик, айни пайтда иш берувчи учун ҳам зарур хўжалик якунларига эри- шиш имконини беради. Халқаро Меҳнат Ташкилоти ва бошқа инсонпарвар халқаро ташки- лотлар ходимларни ишлаб чиқаришда зўриқиши туфайли касалликларга чалинишларининг олдини олиш, белгиланганидан кўпроқ вақт давомида ишлашларига йўл қўймасликка қаратилган тадбирларни белгилайди 69 . 69 Жумладан, БМТнинг 1966 йил 19 декабрдаги «Иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқлар тўғрисида»ги халқаро Пактида (7-8-моддалар) ҳамда Халқаро Меҳнат Ташкило- тининг 1935 йилги 47-сонли «Иш вақтини ҳафтасига 40 соатгача қисқартириш тўғриси- да»ги Конвенцияси ва 116-сонли тавсияларида иш вақти чегараларига андозалар белгилаб қўйилган. Иш вақтини ҳуқуқий тартибга солишдан кўзланган асосий мақсад физиологик меъёрлардан ортиқча вақт давомида ишлаш туфайли саломатликка зиён етишига йўл қўймаслик, ходимларга дам олишлари, маънавий камол топишлари, болалар тарбияси, оилавий машғулотлар билан банд бўлишлари учун реал имкониятни ка- фолатлашдан иборатдир. МКнинг 114-моддасига кўра: «Ходим иш тартиби ёки графигига ёҳуд меҳнат шартномаси шартларига мувофиқ ўз меҳнат вазифаларини бажариши лозим бўлган вақт иш вақти деб ҳисобланади». Фуқаролар меҳнат қиладиган соҳалар хилма-хил бўлиб, улар нафақат иш- хоналарда, ўз томорқасида ҳам, тадбиркор сифатида ҳам меҳнат қилишлари мум- кин. Аммо уларнинг корхона, муассаса, ташкилотларда ёлланиб ишлашга асослан- ган иш вақтигина меҳнат қонунлари билан тартибга солинади. Ходимнинг меҳнат муносабатига киришганлиги унинг корхонадаги ички меҳнат тартибига, меҳнат интизомига, корхона тартибига риоя этиш лозимлигини тақозо этади. Шу сабабли меҳнат ҳуқуқида иш вақти деганда ходим ички меҳнат тартиби қоидаларига кўра меҳнат бурчлари- ни бажарадиган вақт тушунилади. Ходим иш вақти давомида корхонада бўлган ҳолда айрим ҳолларда эса корхонадан бошқа жойда бўлсада, иш берувчининг топшириқларини, давлат-жамият вазифаларини бажариши назарда тутилади. Иш вақти узунлиги меҳнатнинг энг муҳим шартларидан бири ҳисо- бланади. Шунга кўра иш вақтининг энг кўп миқдори ходим ва иш бе- рувчи манфаатларини ҳисобга олган ҳолда давлат томонидан белгилаб қўйилади. Иш вақти нормаларининг белгиланиши ходим меҳнатини миқдор ва сифат жиҳатидан ўлчаш воситаси ҳамда шунга кўра иш ҳақи тўлаш меъёри, корхона меҳнат натижаларини аниқлашга ёрдам берувчи кўрсаткич вазифаларини бажаради. Меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари иш вақтининг кунлик, ҳафталик ва йиллик нормаларини белгилайди. Иш куни деганда ходим сутка давомида ишлаши лозим бўлган вақт тушунилади. Иш куни узун- лиги одатда ҳафталик иш вақти нормасига асосан ва иш берувчининг, улар вакилларининг ўзаро келишувларини ифодаловчи жамоа шартномалари, ички меҳнат тартиб-қоидалари меҳнат шартномасига кўра белгиланади. Қонун хужжатларида бевосита иш куни узунлиги белгиланадиган ҳол- лар ҳам мавжуд 70 . 70 Download 1.99 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling