Й. Турсунов меҳнат ҳУҚУҚИ


Download 1.99 Mb.
Pdf ko'rish
bet84/101
Sana26.02.2023
Hajmi1.99 Mb.
#1231856
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   101
Bog'liq
@iBooks Bot myehnat huquqi

6. 
Прокуратура органлари Ўзбекистон Республикасининг 2001 
йил «Прокуратура тўғрисида»ги Қонуни асосида иш олиб борадилар
1

Ушбу Қонуннинг 2-моддасида уларнинг асосий вазифалари кўрсатиб 
қўйилган. Унга кўра: 
Ўзбекистон Ресбуликаси Бош прокурори ва унга бўсунувчи проку-
рорлар барча вазирликлар, Давлат қўмиталари, идоралар, давлат назора-
ти идоралари, ҳокимлар, шунингдек кимга бўйсунишидан, кимнинг та-
сарруфидан бўлишидан ва мулкчилик шаклидан қатъи назар, муассаса-
лар, корхоналар ва ташкилотлар, ҳарбий қисмларда, жамоат бирлашма-
лари, мансабдор шахслар; фуқаролар қонунларни аниқ ва бир хилда 
ижро этишлари устидан назоратни амалга оширадилар. 
Қонуннинг 20-моддасига мувофиқ прокурор назорати предмети бўлиб: 
барча вазирлик, Давлат қўмиталари, идоралар, давлат назорати идора-
лари, ҳокимлар, муассасалар, корхоналар, ташкилотлар, бирлашмалар, ҳар-
бий қисмлар, жамоат ташкилотлари, партиялар ва ҳаракатлар, мансабдор 
шахслар қонунларни бажараётганлиги, шунингдек улар чиқараётган ҳуж-
жатлар Ўзбекистон Республикаси Конститутциясига ва Қонунларига муво-
фиқлиги; 
шахснинг дахлсизлиги тўғрисидаги, фуқароларнинг ижтимоий-
иқтисодий, сиёсий, шахсий ҳуқуқ ва эркинликлари тўғрисидаги, уларнинг 
шаъни ва қадр-қимматини муҳофаза қилиш (башарти, ушбу ҳуқуқларни 
муҳофаза этишнинг ўзга тартиби кўзда тутилмаган бўлса) тўғрисидаги 
қонунларга риоя этилиши;
иқтисодий муносабатларга, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва 
ташқи иқтисодий фаолиятга доир қонунларга риоя этилиши. 
Прокурор аралашувини талаб қиладиган қонун бузилиш ҳоллари 
ҳақида аризалар ёки бошқа маълумотлар тушганда, шунингдек етарли асо-
слар бўлганда ҳам ўз ташаббуси билан қонунлар ижросининг текширувла-
ри ўтказилади. Прокурорнинг хўжалик ва бошқа турдаги фаолиятига бево-
сита аралашувига, шунингдек идоравий бошқарув ва назорат органлаи фа-
олиятини амалга оширишга йўл қўйилмайди. Прокурор назорати воситала-
ри ва усуллари қонун ҳужжатларида белгилаб қўйилган.

Download 1.99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   101




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling