Й. Турсунов меҳнат ҳУҚУҚИ


§. Меҳнат шартномасининг шакли, мазмуни ва амал қилиш муд-


Download 1.99 Mb.
Pdf ko'rish
bet36/101
Sana26.02.2023
Hajmi1.99 Mb.
#1231856
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   101
Bog'liq
@iBooks Bot myehnat huquqi

§. Меҳнат шартномасининг шакли, мазмуни ва амал қилиш муд-
датлари 
 
Меҳнат шартномаси унда иштирок этаётган тарафларнинг, биринчи 
навбатда ходимнинг манфаатларини реал ва самарали тарзда таъминлаш 
мақсадида фақат ёзма равишда тузилиши лозим. Ўзбекистон Республикаси 
Меҳнат Кодексининг 74-моддасида айтилишича: «Меҳнат шартномаси 
ёзма шаклда тузилади». 
Меҳнат шартномасининг шакли Ўзбекистон Республикаси ҳуку-
мати томонидан белгиланган тартибда тасдиқланган намунавий шарт-
номани ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилади. 
Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳка-масининг 1997 
йил 11 мартдаги «Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат Кодексини амалга 
ошириш учун зарур бўлган норматив ҳужжатларни тасдиқлаш тўғриси-
45
М. Гасанов, Е. Соколов. Ўзбекистонда меҳнат шартномаси (контракти). Биринчи, ик-
кинчи китоб, Т., 1996, 17-бет. 
46
Ўзбекистоннинг янги қонунлари, Т., «Адолат», 21-сон, 146-бет. 


да»ги Қарорининг 1-ило-васида «Ёзма ҳолдаги меҳнат шартномаси 
(контракт) тузиш юзасидан тавсиялар» баён этилган бўлиб
47
, унда ёзма 
шаклдаги меҳнат шартномаси (контакрт)ни тузиш пайтида амал қили-
ниши талаб этиладиган зарурий кўрсаткичлар белгилаб қўйилган. 
Меҳнат шартномаси бир хил кучга эга бўлган икки нусхада, одатда 
давлат тилида, зарур ҳолларда эса ходим тушунадиган бошқа тилда ҳам 
тузилади ва томонлар имзолаганларидан сўнг кучга киради, уларнинг 
ҳар бирига сақлаш учун берилади. Меҳнат шартномаси ишга қабул 
қилиш ваколатига эга бўлган раҳбар томонидан имзоланиб, унинг имзо-
си корхона муҳри билан тасдиқланади. Шартномада томонларнинг ман-
зиллари, бошқа маълумотлар кўрсатилади. 
Қонун меҳнат шартномаси, албатта, ёзма равишда тузилиши шарт 
эканлигини белгилар экан, Меҳнат Кодекси амалга киритилгандан кей-
ин (1996 йил 1 апрелдан бошлаб) юзага келган меҳнат муносабатларига 
бу қоидалар тадбиқ этилишини, ундан аввал юзага келган меҳнат шарт-
нома муносабатлари тарафлардан бири талаб қилгани тақдирдагина 
ёзма равишда тузилган меҳнат шартномаси шаклида қайта расмий-
лаштирилиши лозимлигини назарда тутади. 
Меҳнат шартномаси (контракт)нинг юқорида эслатилган ҳукумат 
қарори асосида тасдиқланган намунавий шаклига (қарорнинг 2-сонли 
иловаси) мувофиқ ҳар бир халқ хўжалиги тармоғида ёки корхона ва 
ташкилотларнинг ўзида шартнома (контракт) шакли ишлаб чиқилиши, 
ҳар бир ходим билан ўрнатилаётган меҳнат муносабатларининг ўзига 
хос хусусиятлари (ўзига хос ҳуқуқлар ва мажбуриятлар доираси) эъти-
борга олинган ҳолда қўлланиши мумкин. 
Келгуси даврларда меҳнат шартномасига ўзгариш ва қўшимчалар 
унинг томонлари ўзаро келишувига мувофиқ тарзда ёзма шартномага кири-
тилади ва томонлар имзоси билан тасдиқланади. 

Download 1.99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   101




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling