Й. Турсунов меҳнат ҳУҚУҚИ


  Давлат санитария назорати


Download 1.99 Mb.
Pdf ko'rish
bet83/101
Sana26.02.2023
Hajmi1.99 Mb.
#1231856
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   101
Bog'liq
@iBooks Bot myehnat huquqi

4. 
Давлат санитария назорати Ўзбекистон Республикасининг 1992 
йил 3 июлдаги «Давлат санитария назорати тўғрисида»ги Қонун асосида
1
ваколатли органлар ва мансабдор шахслар томонидан белгиланган тар-
тибда фаолият кўрсатади. 
Ушбу Қонуннинг 21-моддасида айтилишича: 
Ўзбекистон Республикасининг давлат санитария эпидемиология 
хизмати қайси идорага бўйсунишидан ва мулкчиликнинг шаклларидан 
қатъи назар, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган давлат 
идоралари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, бирлашмалар сани-
тария нормалари, қоидалари ва гигиена нормативларига риоя этишлари 
устидан давлат санитария назоратини амалга оширади. 
Ўзбекистон Республикаси Бош давлат санитария врачининг, вило-
ятлар, Тошкет шаҳар бош давлат санитария врачининг, Давлат сани-
тария назоратини амалга оширувчи бошқа мансабдор шахсларнинг ва-
колатлари, шу жумладан ишлаб чиқариш санитарияси ва гигиенаси 
хавфсизлигини таъминлашга оид ваколатлари ушбу Қонунда мустаҳка-
млаб қўйилган. 
5. 
Суд назорати суд ҳокимиятини амалга оширувчи суд органлари 
томонидан маъмурий, жиноий ва фуқаролик ишларини кўриш, одил суд-
ловни амалга ошириш жараёнида юз беради. 
Судларнинг бу борадаги ваколатлари Ўзбекистон Республикасининг
«Судлар тўғрисидаги» Қонунида, Жиноят процессуал, Фуқаролик про-
цессуал, Хўжалик процессуал Қонунларида ва бошқа қонун ҳужжатла-
рида белгилаб қўйилган. 
Суд аниқ фуқаролик, жиноий ёки маъмурий жавобгарликка оид иш-
ни кўриб ҳал қилиш жараёнида меҳнат қонунчилиги талаблари бузилга-
нлигини аниқласа, уни бартараф этиш, юз беришига сабаб бўлган ҳола-
тларга барҳам бериш, айбдорларини аниқлаш ва жавобгарликка тортиш 
чораларини кўради. 
1
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1992 йил, 10-
сон, 355-модда (кейинги қўшимча ва ўзгартиришлар билан). 


Суд томонидан қўлланилиши мумкин бўлган ҳуқуқий таъсир чоралари 
тегишли қонун ҳужжатларида назарда тутилган. 

Download 1.99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   101




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling