Й. Турсунов меҳнат ҳУҚУҚИ


-§. Корхоналарнинг ички меҳнат тартиби қоидалари


Download 1.99 Mb.
Pdf ko'rish
bet65/101
Sana26.02.2023
Hajmi1.99 Mb.
#1231856
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   101
Bog'liq
@iBooks Bot myehnat huquqi

2-§. Корхоналарнинг ички меҳнат тартиби қоидалари 
Корхонанинг ички меҳнат тартиби қоидалари деганда корхона ичида 
ўрнатилган тартиб-қоидалар назарда тутилади ва бу қоидаларга қатъий риоя 
қилиш корхонада ишлаётган барча ходимлар учун мажбурий саналади. Ички 
меҳнат 
тартиби 
қоидалари 
ходим 
билан 
корхона 
маъмурияти 
(бошқарувчилари), ходимларнинг ўзаро муносабатларини, ишларни 


бажарилиш режимларини ва бошқа ҳолатларни ўз ичига олади. Ички меҳнат 
тартиби қоидалари ходим ва иш берувчи мажбуриятлари, иш ва дам олиш 
вақти режими, рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш 
тартибларини ўзида мустаҳкамловчи локал норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар 
бўлиб ҳисобланади. 
Корхоналарда ички меҳнат тартибини ҳуқуқий тартибга солиш кор-
хона меҳнат жамоаси умумий мажлиси (конференцияси)да тасдиқлана-
диган ички меҳнат тартиби қоидалари билан амалга оширилади. 
Ҳозирги пайтда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томони-
дан 1999 йил 14 июнда 746-тартиб рақами билан давлат рўйхатидан ўтка-
зилган «Идоравий бўйсуниши, мулкчилик шакли ва хўжалик фаолияти 
йўналишидан қатъи назар корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар учун 
ички тартибнинг намунавий қоидалари мавжуд
1
бўлиб, ҳар бир корхона 
ўзининг ички меҳнат тартиб қоидаларини ушбу намунавий қоидалар та-
лабларига асосланган ҳолда ишлаб чиқиши ва жорий этиши лозим 
бўлади. 
Намунавий ички меҳнат тартиби қоидаларида ходим ва иш беру-
вчининг асосий мажбуриятлари санаб кўрсатилган. 
Жумладан, ушбу намунавий қоидаларнинг 1.5-бандида айтилишича 
ходим: 

ўз функционал мажбуриятларини виждонан бажариши; 

меҳнат интизомига риоя этиши, иш берувчининг фармойишлари 
ва кўрсатмаларини ўз вақтида бажариши; 

меҳнат муҳофазаси, техника хавфсизлиги ва ишлаб чиқариш санита-
рияси қоидаларини сўзсиз бажариш; 

корхона мулкига тежамкорлик билан муносабатда бўлиш; 

меҳнат жамоаси аъзолари, корхона мижозлари ва иш жараёнида 
мулоқотда бўлишга тўғри келадиган бошқа шахслар билан хушмуома-
лалик билан муносабатда бўлиши лозим. 
Ушбу намунавий қоидаларнинг 1.4-бандида иш берувчининг асосий 
мажбуриятлари кўрсатиб қўйилган бўлиб, унга кўра иш берувчи: 

ходимлар меҳнатини ташкил этиши; 

қонунчилик ва бошқа норматив актларда, меҳнат шартномасида 
назарда тутилган меҳнат шароитларини яратиши

корхонада жорий этилган меҳнатга ҳақ тўлаш шартларига мувофиқ 
ходим томонидан бажарилган иш учун ўз вақтида ва тўлиқ иш ҳақи тўлаб 
бориши; 
1
Қаранг: «Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, Давлат қўмиталари ва идораларининг 
норматив актлари ахборотномаси», Т., 1999 йил.



меҳнат ва ишлаб чиқариш интизомини, меҳнатни муҳофаза қилиш 
шартларини таъминлаши; 

қонунчиликка, жамоа ва меҳнат шартномасига мувофиқ ходим-
ларнинг дам олиш ҳуқуқларини амалга оширишни, кафолатли ва ком-
пенсация тўловлари тўланишини таъминлаб бориши; 

меҳнат мажбуриятларини бажариш билан боғлиқ равишда хо-
димга етказилган зарар ўрнини қоплаб бериши; 

ходимлар вакиллик органлари ҳуқуқларига риоя этиши, улар фа-
олиятига кўмаклашиши, меҳнат ҳамда ижтимоий-иқтисодий масалалар 
юзасидан улар билан музокаралар олиб бориши; 

Меҳнат кодексига мувофиқ жамоа шартномаси тузиши керак 
бўлади. 
Намунавий ички меҳнат тартиби қоидаларининг иккинчи бўлими 
меҳнат шартномаси (контракти)ни тузиш, ўзгартириш ва бекор қилиш 
тартибларига бағишланади. Ҳар бир корхона ушбу намунавий қоидалар 
асосида ўз ички тартиб қоидаларини ишлаб чиқиш пайтида ўзининг ички 
хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда ишга қабул қилиш, меҳнат шартлари-
ни ўзгартириш ва ходимларни ишдан бўшатишнинг ўзига хос, аммо қонун 
актларига зид келмайдиган қоидаларни жорий этиши мумкин. Жумладан, 
корхонада меҳнат интизомини қўпол тарзда бузиш тушунчаси тарифи ун-
да батафсил баён этилиши мумкин.
Намунавий қоидаларнинг 3-бўлими меҳнат интизомини таъминлаш 
ва жавобгарлик деб аталади. Унда ходимларни рағбатлантириш ва жазо-
га тортиш қоидалари баён этилган. 
Намунавий қоидаларнинг 4-бўлими иш вақти ва дам олиш вақти деб 
аталади. Унда иш вақти, унинг режими, дам олиш вақти, ундан фойда-
ланиш тартиблари баён этилган. 
Намунавий қоидаларнинг 5-бўлими меҳнат шартномаси томонлари ўрта-
сидаги ихтилофларни ҳал этилишига бағишланган. 
Халқ хўжалигининг айрим тармоқларида амал қилувчи Интизом 
уставларида юқоридаги намунавий ички тартиб қоидаларида белгилан-
ган талаблар ривожлантирилади ҳамда тармоқнинг хусусиятлари, фао-
лиятнинг теварак-атрофдаги шахслар ҳаёти, соғлиги, мол-мулкига нис-
батан қўшимча хавф-хатар туғдириши билан боғлиқ равишда меҳнат 
интизомини таъминлаш ва мустаҳкамлашга қаратилган қўшимча қоида-
лар белгиланади. 
Масалан, темир йўл транспорти ходимларининг, алоқа ходимлари-
нинг ва бошқа тармоқлар ходимларининг Интизом уставларида ходим-
лар ва иш берувчиларнинг ўзига хос ҳуқуқлари ҳамда мажбуриятлари 
кўрсатиб қўйилган. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажли-


си томонидан 1999 йил 15 апрелда қабул қилинган «Темир йўл транспо-
рти тўғрисида»ги Қонуннинг 18-моддасида «Темир йўл транспорти хо-
димлари интизоми Ўзбекистон Республикаси ҳукумати тасдиқлайдиган 
темир йўл транспорти ходимлари интизоми тўғрисидаги низомга кўра 
тартибга солинади» деб кўрсатиб қўйилган. Ана шундай махсус қоида-
лар «Алоқа тўғрисида»ги, «Энергия таъминоти тўғрисида»ги ва бошқа 
Қонунларда ҳам кўрсатиб қўйилган
85

Давлат хизматчиларининг мажбуриятлари ва асосий ҳуқуқлари давлат 
органлари томонидан қабул қилинадиган меъёрий ҳужжатлар билан белги-
лаб қўйилади. Аммо бугунги кунга қадар Ўзбекистон Республикасида «Дав-
лат хизмати ва Давлат хизматчиси тўғрисида»ги Қонунни қабул қилин-
маганлиги ушбу тоифадаги ходимлар ҳуқуқий мақомини аниқ белгила-
масдан қолаётганлигига сабаб бўлмоқда ва бунинг натижасида турли 
ноаниқликлар ҳамда муаммолар юзага келмоқда. 

Download 1.99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   101




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling