бошқа усули), ана шундай тартибда ўзгартирилиши мумкин. Меҳнатга
ҳақ тўлашнинг якка шартлари ходим учун ноқулай томонга ўзгартири-
лишига фақат унинг розилиги билангина йўл қўйилиши мумкин.
Технологияда, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишда ўзгари-
шлар юз бериши туфайли меҳнатга ҳақ тўлашнинг аввалги шартларини
сақлаб қолиш мумкин бўлмаганда ҳамда қонунда кўзда тутилган бошқа
ҳолларда ходимнинг розилигисиз ҳам меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари иш
берувчи томонидан ўзгартирилиши мумкин.
Бундай ҳолда иш берувчи бу ҳақда ходимни камида икки ой аввал ёзма
равишда огоҳлантириши зарур ва бу ҳол меҳнат шартларини ўзгартириш
деб баҳоланиши мумкин. Ходим бундай
шароитда ишлашдан бош торти-
ши, тегишли ҳолларда у билан тузилган меҳнат шартномаси Ўзбекистон
Республикаси Меҳнат Кодексининг 89-моддасига кўра бекор қилиниши
мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: