Й. Турсунов меҳнат ҳУҚУҚИ


-§. Меҳнат шартномасининг фуқаролик ҳуқуқий


Download 1.99 Mb.
Pdf ko'rish
bet34/101
Sana26.02.2023
Hajmi1.99 Mb.
#1231856
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   101
Bog'liq
@iBooks Bot myehnat huquqi

2-§. Меҳнат шартномасининг фуқаролик ҳуқуқий
шартномалардан фарқ қилувчи жиҳатлари 
 
Меҳнат шартномаси ҳам унинг тарафларида бир-бирларига нисбатан 
ўзаро ҳуқуқлар ва мажбуриятларни юзага келтиришга қаратилган келишув 
эканлиги билан ҳар қандай шартномалар билан умумий хусусиятга эгадир. 
Айниқса, тартибга солиш предмети меҳнат эканлиги билан иш бажариш 
(хизмат кўрсатиш)га оид фуқаролик ҳуқуқий шартномалар (пудрат, 
топшириқ, муаллифлик, илмий-тадқиқот ишларини бажариш ва бошқа-
лар) билан ўхшаш жиҳатларга эга. 
Бироқ, меҳнат шартномаларининг ўзига хос бўлган хусусиятлари ва 
бир қатор жиҳатлари борки, улар меҳнат шартномасини фуқаролик 
ҳуқуқий шартномаларидан аниқ фарқлаш имконини беради. 


Меҳнат ҳуқуқи фанида кўпчилик томонидан эътироф этилган ана 
шундай фарқловчи жиҳатлар қаторига қуйидагилар киритилиши мум-
кин: 
1. Меҳнат шартномасига кўра ходим корхонада муайян касб, ихти-
сос ва малакага оид ишни бажариши, иш берувчи эса ана шундай иш 
билан таъминлаши лозим. Меҳнат шартномаси мажбурияти предмети 
ишнинг натижаси ёки кўрсатиладиган муайян хизмат тури эмас, балки 
тирик меҳнатни ўзи саналади. Ҳар бир ходим меҳнат жамоаси таркиби-
да бўлгани ҳолда бажарадиган ишнинг хусусияти ишлаб чиқариш вази-
фаларидан келиб чиққан ҳолда тегишли касб, ихтисос доирасида ўзга-
риб туриши мумкин. 
2. Ходим ўз касби, ихтисоси, лавозимига оид ишни корхона ички 
меҳнат тартибига амал қилган ҳолда бажариши лозим бўлади. Ички 
меҳнат тартиби деганда ходимларни бир маромда ишлашларини, хавф-
сиз ва унумли меҳнат жараёнида тегишли меҳнат меъёрлари бажарили-
шини таъминловчи меҳнат режими назарда тутилади. Бундай меҳнат 
режими меҳнат қонунлари, қонун ҳужжатлари, корхоналардаги локал 
меъёрий ҳужжатлар билан тартибга солинади. 
3. Меҳнат жараёнида ходим иш берувчи фармойишларини бажари-
ши, меҳнат операцияларини унинг кўрсатмаларига амал қилган ҳолда 
бажариши лозим. Яъни ходим ва иш берувчи ўртасида ўзаро бўйсуниш 
муносабати мавжуд бўлади. Меҳнат шартномаси бўйича меҳнат қилин-
ганида меҳнат жараёнининг ўзи, унинг шарт-шароитлари тартибга со-
линади. 
4. Меҳнат Кодексига кўра (154-модда) иш берувчи ходимга ўзининг 
молиявий ҳолатидан қатъи назар жамоа келишуви ёки шартномасида 
кўрсатиб қўйилганидан кам бўлмаган миқдорда иш ҳақи тўлаши керак. 
Иш ҳақи тўлашга оид шартлар ҳатто ходим рози бўлган тақдирда ҳам 
қонунларда белгилаб қўйилган энг кам миқдордан кам бўлишига, унинг 
аҳволини ёмонлашувига олиб келиши мумкин эмас. 
Меҳнат шартномасига кўра тўланадиган ҳақ бажарилган меҳнат-
нинг миқдори ва сифатига мутаносиб бўлиши талаб этилади ҳамда бу 
кўрсаткич иш ҳақи тизимлари (ишнинг давомийлиги, мураккаблиги, хо-
димнинг малакаси, нормаларнинг бажарилиши ва бошқа омиллар 
ҳисобга олинган ҳолда) воситасида аниқланади. Ходим асосий иш 
ҳақидан ташқари корхона иш якунларига кўра белгиланган қўшимча иш 
ҳақларини ҳам олади (мукофот пуллари, устама ҳақлар ва бошқалар). 
Шахсга ходим сифатида имтиёз ва енгилликлар берилиши қонунчи-
ликка кўра шахсни ишга қабул қилиш тўғрисидаги буйруқ (фармойиш) 


чиқарилиши, меҳнат дафтарчаси юритилганлиги, ишлаётганлиги ҳақида 
маълумотнома берилганлиги кабилар билан боғлиқ бўлади. 
Хўжалик фаолияти амалиётида «меҳнат келишувлари (битимлари)» 
учраб туради ва уларнинг ҳуқуқий табиати турличадир. Бунда агар меҳнат 
битимларига кўра ходим буйруқ асосида ишга қабул қилинган, корхона 
меҳнат жамоаси таркибига киритилган бўлса, бундай битим меҳнат шарт-
номаси деб ҳисобланиши, бир марталик ишни бажариши учун тузилган 
бўлса шахсий пудрат (фуқаролик ҳуқуқий) шартнома муносабати деб 
баҳоланмоғи зарур бўлади. 

Download 1.99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   101




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling