2. Уйда ишловчилар (касаначилар, надомниклар) билан тузиладиган меҳнат шартномаси Иш берувчи ўз хоҳиши билан уйда ишлашни хоҳловчи ходимлар
билан ҳам меҳнат шартномаси тузиши мумкин. Бундай ҳолда ходим ўз
асбоб-ускуналари ва ишлаб чиқариш воситаларидан фойдалангани ҳол-
да ўз уйида иш бажаради. Иш берувчи ходимни ўз вақтида хом ашё ва
бошқа зарур воситалар билан таъминлайди, тайёрланган маҳсулотларни
қабул қилади, ҳисобини юритади ва белгиланган иш ҳақи тўлайди
54
.
Ўзбекистон шароитида халқ ҳунармандчилиги буюмларини тайёрлаш
юзасидан уйда иш бажариш бирмунча кенг тарқалган. Уйда иш бажариш
пайтида бошқа ишлаб чиқариш фаолиятлари ҳам амалга оширилиши
мумкин. Уйда ишловчилар билан ҳам умумий асосларда меҳнат шарт-
номаси тузилади, ишга қабул қилиш расмийлаштирилади ва меҳнат
дафтарчаси юритилади. Улар ҳам корхонанинг бевосита ўзида меҳнат
қилувчи ходимлар билан тенг асосларда меҳнат ҳуқуқларидан фойдала-
надилар.
Уйда иш бажариш юзасидан шартнома тузилганда ҳомиладор ва ёш
боласи бўлган аёллар, ногиронлар, пенсионерлар, қарамоғида парва-
ришга муҳтож бемор оила аъзолари бўлган ходимлар, ўқув юртлари-
54
Қаранг: «Ўзбекистон Республикасида уйда ишловчилар меҳнатини ташкил этиш тар-
тиби тўғрисида»ги Низом. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 1998
йил 28 августда 487-тартиб рақами билан давлат рўйхатидан ўтказилган.
нинг кундузги бўлимларида таълим олувчилар ва бошқалар афзал-
ликдан фойдаланадилар. Уйда иш бажариш юзасидан меҳнат шартно-
малари зарур уй-жой маиший шароитларига эга бўлган, санитария ва
ёнғин хавфсизлиги талабларига эга шароитлар мавжуд бўлганида тузи-
лиши мумкин. Бунда уйда иш бажарилиши қўшнилар осойишталигига,
соғлигига ва хавфсизлигига путур етказмайдиган ҳолда бўлиши лозим.