Й. Турсунов меҳнат ҳУҚУҚИ
-§. Ходимга етказилган моддий ва маънавий зарар учун
Download 1.99 Mb. Pdf ko'rish
|
@iBooks Bot myehnat huquqi
3-§. Ходимга етказилган моддий ва маънавий зарар учун
иш берувчининг моддий жавобгарлиги Меҳнат шартномаси муносабатлари унинг ҳар икки тарафига ҳам тенг ҳуқуқлар берилиши, мажбуриятлар юклатилиши орқали ижтимоий мувозанатлаштирилган бўлиб, шунга кўра нафақат ходим, балки иш бе- рувчи ҳам ўз айбли ҳаракати туфайли ходимга етказилган зарар учун моддий жавобгар бўлади. Ходимлар учун хавфсиз ва зарарсиз шароит яратиш, ўз ходимлари соғлиги, мулки ва мулкий манфаатларини ҳар то- монлама ҳимоя қилиш иш берувчининг муҳим бурчларидан саналади. Бунда ходимлар учун қулай иқтисодий шароит ва кенгроқ ҳуқуқий ка- 1 Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан 1998 йил 1 майдаги «Ўзбекистон Республикаси айрим қонунларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонун билан Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексининг 269- моддасига киритилган қўшимча. Ўзбекистон Републикасининг Ахборотномаси. 1998 йил, 5-6-сон, 102-модда. фолатлар яратиш мақсадида иш берувчининг ходим олдидаги моддий жавобгарлиги қонунларда белгилаб қўйилган энг паст даражадан (энг кам миқдордан ҳам) кам бўлиши мумкин эмас, деган қоида му- стаҳкамлаб қўйилган. Мулкчилик шаклидан қатъи назар барча корхона, муассаса, ташки- лотлар ва ҳатто маиший мақсадларда одамларни ишга ёллаган ҳамда улар билан меҳнат шартномаси тузган хусусий фуқаролар ҳам иш бе- рувчи сифатида ўз ходимларига етказилган зарар учун моддий жавоб- гардирлар. Халқаро ҳуқуқий қоидаларда белгиланишича, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хўжалик ёки бошқа тадбиркорлик фаолияти юри- таётган чет эл корхоналари ва чет эл сармоялари иштирокидаги қўшма корхоналар Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган миллий қонунчилик режимига риоя этишлари лозим. Шунга кўра чет эл корхоналари ва чет эл инвестицияси иштирокидаги корхоналар ўз хо- димлари олдида Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексига кўра мод- дий жавобгар бўладилар. Иш берувчи ходимга етказилган зарар учун моддий жавобгарлиги объектлари қаторига Меҳнат кодексининг 187-моддасига мувофиқ қуйидагилар киради: меҳнат мажбуриятларини бажариш билан боғлиқ равишда хо- димнинг соғлигига зарар етказилиши туфайли йўқотилган иш ҳақи ва кўрилган бошқа зарарлар; ходим меҳнат бурчларини бажариши туфайли вафот этганида унинг қарамоғида бўлиб келган меҳнатга яроқсиз оила аъзолари ўз да- ромадларидан маҳрум бўлишлари туфайли кўрган зарар; ходимни ишлаш имкониятидан ғайриқонуний маҳрум қилиш (ноқонуний ишдан бўшатиш, бошқа ишга ўтказиш ёки ишдан четлатиш) натижасида мажбурий прогул вақти туфайли кўрилган зарар; ходимнинг мол-мулкига иш берувчи томонидан ғайриқонуний зиён етказилиши туфайли (ходим мулкининг нобуд бўлиши, йўқолиши, камайи- ши, шикастланиши) етказилган зарар; ходимга иш берувчи томонидан етказилган маънавий (жисмоний ёки руҳий азоб чекиш) зарар. Иш берувчи ходимга етказилган зарарни қонунда махсус кўрса- тилган ҳоллардан ташқари тўла ҳажмда тўлайди. Меҳнат мажбуриятларини бажариш билан боғлиқ равишда ходим соғлигига шикаст етказиши, майиб бўлиши, касб касаллигига учраши туфайли унга етказилган зарар ўрнини қоплаш Ўзбекистон Республика- си Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 1 февралдаги 48-сонли қарори билан тасдиқланган «Ходимларга уларнинг меҳнат вазифаларини бажа- риш билан боғлиқ ҳолда жароҳатланиши, касб касалликларига чалини- ши ёки саломатликнинг бошқа хил шикастланиши туфайли етказилган зарарни иш берувчилар томонидан тўлаш қоидалари»да 1 белгилаб қўйилган шартларда ва тартибларда амалга оширилади. Иш берувчи ходимлар соғлигига етказилган зарарни тўлаши шарт. Хо- димнинг меҳнатдан майиб бўлиши, касб касаллигига чалиниши ёки у ўз меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда соғлигининг башқача тарзда шикастланиши сабабли етказилган зарарни иш берувчи тўлиқ ҳажм- да тўлаши шарт. Ходимнинг иш берувчи ҳудудида ҳам, унинг ташқарисида ҳам меҳнатдан майиб бўлиши, шунингдек иш берувчи томонидан ажра- тилган транспортда иш жойига келаётган ёки ишдан қайтаётган пайтда шикастланиши натижасида етказилган зарар учун иш берувчи моддий жавобгар бўлади. Меҳнатда майиб бўлиш оқибатида ёки ўз меҳнат вазифаларини бажа- риши билан боғлиқ ҳолда соғлигининг бошқача тарзда шикастланиши са- бабли ходимга етказилган зарарни иш берувчи, башарти зарар унинг айби билан келиб чиққанлигини исботлаб бера олмаса, тўлаши шарт. Ўз меҳнат вазифаларини бажараётган вақтида юқори хавф манбаи натижасида ходимнинг соғлигига етказилган зарарни иш берувчи, ба- шарти зарар уни бартараф қилиш мумкин бўлмаган кучлар туфайли, жабрланувчи томонидан қасддан қилинганлиги хатти-ҳаракатлар оқибати- да келиб чиққанлигини исботлаб бера олмаса, тўлаши шарт. Ходимнинг соғлигига шикаст етиши муносабати билан тўланиши лозим бўлган зарар миқдори Меҳнат кодексида белгиланган тартибда аниқланади. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 190-моддасида айтилишича: «Тўланиши лозим бўлган зарар жабрла- нувчининг меҳнатда майиб бўлишига қадар олган ўртача ойлик иш ҳақига нисбатан фоиз ҳисобида, унинг касбга оид меҳнат қобилиятини йўқотганлиги даражасига мувофиқ белгиланган ҳар ойлик тўловдан, соғлигига шикаст етиши билан боғлиқ қўшимча харажатларини компен-сациясидан, шунингдек белгиланган ҳолларда эса, бир йўла бериладиган нафақа тўлашдан иборатдир. Касбга оид меҳнат қобилиятини йўқотиш даражаси ва жабрла- нувчининг қўшимча ёрдам турларига муҳтожлиги тиббий меҳнат экспе- ртиза комиссияси (ТМЭК) томонидан аниқланади. Зарар ўрнини қоплаш учун тўловларни тайинлашда жабрланувчи олаётган иш ҳақи, стипендия, пенсия ва бошқа даромадлар ҳисобга олинмайди. Бунда меҳнатда майиб 1 Қаранг: Ўзбекистон Республикаси ҳукумати қарорлари тўплами, 1994 йил, 2-сон, 7- модда. бўлган жабрланувчилар ногиронларга зарарни қоплаш учун тўланадиган сумма қонун ҳужжатларида энг кам иш ҳақи миқдорининг 50 фоизидан оз бўлиши мумкин эмас». Ходим соғлигига зарар етишида унинг ўзи томонидан ҳам қўпол эҳтиётсизлиги зарарнинг келиб чиқишига ёки кўпайишига сабаб бўлса (яъни тарафларни аралаш жавобгарлиги юз берган бўлса), у ҳолда иш беру- вчидан ходим фойдасига ундириладиган зарар ходим айби даражасига мута- носиб равишда камайтирилиши мумкин. Ходим фойдасига ундириладиган қўшимча зарар (дори-дармон, парвари- шлар, протезлаш ва ҳоказо) бир йўла бериладиган нафақа миқдори, боқувчиси вафот этганлиги туфайли марҳум қарамоғида бўлиб келган оила аъзоларига за- рар ундириш пайтида ходимнинг ўзи ҳам айбдор эканлигини асос қилиб, ун- дириладиган зарарнинг камайтирилишига йўл қўйилмайди. Ходим вафот этиши муносабати билан (иш фаолияти билан боғлиқ ра- вишда) унинг қарамоғидаги оила аъзоларига зарарни қоплаш тартиблари Меҳнат кодексида кўрсатиб қўйилган. Ходим меҳнатда майиб бўлиши, касб касаллиги ёки меҳнат вазифа- сини бажариш билан боғлиқ ҳолда соғлигига бошқача шикаст етиши саба- бли вафот этган ҳолларда, иш берувчи марҳумнинг қарамоғида бўлган меҳнатга қобилиятсиз шахсларга, шунингдек 16 ёшга тўлмаган ёки у ва- фот этган кунга қадар ундан таъминот олиш ҳуқуқига эга бўлган шахсла- рга марҳумнинг вафотидан кейин туғилган фарзандига, шунингдек ота- онасидан бирига, умр йўлдошига ёки оиланинг бошқа аъзосига, агар у ишламасдан марҳумнинг уч ёшга етмаган болалари (укалари, сингиллари) ёки невараларининг парвариши балан банд бўлса, зарарни тўлаши шарт. Қуйидагилар меҳнатга қобилиятсиз деб тан олинади ва зарар қопла- нишини талаб қилишга ҳақли бўлади: ўн олти ёшга етгунларича ногирон бўлган шахслар; олтмиш ёшга тўлган эркаклар ва эллик беш ёшга тўлган аёллар; белгиланган тартибда ногирон деб топилган шахслар. Оила аъзосининг меҳнатга қобилиятсизлиги бошланган вақти (боқувчининг вафотига қадар ёки ундан кейин) унинг зарарини унди- ришга бўлган ҳуқуқига таъсир этмайди. Ўқувчилар (кундузги) 18 ёшга тўлганларига қадар зарарни ундириш ҳуқуқига эга бўладилар. Зарар миқдорини аниқлаш Меҳнат кодексининг 193-моддасида белгиланган тартибда амалга оширилади. Унга кўра: «Вафот этган боқувчининг қарамоғида бўлган ва унинг вафоти му- носабати билан зарарни ундиришга ҳақли бўлган меҳнатга қобилиятсиз бўлган шахсларга тўланадиган зарар миқдори марҳумнинг ўртача ойлик иш ҳақи миқдорида, унинг ўзига ва қарамоғида бўлган, лекин зарарни ундиришга ҳақли бўлмаган меҳнатга қобилиятсиз шахсларнинг улуши- ни чегириб ташлаган ҳолда белгиланади. Зарар тўловини олишга ҳақли бўлган шахсларнинг ҳар бирига те- гишли бўлган зарар миқдорини аниқлаш учун боқувчи иш ҳақининг мазкур шахсларнинг ҳаммасига тўғри келадиган қисми улар сонига тақсимланади. Вафот этган шахснинг қарамоғида бўлган, аммо зарар тўловини олиш ҳуқуқига эга бўлган меҳнатга қобилиятсиз шахслар учун зарар тўлов миқдори қуйидаги тартибда белгиланади: агар таъминот маблағи суд томонидан ундирилган бўлса, у ҳолда зарар тўловлари суд томонидан тайинланган сумма миқдорида белгила- нади; агар таъминот маблағи суд тартибида ундирилмаган бўлса, у ҳолда зарар тўловлари уларнинг моддий аҳволи ҳамда вафот этган шахснинг ҳаётлик вақтида уларга ёрдам кўрсатиш имкониятини ҳисобга олиб бел- гиланади. Агар вафот этган шахснинг қарамоғида бўлган шахслар ҳам, унинг қарамоғида бўлмаган шахслар ҳам айни бир вақтда зарар тўловини олишга ҳақли бўлсалар, бундай ҳолда зарар тўловлари миқдори, аввало, марҳумнинг қарамоғида бўлмаган шахслар учун белгиланади. Улар учун белгиланган зарар тўлов суммаси боқувчининг иш ҳақидан чеги- риб ташланади, сўнгра иш ҳақининг қолган миқдоридан келиб чиқиб, ушбу модданинг биринчи ва иккинчи қисмларида назарда тутилган тар- тибда марҳумнинг қарамоғида бўлган шахслар учун қопланадиган зарар миқдори белгиланади. Боқувчисини йўқотганлиги муносабати билан зарар тўловини олиш ҳуқуқига эга бўлган шахсларга тайинланган боқувчисини йўқотганлик пен- сияси, худди шунингдек бошқа пенсия, иш ҳақи ва бошқа даромадлар қо- планадиган зарар тўлови ҳисобга киритилмайди. Бунга қарамоғидаги ҳар бир шахсга тегишли бўлган зарарни қоплаш суммаси қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам иш ҳақи миқдорининг 50% дан оз бўлиши мумкин эмас». Ходимнинг соғлигига шикаст етганида ёки у вафот этганида (меҳнат фаолияти билан боғлиқ равишда) бир йўла бериладиган нафақа миқдори иш берувчи билан ходимлар вакиллик органи (касаба уюшма- си) ўртасидаги ўзаро келишувга кўра белгиланади, аммо бу нафақанинг миқдори ходим соғлигига шикаст етганида унинг йиллик иш ҳақидан, ходим меҳнатда майибланиш оқибатида вафот этганида унинг қара- моғида бўлган шахсларга тўланадиган бир йўла бериладиган нафақа миқдори эса марҳумнинг олти йиллик ўртача иш ҳақи ҳажмидан кам бўлиши мумкин эмас. Иш берувчи ходимга меҳнат қилиш имкониятидан ғайриқонуний равишда маҳрум этганлиги муносабати билан етказилган зарарни тўлашга мажбур. Бунда ходим меҳнат қилиш имкониятидан ғайриқонуний равишда маҳрум этилган барча ҳолларда ололмай қолган иш ҳақини иш берувчи унга тўла- ши шарт. Бундай мажбурият, агар иш ҳақи ишга қабул қилиш ғайриқону- ний равишда рад этилганлиги, меҳнат шартномаси ғайриқонуний равишда бекор қилинганлиги ёки ходим ғайриқонуний равишда бошқа ишга ўтка- зилганлиги ва меҳнат низоларини кўрувчи органнинг бундай ишлар юзаси- дан чиқарган қарори ўз вақтида бажарилмаганлиги, меҳнат дафтарчасини бериш кечиктирилганлиги, ҳар қандай йўллар билан ходимнинг шаънига доғ туширувчи маълумотлар тарқатилганлиги натижасида, башарти бу маълумотлар хақиқатга тўғри келмаса, шунингдек бошқа ҳолларда олин- май қолган бўлса, келиб чиқади. Иш берувчи ходимнинг мол-мулкига етказилган зарар учун ҳам жа- вобгардир. Меҳнат кодексининг 197-моддасида айтилишича: «Зарар ун- дириш ҳақидаги аризани иш берувчига жабрланувчи ходим вафот этган тақдирда эса, зарар тўловини олишга ҳақли бўлган манфаатдор шахслар беради. Иш берувчи аризани кўриб чиқиши ва ариза тушган кундан эътиборан 10 кунлик муддат ичида тегишли қарор қабул қилиши шарт. Иш берувчи- нинг ходимга зарарни тўлаш ҳақидаги буйруғининг нусхаси ёки рад этиш ҳақидаги далил асосли ёзма жавоби у қабул қилинган кундан бошлаб уч кунлик муддат ичида ходим ёки манфаатдор шахсларга топширилади. Ходим ёки манфаатдор шахслар иш берувчининг қарорига рози бўлмаган ёки белгиланган муддатда жавоб олмаган тақдирда, улар маз- кур низони ҳал қилиб бериш учун судга мурожаат қилишлари мумкин». Ходимга етказилган маънавий зарар ҳам иш берувчи томонидан тўла қоплаб берилиши лозим. Маънавий зарар миқдорини белгилаш манфаатдор шахслар даъво талабига кўра суд томонидан амалга оширилади. Ходимга етказилган зарарни қоплаш ҳақидаги ариза 10 кун ичида иш берувчи томо- нидан кўриб чиқилиши, рад этилганида эса ёзма жавоб берилиши шарт. Зарар иш берувчи томонидан ихтиёрий равишда қоплаб берилмаган тақдирда, соғлигига зарар етган ходим, ходим вафот этган тақдирда эса, за- рар тўловини олишга ҳақли бўлган манфаатдор шахслар зарарни ундириб берилишини сўраб даъво аризаси билан судга мурожаат қилишлари мум- кин. Бундай даъволар бўйича даъво муддати қўлланилмайди ва ходимлар давлат божи ҳамда бошқа суд харажатларини тўлашдан озод этилади. Download 1.99 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling