Й. Турсунов меҳнат ҳУҚУҚИ
Download 1.99 Mb. Pdf ko'rish
|
@iBooks Bot myehnat huquqi
Масалан, қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 11 мар-
тидаги 133-сонли «Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат Кодексини амалга ошириш учун зарур бўлган норматив ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига кўра соғлиқни сақлаш ва ижтимоий таъминот муассасаларининг муайян тоифадаги шифокор- лари учун беш ярим соатлик иш куни белгилаб қўйилган (мазкур қарорнинг 4-иловаси, 1- бўлими). Иш ҳафтаси деганда ходим ҳафта давомида ишлаши лозим бўлган вақтга айтилади ва умумий қоидага кўра ҳафталик иш соати қирқ соатдан кўп бўлиши мумкин эмас. Беш кунлик ва олти кунлик иш ҳафтаси мавжуд. Беш кунлик иш ҳафтаси иш кунининг узунлиги саккиз соатдан, олти кунлик иш ҳафтасида эса етти соатдан, олтинчи куни эса беш соатдан ортиқ бўлиши мумкин эмас. Иш сменаси, деганда иш берувчи томонидан ходимлар вакиллик ор- гани билан келишилган ҳолда ички меҳнат тартиби қоидалари ёки сме- налар алмашуви графигида белгилаб қўйиладиган сутка давомидаги иш вақтига айтилади. Меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари алоҳида тусга эга бўлган ва зарарли ишлаб чиқариш шароитида ишлаётган ходимлар учун, ёши, саломатлиги ҳолати ва бошқа хусусиятларини ҳисобга олиб, қисқартирилган иш вақти нормасини белги- лайди. Ўзбекистон Республикаси МКнинг 116-моддасига кўра иш вақтининг қисқартирилган муддати қуйидагилар учун белгиланади: 1) ўн саккиз ёшга тўлмаган ходимлар; 2) I ва II гуруҳ ногиронлари бўлган ходимлар; 3) ноқулай меҳнат шароитлардаги ишларда банд бўлган ходимлар; 4) алоҳида тусга эга бўлган ишлардаги ходимлар; 5) бюджетдан таъминот олувчи муассаса ва ташкилотларда иш- ловчи ҳомиладор ва уч ёшга тўлмаган фарзандлари бўлган аёлларга – ҳафтасига 35 соатдан ортиқ бўлмаган иш вақти белгиланади. МКнинг 242-моддасига мувофиқ ўн олти ёшдан ўн саккиз ёшгача бўлган ходимларга ҳафтасига ўттиз олти соатдан, ўн бешдан ўн олти ёшгача бўлган шахслар (таътил даврида ишлаётган 14-16 ёшгача бўлган ўқувчилар)га йигирма тўрт соатдан ошмайдиган қилиб белгиланади. МКнинг 220-моддасига ҳамда Ўзбекистон Республикаси «Ногиронлар- ни ижтимоий ҳимоялаш тўғрисида»ги Қонунининг 30-моддасига кўра 71 I ва II гуруҳ ногиронларига меҳнатга ҳақ тўлаш камайтирилмаган ҳолда иш вақти ҳафтасига ўттиз олти соатдан ошмайдиган қисқартирилган муддати белгиланади. Ноқулай меҳнат шароити мавжуд бўлган ишларда иш вақтининг ҳафта- сига ўттиз олти соатдан ошмайдиган қисқартирилган муддати меҳнат жа- раёнида соғлигига физикавий, кимёвий, биологик ва ишлаб чиқариш- нинг бошқа зарарли омиллари таъсир этадиган ходимлар учун белгила- нади. Корхоналарда бундай ишларнинг рўйхати ва уларни бажаришда иш вақтининг муайян муддати тармоқ (тариф) келишувларида агар улар ту- зилмаган бўлса, иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси ёки 71 Қаранг: Ўзбекистоннинг янги қонунлари, Т, «Адолат», 1993, 5-сон. ходимларнинг бошқа вакиллик органлари билан келишиб олинганидан кейин белгиланади. Меҳнат шароити ўта зарарли ва ўта оғир ишларда банд бўлган хо- димлар учун иш вақтининг муддати чегараси Ўзбекистон Республикаси ҳукумати томонидан белгиланган. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳка-масининг 1997 йил 11 мартда қабул қилинган 133- сонли «Ўзбекистон Республикасининг МКнинг талабларини рўёбга чиқариш учун зарур бўлган меъёрий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғриси- да»ги қарорининг 8-иловасида ана шундай ўта зарарли ва ўта оғир ишлардаги энг кўп иш вақти нормаси белгилаб берилган 72 . Масалан: симоб ишлаб чиқариш корхоналарида кунлик иш вақти беш соат- дан; суд тиббий экспертизаси бюроси экспертлари, ўрта малакали тиббий ходимлар учун беш соатдан; электрон ҳисоблаш машиналари (компьютерлар, видеоаппа- ратлар) хизматчилари учун тўрт соатдан ошмаслиги лозим ва ҳ.к. Алоҳида тусга эга бўлган ишлар юқори даражадаги ҳис-ҳаяжон, ақлий зўриқиш, асаб танглиги билан боғлиқ ишлар бўлиб, бундай ишларда банд бўлган ходимлар учун ҳукумат қарорига кўра қисқартирилган иш вақти нормаси белгиланади. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг юқорида тилга олинган қарорининг 4-иловасида ана шундай ишлар рўйхати ва улар- да банд бўлган ходимлар учун қисқартирилган иш вақти нормаси бе- рилган 73 . Мазкур рўйхатга Соғлиқни сақлаш, Халқ таълими, Олий ва ўрта махсус таълим вазирликлари, телевидение ва радио эшиттириш ходим- лари киритилган бўлиб, улар учун айрим ҳолларда иш кунининг энг узоқ муддати (масалан, шифокорлар учун беш ярим соат), бошқа ҳол- ларда бир йиллик иш вақти нормаси (масалан, ҳунар-техника билим юртлари ўқитувчилари учун йилига 640 соат), бошқа ҳолларда эса ҳафталик иш вақтининг энг кўп муддати (масалан, олий ўқув юртлари профессор-ўқитувчилари учун ҳафтасига 36 соат) тарзида қисқарти- рилган иш вақти белгиланган. Қисқартирилган иш вақти меҳнат қонунларида бевосита белгилаб қўйилган бошқа айрим ҳолларда ҳам (масалан, ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда таълим олувчи ходимлар учун) назарда тутилиши мумкин. Нормал ёки қисқартирилган иш вақти ходим ва иш берувчи ке- 72 М. Гасанов, Е. Соколов. Ўзбекистонда меҳнат шартномаси (контракти), учинчи китоб, Т., 1996, 308-бет. 73 Ўша манба, 8-илова, 315-бет. лишувига кўра ёки улардан бирининг талаби билан ҳам узайтирилиши мумкин эмас. МКнинг 119-моддасига кўра ходим билан иш берувчи- нинг ўртасидаги келишувга биноан ишга қабул қилиш чоғида ҳам, кей- инчалик ҳам тўлиқсиз иш куни ёки иш ҳафтаси белгилаб қўйилиши мумкин. Меҳнат Кодексининг 229-моддасига кўра аёллар ва оилавий вази- фаларни бажарувчи бошқа шахсларга (ҳомиладор ёки 14 ёшга етмаган болали аёллар ва бошқалар) қонунларда назарда тутилган бошқа ҳоллар- да иш берувчи ходимнинг илтимосига кўра тўлиқсиз иш куни ёки иш ҳафтаси белгилашга мажбур. Тўлиқсиз иш вақтида ишлаётган ходимлар- нинг меҳнат ҳуқуқлари шу муносабат билан чекланиши мумкин эмас, аммо уларга ишлаган вақтларига ёки бажарган ишларига мутаносиб равишда иш ҳақи тўланади. Меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларида қисмларга бўлинадиган, жамлаб ҳисобланадиган ва бошқа иш вақти турлари назарда тутилган ҳамда бундай иш вақти режимлари иш берувчи ва ходимларнинг ўзаро келишувлари билан белгиланиши мумкин. Корхоналарда иш вақти режими (муайян календар давр давомида иш ва дам олиш вақтларининг тақсимланиши) ички меҳнат тартиби қоидалари ва бошқа локал ҳужжатлар билан бел- гиланади. Корхоналардаги кун тартиби ва сменалар алмашуви графиги иш вақти режимини характерловчи асосий қоидалардандир. Ходимни сурункасига икки сменада ишлатиш тақиқ-ланади. Қонун ҳужжатла- рида дам олиш кунлари, байрам кунлари ва тунги вақтларда ишга жалб этиш юзаси- дан муайян чеклашлар белгилаб қўйилган (МКнинг 228, 245, 220-моддалари). 18 ёшга тўлмаган ходимларни дам олиш кунида ишга жалб этиш тақиқланади. Иш вақтидан ташқари иш вақти деганда ходим учун белгиланган кундалик иш (смена) муддатидан ташқари вақтдаги иш тушунилади. Иш вақтидан ташқари ишлаш ходимнинг розилиги билан қўлланилиши мум- кин. Бироқ, қуйидаги ходимларни иш вақтидан ташқари ишларга жалб этишга йўл қўйилмайди: а) иш сменаси муддати 12 соатдан иборат ходимлар; б) ўта зарарли ва ўта оғир ишларда банд бўлган ходимлар; в) ўн саккиз ёшга тўлмаган ходимлар. Ногиронлар, ҳомиладор, ўн тўрт ёшга тўлмаган боласи бор аёллар (ўн олти ёшга тўлмаган ногирон боласи бор аёллар) фақат ўзларининг розилиги билан ва тиббий тавсиялар мавжуд бўлган ҳолдагина иш вақтидан ташқари ишлашга (шунингдек, байрам ва дам олиш кунлари, тунги ишларга) жалб этилишлари мумкин. Иш вақтидан ташқари ишнинг муддати ҳар бир ходим учун сурун- касига икки кунда тўрт соатдан (меҳнат шароити оғир ва зарарли ишларда бир кунда икки соатдан), йилига эса 120 соатдан ортиқ бўл- маслиги лозим. Иш вақтидан ташқари иш муддати аниқ ҳисобга олиб бо- рилиши шарт ва бу талабнинг бажарилмаслиги меҳнат қонунчилигини қўпол тарзда бузиш ҳисобланади. Download 1.99 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling