Й. Турсунов меҳнат ҳУҚУҚИ


Меҳнат қобилияти пасайган ва ногирон шахслар меҳнатини муҳо-


Download 1.99 Mb.
Pdf ko'rish
bet76/101
Sana26.02.2023
Hajmi1.99 Mb.
#1231856
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   101
Bog'liq
@iBooks Bot myehnat huquqi

 
Меҳнат қобилияти пасайган ва ногирон шахслар меҳнатини муҳо-
фаза қилиш 
 
Ўзбекистон Республикаси меҳнат қонунчилиги ногиронлар, қария-
лар ва меҳнат қобилияти пасайган шахсларни қўллаб-қувватлашни на-
зарда тутади. Ана шу мақсадда ушбу тоифадаги фуқаролар учун бир қа-
тор янгилик ва имтиёзлар назарда тутилган. 
Жумладан, Меҳнат кодексининг 220-моддасида айтилишига кўра: 
Иш берувчи, меҳнат биржаси томонидан белгиланган квота ҳисобидан 
ишга жойлаштириш тартибида йўллаган ногиронларни иш жойларига қабул 
қилишга мажбурдир. 
ТМЭКнинг ногиронларга тўлиқсиз иш вақти режими ўрнатиш, 
уларнинг вазифасини камайтириш ва меҳнатнинг бошқа шартлари 
ҳақидаги тавсиялари иш берувчи томонидан бажарилиши шарт. 


I ва II гуруҳ ногиронларига меҳнатга ҳақ тўлаш камайтирилмаган ҳолда 
иш вақтининг ҳафтасига ўттиз олти соатдан ошмаган қисқартирилган муддати 
белгиланади. 
I ва II гуруҳ ногиронларига ўттиз календар кундан кам бўлмаган муддат 
билан йиллик узайтирилган асосий таътил берилади. 
Ногиронларни тунги вақтдаги ишларга, шунингдек иш вақтидан 
ташқари ишларга ва дам олиш кунларидаги ишларга жалб қилишга уларнинг 
розилиги билангина, башарти улар бундай ишлар тиббий тавсияларда 
тақиқланмаган бўлса, йўл қўйилади. 
Булардан ташқари, бундай тоифадаги ходимларга Меҳнат кодекси-
нинг 150-моддасига мувофиқ иш ҳақи сақланмаган ҳолда таътил бериш 
кўзда тутилган. Унга кўра 1941-1945 йиллардаги уруш қатнашчиларига 
ва имтиёзлари жиҳатидан уларга тенглаштирилган шахсларга, иш-
лаётган I ва II гуруҳ ногиронларига ҳар йили ўн тўрт календар кунга қа-
дар иш ҳақи сақланмаган ҳолда таътил бериш белгиланган. 
Ўзбекистон Республикасининг Давлат пенсияси тўғрисидаги Қонунида 
ишлаб турган пенсионерларга ҳам эллик фоизи (қонун ҳужжатларида бе-
восита кўрсатиб қўйилган ҳолларда юз фоизи) тўланиши кўрсатиб 
қўйилган. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2000 
йил 25 январдаги, 881-тартиб рақами билан давлат рўйхатига олинган 
«ОИВ (ОИТ) СВИЧ (Спид) вируси билан касалланган шахслар ишлаши 
тақиқланган ишлар рўйхати ва касб турлари тўғрисидаги қарорга мувофиқ 
ушбу касалликка чалинган шахсларни ва улар билан ишлаб чиқариш 
туфайли мулоқотда бўлиши мумкин бўлган шахсларни ҳимоя қилиш 
мақсадини кўзлайди». 
4-§. Ишлаб чиқаришда юз берган бахтсиз ҳодисаларни
текшириш ва ҳисобга олиб бориш 
 
Ишлаб чиқаришда бахтсиз ҳодисалар юз бериши сабабларини 
аниқлаш, уларни бартараф этиш, шунингдек меҳнат муҳофазаси қоида-
лари бузилиши туфайли меҳнат қобилиятини йўқотган ёки камайган хо-
димлар ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш мақсадида юз берган бахт-
сиз ҳодисаларни ўз вақтида, объектив ва ҳар томонлама текшириш, ҳи-
собга олиб бориш тартиби белгилаб қўйилган. 
Меҳнат кодексининг 222-моддасида айтилганидек: 
Иш берувчи ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни ўз вақтида 
текшириши ва ҳисобга олиб бориши шарт. 
Жабрланувчининг талабига биноан текширув тугаган кундан эъти-
боран узоғи билан уч кун ичида иш берувчи шу бахтсиз ҳодиса тўғри-
сида далолатнома бериши шарт. 


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамисининг 1997-йил 6 
июндаги 286-сонли қарори билан «Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодиса-
ларни ва ходимлар саломатлигининг бошқа хил зарарланишини текши-
риш ва ҳисобга олиш тўғрисида»ги Низом тасдиқланган
1

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида мулкчиликнинг барча шаклла-
ридаги корхоналар, муассасалар, ташкилотларда, шунингдек айрим 
фуқароларда меҳнат шартномаси бўйича ишлаётган ходимлар соғлигига 
шикаст етиши билан боғлиқ зарарланишлар, ҳодисалар ушбу низом асоси-
да текшириш ўтказилишига сабаб бўлади.
Корхона ҳудудида ва унинг ташқарисида меҳнат вазифасини бажа-
раётганда юз берган жароҳатланиш, заҳарланиш, куйиш, чўкиш, электр 
токи ва яшин уриши, иссиқ ва совуқ уриши, портлаш, фалокат, иморат 
ва иншоотлар бузилиб кетиши, ҳайвонлар чақиши, тишлаши, сузиб 
олиши ва ҳоказолар текширилади ҳамда ҳисобга олинади. Табиий ўлим, 
ўз-ўзини ўлдириш, жабрланувчининг жиноят содир қилиш чоғидаги 
шикастланиши кабилар текширилмайди ва ишлаб чиқаришда жароҳат-
ланиш ҳодисаси сифатида ҳисобга олинмайди. 
Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодиса натижасида ходимнинг меҳнат 
қобилияти камида бир кунга йўқолса ёки тиббий хулосага мувофиқ уни бо-
шқа енгилроқ ишга ўтказиш лозим бўлса, ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳоди-
са махсус акт – Н-1 шаклидаги далолатнома тузиш йўли билан расмийла-
штирилади. Иш берувчи текшириш тугаганидан сўнг 3 суткадан кечиктир-
май жабр-анувчига ёки унинг манфаатларини ҳимоя қилувчи шахсга давлат 
тилида ёки жабрланувчи тушунадиган бошқа тилда далолатнома бериши 
шарт. 
Бир вақтнинг ўзида икки ва ундан ортиқ ходим билан юз берган гу-
руҳий бахтсиз ҳодиса; 
Ўлим билан тугаган бахтсиз ҳодиса; 
Оқибати оғир бахтсиз ҳодисалар махсус тартибда текширилиши ло-
зимлиги белгиланган. 
Бундай бахтсиз ҳодисалар тўғрисида иш берувчи белгилаб қўйилган 
схемага мувофиқ дарҳол қуйидаги органларга хабар бериши шарт: 
а) давлат меҳнат техника назоратчисига; 
б) юқори турувчи хўжалик органига; 
в) Қорақалпоғистон Республикаси Меҳнат вазирлиги, вилоят (Тош-
кент шаҳар) меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоялаш бошқармасига; 
г) Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофа-
за қилиш вазирлигига; 
1
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси ҳукумати қарорлари тўплами. 1997 йил, 6-сон, 21-
модда. 


д) «Ўзсаноатконтехназорат» агентлигига; 
е) вилоят, Қорақалпоғистон Республикаси, Касаба уюшмалари Фе-
дерацияси Кенгашига. 
Гуруҳий ўлим билан тугаган ва оқибати оғир бўлган бахтсиз ходи-
салар вилоят (Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри) меҳнат 
бошқармаси буйруғига кўра ташкил этиладиган комиссия томонидан 
текширилиб, Н-1 шаклидаги далолатнома тузилади. 
Юз берган бахтсиз ҳодиса туфайли икки-тўрт киши вафот этганида 
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза 
қилиш вазирлиги буйруғи билан комиссия ташкил этилади. 
Беш ва ундан ортиқ киши ўлимига сабаб бўлган бахтсиз ҳодиса Ўзбе-
кистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тузилган комиссия 
томонидан текширилади. Махсус текшириш ўн беш кун ичида тамомлани-
ши ва ходимга (унинг вакилига, қарамоғида бўлганларга) тегишли ҳуж-
жатларни беради. 
Махсус текшириш материаллари текшириш тугагач, 15 кун ичида 
прокуратурага ва бошқа тегишли органларга тақдим этилади. Ишлаб 
чиқаришда юз берган бахтсиз ҳодисани текшириш тартибини бузган 
шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар қилинадилар. 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 1 фев-
ралдаги 48-сонли қарори билан «Ходимларга уларнинг меҳнат вазифалари-
ни бажариш билан боғлиқ ҳолда жароҳатланиш бошқача шикастланиши 
туфайли етказилган зарарни иш берувчи томонидан тўлаш қоидалари» тас-
диқланган бўлиб, ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар оқибатида хо-
димга ёки унинг ворисларига қопланадиган зарар миқдори, зарарни 
қоплаш шартлари ва тартиби ушбу ҳужжатга биноан белгилаб 
қўйилган
1

Ишлаб чиқаришда юз берган бахтсиз ходиса тўғрисида тузилган Н-1 
шаклидаги далолатномалар махсус журналга қайд этиб борилади, 
вақтинча меҳнатга яроқсизлик юзасидан маълумотлар статистик ҳисо-
ботларда акс эттирилади. Бахтсиз ҳодиса сабаблари, унинг расмий-
лаштирилиши юзасидан ходим ва иш берувчи, ходим ва комиссия ўрта-
сидаги ихтилофлар юқори турувчи органлар томонидан, ходим даъво 
аризасига кўра суд томонидан кўриб ҳал этилади. 

Download 1.99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   101




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling