Й. Турсунов меҳнат ҳУҚУҚИ
-§. Меҳнат низолари комиссияси ва унинг ваколатлари
Download 1.99 Mb. Pdf ko'rish
|
@iBooks Bot myehnat huquqi
2-§. Меҳнат низолари комиссияси ва унинг ваколатлари Меҳнат низоларини корхонанинг бевосита ўзида кўриб ҳал этадиган орган – бу, меҳнат низолари комиссияси бўлиб, бу орган низолашаётган томонларга энг яқин турувчи орган сифатида уларнинг манфаатларини тез ва самарали ҳал қилишга хизмат қилади. Жамоа шартномасида, агар у тузилмаган бўлса, иш берувчи ва касаба уюшмаси қўмитаси ёки хо- димларнинг бошқа вакиллик органи ўртасидаги келишувда меҳнат ни- золари комиссияларини тузиш назарда тутиш мумкин. Меҳнат низолари комиссиялари иш берувчи ва касаба уюшмаси қўмита- си ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи томонидан тенглик асосида ту- зилади. Комиссияга касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа ва- киллик органларидан ажратилган аъзолар тегишли органнинг қарори билан, иш берувчининг вакили эса, унинг буйруғи билан тасдиқланадилар. Меҳнат низолари комиссиясининг ҳар бир мажлисида раислик ва- зифасини иш берувчининг ва касаба уюшмаси қўмитасининг ёки хо- димлар бошқа вакиллик органининг вакиллари навбатма-навбат бажа- радилар. Бунда бир мажлиснинг ўзида раислик ва котиблик вазифасини бир тарафнинг вакиллари бажариши мумкин эмас. Комиссиянинг ҳар бир мажлисида тарафлар томонидан кейинги мажлиснинг раиси ва ко- тиби тайинланади, уларга мажлисни тайёрлаш ва чақириш вазифаси юклатилади. Меҳнат низолари комиссияларининг сон таркиби ва ваколат мудда- ти жамоа шартномаларида, агар у тузилмаган бўлса, иш берувчи билан касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимлар бошқа вакиллик органининг келишувига биноан белгиланади. Башарти ходим мустақил равишда ёки касаба уюшмаси қўмитаси ёхуд ходимларнинг бошқа вакиллик органи иштирокида иш берувчи билан бевосита олиб борган музокараларида мавжуд келишмовчиликни ҳал эта олмаган бўлса, меҳнат низоси меҳнат низолари комиссияларида кўриб чиқилади. Меҳнат низолари комиссияси меҳнат низосини ариза берилган кундан эътиборан ўн кун муддат ичида кўриб чиқиши шарт. Низо ариза берган ходимнинг иштирокида кўрилади. Ходимнинг ёзма аризаси бўлгандагина, низо унинг иштирокисиз кўриб чиқилиши мумкин. Ба- шарти, ходим узрсиз сабаб билан комиссия мажлисига келмаса, мазкур аризани кўриб чиқишни кун тартибидан олиб ташлаш хусусида қарор қабул қилиниши мумкин, бу эса ходимни такроран ариза билан мурожа- ат қилиш ҳуқуқидан маҳрум қилмайди. Ходим, касаба уюшмаси қўми- таси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи меҳнат низоси кўриб чиқилишида иштирок этиш учун адвокат таклиф этиш ҳуқуқига эга. Меҳнат низорлари комиссиясининг қарорлари иш берувчи ва касаба уюшмаси қўмитаси ёхуд ходимлар бошқа вакиллик органининг вакил- лари ўртасидаги келишувга биноан қабул қилинади. Комиссиянинг қарори далиллар билан исботланиб, меҳнат тўғрисидаги қонунлар ва бошқа норматив ҳужжатларга, меҳнат шартномасига асосланган бўли- ши керак. Комиссиянинг пул ундириш талабларига оид қарорида хо- димга тегишли сумма аниқ кўрсатилиши лозим. Қарор мажлис раиси ва котиби томонидан имзоланади. У мажбурий кучга эга бўлиб, бирон бир тарзда тасдиқланмайди. Комиссия қарори- нинг нусхаси қарор қабул қилинган кундан эътиборан уч кун ичида хо- димга, иш берувчига ва касаба уюшмаси қўмитасига ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органига топширилади. Меҳнат низолари комиссиясининг қарори бу қарор устидан шикоят қилиш учун белгиланган ўн кунлик муддат ўтгандан кейин уч кун ичида иш берувчи томонидан бажарилиши керак. Башарти, иш берувчи белгиланган муддат ичида комиссия қарорини бажармаса, меҳнат низолари комиссияси томонидан ходимга ижро ва- рақаси кучига эга бўлган гувоҳнома берилади. Агар ходим ёки иш бе- рувчи белгиланган муддат ичида туман (шаҳар) судига меҳнат низосини ҳал этиш тўғрисидаги ариза билан мурожаат этса, гувоҳнома берил- майди. Меҳнат низолари комиссияси берган ва олинганидан кейин кўпи билан уч ой ичида туман (шаҳар) судига тақдим этилган гувоҳнома асо- сида суд ижрочиси меҳнат низолари комиссиясининг қарорини мажбу- рий тарзда ижро эттиради. Ходим белгиланган уч ойлик муддатни узрли сабабларга кўра ўтказиб юборган тақдирда, гувоҳномани берган меҳнат низолари комиссияси ўтказиб юборилган муддатни тиклаши мумкин. Download 1.99 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling