Й. Турсунов меҳнат ҳУҚУҚИ
Билимингизни текшириб кўринг
Download 1.99 Mb. Pdf ko'rish
|
@iBooks Bot myehnat huquqi
- Bu sahifa navigatsiya:
- КАФОЛАТЛИ ВА КОМПЕНСАЦИЯ ТЎЛОВЛАРИ 1-§. Кафолатли тўловлар тушунчаси, турлари ва уларнинг аҳами- яти
Билимингизни текшириб кўринг
1. Иш ҳақи тўлаш тамойиллари ҳақида нималарни биласиз? 2. Иш ҳақи турлари ва тизимларини сўзлаб беринг. 81 Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 19 августдаги 326-сонли «Хорижий сармоялар қатнашган корхоналарда меҳнатга ҳақ тўлашни тартибга солиш чоралари тўғрисида»ги қарори ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2000 йил 29 сентябрда 975-рақам билан рўйхатга олинган шу ҳақдаги Низом. 3. Иш ҳақи тўлашда локал нормаларнинг аҳамияти қандай? 4. Ягона тариф разрядлари тизими нима? 5. Иш ҳақи тўлаш тартиблари, иш ҳақидан ушлаб қолиш қоидалари қандай? XIII боб. КАФОЛАТЛИ ВА КОМПЕНСАЦИЯ ТЎЛОВЛАРИ 1-§. Кафолатли тўловлар тушунчаси, турлари ва уларнинг аҳами- яти Меҳнат қонунчилиги турли-туман шароитлар юз бериши муносаба- ти билан ходимлар бевосита хизмат вазифаларини бажармаган ёки тўлиқ бажармаган ҳолларида, агар бу ҳолатлар унинг айбига боғлиқ бўлмасдан турли объектив сабаблар туфайли вужудга келган бўлса, уларнинг моддий манфаатларини қўриқланишига кафолат беради. Ўзига боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра меҳнат бурчини бажара олмаган, шу туфайли ишлаб пул топиш имкониятидан маҳрум бўлиб қолган ходим- ларнинг иш ҳақлари сақланиши ва тўланиши таъминланади. Бундай ка- фолатли тўловлар ходим ва унинг оила аъзоларини ижтимоий ҳимоялашга қаратилгандир. Кафолатли тўловлар қонунда махсус назарда тутилган ҳолларда тўланади ва кўпчилик ҳолларда ходимни иш вақти давомида давлат, жамият вазифалари- ни бажаришликка, корхона иш берувчиси манфаатларига мос келувчи, меҳнат вазифаси жумласига кирмайдиган ишларни бажаришликка жалб этилиши билин боғлиқ бўлади. Кафолатли тўловлар иш ҳақидан фарқ қилиб, бажарилган ишнинг миқдори ва сифатига кўра эмас, балки қонунда кўзда тутилган сабаб- ларга кўра тўланади. Кафолатли тўловларнинг ижтимоий вазифаси хо- дим ўзининг ҳуқуқларини амалга ошириши, мажбуриятларини бажари- ши туфайли ишламаган вақтларда улар турмуш даражасининг пасайиб кетишига йўл қўймасликдан иборат. Кафолатли тўловлар фуқаро ўзининг фуқаролик бурчини, ижти- моий-сиёсий ҳуқуқлари ва мажбуриятларини бажаришлари туфайли белги- ланган конституциявий кафолатлардан ҳисоб-ланиб, улар барча корхона, муассаса, ташкилотлар томонидан сўзсиз таъминланиши шарт. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодексининг 165-модда-сида айти- лишича: Ходим давлат ёки жамоат вазифаларини бажараётган вақтида (сайлов ҳуқуқини амалга ошириш, депутатлик вазифаларини бажариш, тиббий-меҳнат экспертиза комиссияси ишида иштирок этиш, ҳарбий бурчни бажариш, су- риштирув органи, терговчи, эксперт, мутахассис, таржимон, холис тарзида чақирилганда, худди шунингдек суд мажлисларида халқ маслаҳатчиси, жамоат айбловчиси ва жамоат ҳимоячиси, жамоат бирлашмалари ва меҳнат жамоалари- нинг вакили сифатида иштирок этганда, шунингдек қонунда назарда тутилган бошқа ҳолларда) иш берувчи уни иш жойини (лавозимини) сақлаган ҳолда ишдан озод қилиши керак. Ана шу вазифаларни бажариш вақтида ходимнинг ўртача иш ҳақи сақланади. Ушбу кафолатли тўловлар тўланиш шартлари, миқдорлари давлат ёки жамоат вазифаларининг ушбу аниқ турига оид бўлган қонунлар ва қонун ҳужжатларида аниқ мустаҳкамланган (Олий ва маҳаллий сайлов органларига сайловлар ўтказишни тартибга солувчи, депутатлик мақо- мини белгиловчи, одил судловни амалга оширилишига оид бўлган, ҳар- бий хизмат тўғрисидаги ва бошқа қонунлар). Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 11 мартдаги 133-сонли қарори билан «Ходимларни давлат ёки жамоат ва- зифаларини бажаришлари, шунингдек, уларнинг жамият манфаатларига доир ҳаракатларни амалга оширишлари билан боғлиқ кафолатли тўловларни бериш тартиби» 82 тасдиқланган бўлиб, унда айтилишича: Мазкур тартиб меҳнатга доир ҳуқуқий муносабатларни тартибга сола- ди, давлат ёки жамоат вазифаларини бажарувчи, шунингдек, жамият ман- фаатларига доир ҳаракатларни амалга оширувчи ходимларга кафолатли тўловларни пул билан таъминлаш манбаларини ва уларнинг беришини бел- гилайди. Ходимлар томонидан давлат ёки жамоат манфаатларига доир ба- жариладиган вазифалар: сайлов ҳуқуқини амалга ошириш; депутатлик вазифаларини бажариш; тиббий-меҳнат экспертиза комиссияси ишида иштирок этиш; ҳарбий бурчни бажариш; суриштирув органларига, терговчи, прокурор ҳузурига, судга гувоҳ, жабр- ланувчи, эксперт, мутахассис, таржимон, холислар тариқасида (чақириқ бўйича) бориш; халқ маслаҳатчилари, жамоат айбловчилари ва жамоат ҳимоячила- ри, жамоат бирлашмалари ва меҳнат жамоалари вакиллари сифатида суд мажлисларида, шунингдек, қонун билан назарда тутилган бошқа ҳолларда иштирок этиш. 2. Ходимлар томонидан жамият манфаатлари йўлида қилинадиган ҳаракатлар: авариялар, табиий офатларнинг оқибатларини тугатиш; инсон ҳаётини сақлаб қолиш; қуйиш учун қон топшириш ва бошқа ҳоллар. 3. Давлат ёки жамоат вазифаларини бажариш вақтида (қонун билан белгиланган ёки тегишли органнинг чақириқ қоғозида, хабарномасида кўрсатилган вақтда) иш берувчи ходимнинг иш жойи (лавозими)ни сақлаган ҳолда уни ишдан озод қилиши шарт. 82 Қаранг: Ўзбекистон Республикаси ҳукумати қарорлари тўплами, 1997 йил, № 3, 70-модда. 4. Ходимнинг давлат ёки жамоат вазифаларини бажариши, шунингдек, унинг жамият манфаатларига доир қилаётган ҳаракатлари вақтида ушбу вази- фаларни бажариш учун қонун билан белгиланган вақтдаги ёки тегишли орган томонидан берилган маълумотномада кўрсатиб ўтилган муддатдаги лимитга мувофиқ ўртача иш ҳақи сақлаб қолинади. 5. Ходимларнинг давлат ёки жамоат вазифаларини бажариш, шу- нингдек, жамият манфаатларига доир ҳаракатлар қилиш вақтидаги уларнинг ўртача иш ҳақини сақлаб қолиш билан боғлиқ харажатлар: бюджет ҳисобидан – бюджетдан таъминланадиган муассасалар ва ташкилотлар томонидан; хўжалик ҳисоби асосида – ҳисобот давридаги амалда ҳисобланган кафолатли тўловлар миқдорида солиқ тўловлари суммасини камайти- риш билан молиявий фаолиятни амалга оширувчи корхоналар ва таш- килотлар томонидан қопланади. 6. Давлат бошқаруви органлари, корпорациялар, концернлар, уюш- малар ва бошқа хўжалик бирлашмалари бошқарув аппарати, шунингдек, жамоат ташкилотлари ва бирлашмалари, молиявий таъминлаш манба- ларидан қатъи назар, ходимларнинг давлат ёки жамоат вазифаларини бажаришлари билан боғлиқ кафолатли тўловларни ташкилотларнинг иш ҳақи фонди ҳисобидан амалга оширадилар. Ходим иш берувчи ва меҳнат жамоалари манфаатларига доир вази- фаларни бажариш вақтида уларга бериладиган кафолатлар, шу жумла- дан кафолатли тўловлар Меҳнат Кодексининг 165-моддасида кўзда ту- тилган. Унга кўра: Иш берувчи ва меҳнат жамоаси манфаатларига доир вазифаларни бажариш (малака ошириш, рационализаторлик таклифларини жорий этиш ишларида қатнашиш, хизмат сафарида бўлиш, тиббий кўрикдан ўтиш ва бошқа ҳолларда) мақсадида ходимни ишдан озод этиш шартла- ри, шунингдек, ана шу давр учун тўланадиган кафолатли тўловлар миқдори жамоа шартномаларида белгилаб қўйилади, лекин бу тўлов миқдори ўртача иш ҳақидан кам бўлмаслиги керак. Мажбурий тиббий кўрикдан ўтиши шарт бўлган ходимларга улар- нинг ишга яроқлилигини аниқлаш мақсадида стационар тиббий муасса- саларда текширувдан ўтадиган даври учун ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган кафолатлар берилади. Ходим жамият ман- фаатларига доир ҳаракатлар қилганида бериладиган кафолатлар Меҳнат Кодексининг 167-моддасида кўзда тутилган: Ходим жамият манфаатларига доир ҳаракатлар қилганда (авария- лар, табиий офатларнинг оқибатларини тугатиш, инсон ҳаётини сақлаб қолиш ва бошқа ҳолларда) ана шу давр учун унинг ўртача иш ҳақи сақланади. Тиббий текширувдан ўтадиган куни ва қуйиш учун қон топширади- ган куни ходимларга соғлиқни сақлаш муассасаларига боришларига иш берувчи монеликсиз рухсат бериши шарт. Донорлик қилувчи ходимлар- га ҳар сафар қуйиш учун қон топширган куннинг, албатта, эртасига дам олиш учун бир кун берилади. Ходимнинг хоҳишига кўра бу кун таътил- га қўшиб берилади. Текширувдан ўтадиган ва қуйиш учун қон топши- радиган куни ишдан озод этилган давр учун, шунингдек, дам олиш кун- лари ходимнинг ўртача иш ҳақи сақланади. Ходимларга кафолатли тўловларни бериш пайтида ўртача иш ҳақини ҳисоблаб чиқиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 11 мартдаги 133-сонли қарори билан тасдиқлан- ган бўлиб, унга кўра: Таътиллар вақтига ҳақ тўлаш, ишдан бўшатиш нафақасини, ишсиз- лик нафақасини тўлаш учун ўртача ойлик иш ҳақи биринчи йил ишлов- чиларга ҳисоблаб чиқариш кунидаги тарификация бўйича белгиланган иш ҳақи ёки лавозим маошидан келиб чиққан ҳолда уларни ўн иккидан бирга (олти ой тўлиқ ишлаганларга олтидан бирга; етти ой тўлиқ ишла- ганларга еттидан бирга ва ҳоказолар), ўрта махсус ва ҳунар-техника ўқув юртлари ўқитувчилари учун ҳисоблаш даврида тарификация бўйи- ча белгиланган иш ҳақи ёки лавозим маошидан ошган суммани ўндан бирга оширган ҳолда ҳисоблаб чиқарилади. Уларга ишбай асосида ишлаб топилган қўшимча иш ҳақи, мукофотлар, қўшимча тўловлар, иш ҳақига қўшимча ҳақлар ва ижтимоий суғурта бўйича бадаллар ҳисобла- надиган бошқа тўловлар киради. Йил охирида ортиқча бажарилган соатлар учун ўрта махсус ва ҳунар-техника ўқув юртлари ўқувчиларига қўшимча ҳақ ушбу соатлар бажарилаётган вақтда амалда бўлган ставкалар бўйича тўланади. Ходимларнинг саломатлигига меҳнатда майиб бўлиши, касб касал- лигига чалиниши ёки меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳол- да соғлигининг бошқача тарзда шикастланиши иш берувчи томонидан қопланиши учун суммалар ҳисоб-китоби Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тасдиқланган қоидаларга мувофиқ амалга оширилади. Меҳнатга яроқсизлик, ҳомиладорлик ва туғиш варақалари бўйича тўловлар (нафақалар ҳисоблаш) ҳисоб-китоби Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақалар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги Низомга муво- фиқ амалга оширилади 83 . Бошқа барча ҳолларда ўртача ойлик иш ҳақи кейинги икки кален- дар ойидаги ўртача ойлик иш ҳақидан келиб чиқиб белгиланади. 83 Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 1998 йил 9 апрелда 430-тартиб рақами билан давлат рўйхатига олинган шу ҳақдаги Низом. Ходим меҳнат таътилида бўлганда, давлат ёки жамоат вазифаларини бажариш. Икки ойгача бўлган муддатда иш қидириш (меҳнат бўйича маҳаллий орган томонидан берилган маълумотномага мувофиқ уч ой), шунингдек, касаллик даврида таъриф ставкалари, лавозим маошлари миқдорлари ошган ҳолларда меҳнатга ҳақ тўлашнинг янги шартлари- даги корхоналар, ташкилотлар, муассасаларнинг ишлаган кунларига тўғри келган иш кунларининг амалдаги сони учун тўловлар қайта ҳисо- бланади. Download 1.99 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling