Й. Турсунов меҳнат ҳУҚУҚИ


-§. Ишга қабул қилишни расмийлаштириш


Download 1.99 Mb.
Pdf ko'rish
bet41/101
Sana26.02.2023
Hajmi1.99 Mb.
#1231856
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   101
Bog'liq
@iBooks Bot myehnat huquqi

3-§. Ишга қабул қилишни расмийлаштириш. 
Меҳнат дафтарчаси ва унинг юридик аҳамияти 
Ишга қабул қилишнинг тўғри расмийлаштирилиши ходим ва иш 
берувчи манфаатларини самарали ҳимоя қилинишига, келгусида турли 
низолар юзага келишининг олдини олишликка хизмат қилади. Ишга 
қабул қилиш ходим билан тузилган меҳнат шартномаси асосида ишга 
қабул қилиш ваколати берилган иш берувчи мансабдор шахс (корхона 
раҳбари, унинг ўринбосари) буйруғи билан расмийлаштирилади. 
Ишга қабул қилиш ҳақидаги буйруқда унинг чиқарилган жойи, 
вақти, ишга қабул қилинаётган ходимнинг тўлиқ исми, шарифи, фами-
лияси, у қачондан бошлаб, қайси вазифага ва қанча иш ҳақи тўлаш шар-
ти билан қабул қилинаётганлиги каби муҳим ҳолатлар назарда тутил-
моғи лозим. Буйруқ матни танишиб чиқиш учун ходимга тақдим этила-
ди ва ундан танишиб чиққанлиги тўғрисида тилхат олинади. 
Корхона раҳбарини ишга қабул қилиш корхона мулкдорининг ҳуқуқи 
бўлиб, бу ҳуқуқ унинг бевосита ўзи ёки у ваколат берган орган томонидан 
амалга оширилиши мумкин. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат 
вазирлиги ҳайъати томонидан 1997 йил 6 сентябрдаги 611-қарор билан тас-
диқланган «Акциядорлик жамиятларида меҳнат муносабатларини тартибга 
солишни такомиллаштириш юзасидан Тавсиялар»нинг 3.2-бандига мувофиқ 
жамият ижроия органининг раҳбари таъсис мажлиси (конференцияси) томо-
нидан ўз вазифасига сайланади
1

Ижроия органи раҳбари билан акциядорлик жамияти мулкдори (ак-
циядорлар умумий мажлиси) ўртасида меҳнат шартномаси тузилади. Раҳбар 
билан тузилган меҳнат шартномасини имзолаш ҳуқуқи одатда умумий маж-
лис номидан ҳаракат қилиш ваколатига эга бўлган кузатув кенгаши раисига 
берилган. 
1
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, Давлат қўмиталари ва идораларининг 
меъёрий ҳужжатлари Ахборотномаси, 1999 йил, 1-сон.


Матбуотда нодавлат мулкчилик шаклига асосланувчи корхоналарнинг 
(шу жумладан, акциядорлик жамоаларининг ҳам) раҳбар ўринбосарлари ва 
бош бухгалтерлари (катта бухгалтерларни)ни ҳам махсус шартнома (кон-
тракт) асосида мулкдор томонидан бевосита ишга қабул қилиш лозимлиги 
ғояси муҳокама этилмоқда
2

Ишга қабул қилиш ҳуқуқига эга бўлган мансабдор шахс томонидан 
ёки унинг ижозати билан ходимга ҳақиқатда ишлашга рухсат этилган 
бўлса, ишга қабул қилиш тегишли равишда расмийлаштирилган ёки 
расмийлаштирилмаганлигидан қатъий назар, иш бошланган кундан 
эътиборан меҳнат шартномаси тузилган деб ҳисобланади. 
Ғайриқонуний равишда меҳнат шартномаси тузишдан бош тортиш-
га ва ишга қабул қилишни ғайриқонуний рад этилишига йўл қўйил-
майди. 
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодексининг 78-моддасига муво-
фиқ: ишга қабул қилишни ғайриқонуний рад этиш деб қуйидагилар ҳисо-
бланади: 
ушбу Кодекс 6-моддаси биринчи қисмининг талабларини бузиш; 
иш берувчи томонидан таклиф қилинган шахсларни ишга қабул 
қилмаслик; 
иш берувчи қонунга мувофиқ меҳнат шартномаси тузиши шарт 
бўлган шахсларни (белгиланган квота ҳисобидан ишга юборилган ноги-
ронлар ва ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсларни; ҳомиладор аёллар ва уч 
ёшга тўлмаган болалари бўлган аёлларни – тегишлича уларнинг ҳоми-
ладорлиги ёки боласи борлигини важ қилиб) ишга қабул қилмаслик;
қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳоллар. 
Ишга қабул қилиш рад этилган тақдирда ходимнинг талаби билан иш 
берувчи уч кун муддат ичида ишга қабул қилишни рад этишнинг сабабини 
асослаб, ёзма жавоб бериши шарт; бу жавоб ишга қабул қилиш ҳуқуқига 
эга бўлган мансабдор шахс томонидан имзоланган бўлиши лозим. Ишга 
кирувчининг бундай асослантирилган жавобни бериш ҳақидаги талабини 
қондиришни рад этиш ходимнинг ишга қабул қилиш ғайриқонуний ра-
вишда рад этилганлиги устидан шикоят қилишга тўсиқ бўлмайди. 
Ишга қабул қилишни ғайриқонуний рад этиш айбдор раҳбар шахсни 
қонун ҳужжатларига мувофиқ маъмурий ёки жиноий жавобгарликка 
тортилишига сабаб бўлиши мумкин (Ўзбекистон Республикаси Маъму-
рий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексининг 49, 50-моддалари; Ўзбеки-
стон Республикаси Жиноят Кодексининг 148-моддаси, 2-қисм). 
2
Т. Рустамов. «Прекратить трудовой договор с руководителем предприятия нелегко. В чем 
же причина?». «Налоговое и таможенные вести». 2001, № 9-10.


Ходимнинг меҳнат фаолияти унинг меҳнат дафтарчасида акс этти-
риб борилади. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодексининг 81-
моддасида айтилишича, «Меҳнат дафтарчаси ходимнинг меҳнат стажи-
ни тасдиқловчи асосий ҳужжатдир». 
Иш берувчи корхонада беш кундан ортиқ ишлаган барча ходимлар-
га меҳнат дафтарчасини тутиши шарт. Иш берувчи меҳнат дафтарчасига 
ишга қабул қилиш, бошқа доимий ишга ўтказиш ва меҳнат шартнома-
сини ёзиши шарт. Ходимнинг илтимосига кўра меҳнат дафтарчасини 
ўриндошлик асосида ишлаган ва вақтинча бошқа ишга ўтказилган давр-
лар ҳақидаги ёзувлар киритилади. Меҳнат шартномасини бекор қилиш 
асослари (сабаблари) меҳнат дафтарчасига ёзилмайди. 
Мулкчилик шаклидан, фаолияти шаклидан қатъи назар барча кор-
хона муассаса ва ташкилотларда меҳнат дафтарчасини юритиш Ўзбеки-
стон Республикаси Меҳнат вазирлиги ва Ижтимоий таъминот вазирлиги 
томонидан 1999 йил 7 январда Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федера-
цияси Кенгаши билан келишилган ҳолда тасдиқланган ҳамда Ўзбеки-
стон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 1999 йил 29 январда 
402-тартиб рақами билан рўйхатга олинган «Меҳнат дафтарчаларини 
юритиш тартиби тўғрисида»ги йўриқномада белгилаб қўйилган. 
Ишлаб турган ходимларнинг меҳнат дафтарчалари иш берувчида 
сақланади ва ишга оид маълумотлар қайд этиб борилади. Хусусий тадбир-
корлик ва якка тартибда меҳнат фаолияти билан шуғулланувчи юридик 
шахс бўлмаган фуқароларга ҳамда шахсий ёрдамчи хўжаликда ишловчи-
ларга меҳнат дафтарчаларини бериш, меҳнат стажини белгилаш пенсия 
жамғармаси томонидан амалга оширилади ва юритилади. Уларнинг меҳнат 
дафтарчалари пенсия жамғармасида (улар кўчиб кетгунларига, пенсияга 
чиққунларига қадар) сақланади ва расмийлаштириб борилади. 
Меҳнат дафтарчасини тўлдириш ходим тўғрисидаги маълумотларни 
ёзиш, иш тўғрисидаги маълумотларни ёзиш, меҳнат шартномаси бекор 
қилинишига оид маълумотларни қайд этиш ва уни бериш тартиблари
меҳнат дафтарчасига қўшимча варақлар юритиш қоидалари меҳнат 
дафтарчаларини юритишга оид йўриқномага мувофиқ олиб борилади. 
Меҳнат дафтарчаси йўқотиб қўйилганда, яроқсиз ҳолга келганда (йир-
тилганда, ёниб кетиши ва ҳоказо) унинг дубликати белгиланган тартибда 
ҳамда муддатда ходимнинг охирги иш жойида берилиши лозим. Янги 
меҳнат дафтарчаси (ёки дубликати) берилганда иш берувчи ходимдан энг 
кам ойлик иш ҳақининг ўн фоизи миқдорида ҳақ олади. Меҳнат дафтарча-


ларининг бланкалари белгиланган тартибда ҳисобга олиб борилиши, эҳтиёт 
қилиб сақланиши ва тўғри расмийлаштирилиши лозим
52


Download 1.99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   101




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling