Й. Турсунов меҳнат ҳУҚУҚИ


Меҳнат шартномаси (контракт)нинг муддати


Download 1.99 Mb.
Pdf ko'rish
bet38/101
Sana26.02.2023
Hajmi1.99 Mb.
#1231856
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   101
Bog'liq
@iBooks Bot myehnat huquqi

Меҳнат шартномаси (контракт)нинг муддати қоидага кўра 
чекланмайди ва тарафлар уни бекор қилиш истагини билдирмагунлари-
га қадар амал қилаверади. 
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодексининг 75-моддасига мувофиқ 
меҳнат шартномалари: 
номуайян муддатга; 
беш йилдан ортиқ бўлмаган муайян муддатга; 
муайян ишни бажариш вақтига мўлжаллаб тузилиши мумкин. 
Агар меҳнат шартномасида унинг амал қилиш муддати кўрсатилма-
ган бўлса, меҳнат шартномаси номуайян муддатга тузилган деб ҳисо-
бланади. Номуайян муддатга тузилган меҳнат шартномаси ходимнинг ро-
зилигисиз муайян муддатга, шунингдек муайян ишни бажариш вақтига 
мўлжалланиб қайта тузилиши мумкин эмас. 
Амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ иш берувчилар ташаббусига 
кўра муддатли меҳнат шартномаси тузишлик чекланган бўлиб, объектив 
ҳолатлар тақозо этганда ва ишнинг хусусиятига кўра номуайян муддатга 
меҳнат шартномаси тузиш мумкин бўлмаган ҳоллардагина муддатли 
меҳнат шартномаси тузилишига йўл қўйилади (Меҳнат Кодексининг 76-
моддаси). 


Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг пле-
нуми ўзининг 1998 йил 17 апрелдаги 12-сонли «Судлар томонидан 
меҳнат шартномаси (контракт)ни бекор қилишни тартибга солувчи 
қонунларни қўлланиши ҳақида»ги қарорининг 5-бандида айтилишича: 
судлар шуни назарда тутишлари лозимки, муддатли меҳнат шарт-
номаси фақат МКнинг 76-моддасида белгиланган ҳолатлар бўлганлиги 
сабабли номуайян муддатга мўлжалланган меҳнат шартномаларини ту-
зиш мумкин бўлмаган ҳолларда тузилиши мумкин. 
Ходим билан муддатли меҳнат шартномасини тузишга қуйидаги ҳо-
латлар мавжудлигида йўл қўйилиши мумкин: 
бажариладиган ишнинг тафсилотига кўра бажариш учун ходим 
олинган ишни маълум бир муддат ўтгандан кейин объектив сабабларга 
кўра давом эттиришнинг имкони бўлмаслиги олдиндан маълум бўлган-
да, яъни у муддатли характерга эга бўлса; 
бажариш учун ходим олинган ишни бажариш шартлари. Бунда иш до-
имий характерга эга бўлсада, уни бажаришнинг шартлари ходим билан но-
муайян муддатга меҳнат шартномаси тузишга тўсқинлик қилади (қонун-
ларга мувофиқ ходимнинг иш жойи ва бошқалар сақланадиган, меҳнат ва 
ижтимоий таътилларда бўлган вақтига бошқа ходимни ишга қабул қилиш); 
ходимнинг манфаатлари, яъни у ёки бу ҳолатларга кўра муддатли 
меҳнат шартномаси тузилиши ходимнинг манфаатларига асосланган 
бўлганда. 
Назарда тутиш керакки, МКнинг 76-моддасида келтирилган ходим би-
лан муддатли меҳнат шартномасини тузиш тўғрисидаги рўйхат қатъий че-
гараланган. Агар ходим билан тузилган муддатли меҳнат шартномаси 
МКнинг 76-моддаси талабларини ҳисобга олмаган ҳолда тузилган бўл-
са, бундай ҳолда шартноманинг муддати ҳақидаги шартлари ҳақиқий 
эмас деб топилади, ходим эса ишга номуайян муддатга биринчи иш ку-
нидан бошлаб қабул қилинган ҳисобланади
48

Муддатли меҳнат шартномаси муддатининг тамом бўлиши шартно-
ма тарафларига белгиланган тартибда меҳнат муносабатларини бекор 
қилиш ҳуқуқини беради. Муддатли меҳнат шартномаси муддатининг 
тамом бўлиши билан бир ҳафта давомида томонлардан ҳеч бири уни бе-
кор қилиш ташаббусини илгари сурмаса, бундай шартнома ўз-ўзидан 
номуайян муддатга тузилган меҳнат шартномасига айланади. Муддатли 
меҳнат шартномаси муддатидан аввал томонлардан бирининг айби билан бе-
кор қилингудек бўлса, меҳнат шартномаси (контракт)да назарда тутилгани 
48
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди пленуми қарорлари тўплами, 2-жилд, Т., 
«Шарқ» НМК, 1998, 60-бет. 


ҳолда айбдор томондан иккинчи тараф фойдасига неустойка ундирилиши 
мумкин. 

Download 1.99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   101




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling