Й ва ўрта махсус таълим вазирлиги улғайишидаги ўзгаришлари
Билимларни текшириш учун саволлар
Download 1.81 Mb.
|
Ulg’ayish fiziologiyasi
- Bu sahifa navigatsiya:
- Да1^иқадаги нафас ҳажми, тана массаси, нисбий ДНҲ, на-фас частотаси (Нч) ва нафас ҳажми (НҲ) кабиларни ёшга оид ўзгаришлари
Билимларни текшириш учун саволлар
1. Буйракларни онтогенезда ривожланишини қандай хусу — сиятлари бор? Бўйраклар каналчаларни фильтрловчи ва реабсорбция функцияларини ёшга оид хусусиятларини кўрсатинг. Дастлабки онтогенез даврида сувли —тузтш гемеостазни сақланишида бўйраклар функциялари қандай хусусиятларга эга? НАФАС ОАИШ Хомила даврида организмини кислород билан таъминла — ниш хусусиятлари Хомила даврида газ алмашинуви Хомила даврида ўлканинг ривожланиши. Янги туғилган болаларда нафас олишнинг ўзига хослиги. Ўпканинг ривожланиши ♦:♦ Ўпка вентилляцияси ♦:♦ Нафас олиш частотаси ва чуқурлиги ♦:♦ Ўпканинг умумий ва ҳаётий ҳажми ♦:♦ Қон орқали газлар транспорти ♦:♦ Неонатал ва постнатал даврларида тамаки чакишни бола-нинг ўсиши ва ривожланишига таъсири. Она организми эмбрион ва 5^омила учун ташқи муҳит ҳисобланади. Ҳомила онанинг қонидан кислородни олади ва унга корбонат ангидридни чиқаради. Ҳомиланинг асосий ташқи нафас олиш аъзоси бўлиб, унинг ривожланишини барча даврларида плацента ҳисобланади. Унда, кислороднинг диффузияси ўпкадагига нисбатан паст самара билан амалга опюди. Мембранасининг қалинлиги ўпканикидан 5—10 марта каттадир. Таркибида кислород юқори миқдорда бўлган қон билан фақат ҳомиланинг жигари гаъминланади, унинг қолган аъзолари эса аралаш қон билан таъминланади. Пастки ва юқориги ковак веналардан келган қонни ўнг юраколди бўл — мачада ва алоҳида қон оқимларини аорта ёйида тўлиқсиз аралаи1иши оқибатида анчагина кислородга тўйинган қон ҳомила боши ва танасининг олдинги қисмини артерияларига келиб тушади. Катта одамлар организмига нисбатан олин — ганда ҳомила қони таркибидаги кислород даражасигд кўра огир гипоксия ҳолатига мос келади. Шунга қарамасдан, ҳо — мила тўқималари нормал ривожланиши учун етарли миқдорда кислород билан таъминланади. Бу, бир нечта ҳо — латлар билан тушинтирилади: 1. Ҳомила тўқималаридаги оксидланиш жараёнлари нисбатан юқори бўлмаган жадалликка эга, лекин анаэроб жараёнлар (хусусан, гликолиз) анча жадал ўтади. Ҳомилада энергия сарфланиши чегараланган бўлади. Терморегуляция, сийдикни концентрациялашга, ўпка вен — тиляциясига, овқат ҳазм қил$^шга знергия сарф қилиш талаб қилинмайди. Скелет мушакларининг қисқариши учун энаргия кам сарфланади. Ҳомила тўқималари орқали қон оқими жуда жадал ўтади, у, тана массаси бирлигига нисбатан катталарникидан деярли 2 марта кўпдир. 4. Эволюцияда, ҳомила тўқималарининг ҳужайралари кислород миқдори кам бўлган шароитларда яшашга мос — лашган. 5. Кислород билан тўқималарни таъминлашга гемогло — бинни кислородга тўйинганлигини катталарникига нисбатан кўплиги кўмаклашади. Катта ёшдаги одамларникига нисбатан з^омила қони билан газларни транспорт қи.\иш учун қуйидагилар хосдир: 1. Кислород таранглигини пастлиги ва гемоглобинни кислород билан гўйинганлиги. Карбонат ангидрид таранглигини катгаларнинг кўр — саткичларига яқинлиги ёки анча пастлиги. 1Гнинг юқори концентрацияда бўлиши. Карбоангидроза энзимининг фаоллигини пастлиги. 5. Ишқорлгг заҳиранинг паст даражадалиги. Ҳомиланинг ўпкаси гаш^^и нафас олиш. аъзоси сифатида фаолият кўрсатмайди. Ҳомиланинг ўпка бўшлиги юқори нафас олиш йўллари воситачилигида амниотик суюқлик билан туташиб туради. Ҳомиланинг альвеолалари ва бронх — лари бир —бирига уланган з^олатда бўлмайдилар, улар, кў — проқ альвеоцитлар томонидан секреция қилинадиган суюқ — лик билан гўлган бўлади. Амниотак ва альвеоляр суюқлик — ларнинг қўшилиши жуда секин содир бўлади, буни улар таркибининг ҳар хиллиги кўрсатади. Уларни аралашиши учун асосан ҳиққилдоқ (товуш бўиглиғи) тўсиқ/шк қилади. Ўпка суюқлигини ҳосил бўлиши ўпкани нормал ривож — ланиши учун зарурдир. Трахеясига фистула ўрнатилган ҳайвонларнинг ҳомаАасм,^,^ ўпка массасининг ортиши па — сайган. Бола тугилганидап кейин ўпкани фаолият кўрсатишини асосий шарти сурфактант мавжудлиги ҳисобланади. Унинг асосини фосфо^шпиддар ташкил қалади ва уларнинг ичида асосийси — лецитин (фосфатидилхолйн) бўлиб, унинг улуши 60--80% ташкил қилади. Лецитин ва бошқа фосфолипидлар барча биологик мембраналарнинг мажбурий компонентла — ридир. Сурфактант тартибга солинган мембрана тузилмасига эга. Унинг мембраналари мураккаб бўлиб, шундай жой — лашганки, нафас олинганда улар ростланади, чўзилади ва фосфолипидларнинг бир қават молекулаларини ҳосил қила — ди. Нафас чиқарилганда, улар қатъий тартибли панжаралар кўринишида йиғилади. Сурфактант — ўпкани чўзилишини ва сиқилишини, газ алмашуви самарадорлигини белги — лайдиган муҳим омиллардан биридир. Ушбу юзаки фаол парданинг мавжудлиги туфайли ўпка эластик бўлиб, уни нафас олишига имконият беради. Агар, ҳомил.ада суфактантни ривожланиши нормал кечса, у, ҳомиладорликнинг 22 — 25 ҳафтасида ишлаб чиқилади ва ўпкани тўлдириб турган сзтоқликка келиб ту — шади. Янги туғилган бола илк бор нафас олганда сурфактант альвеолаларнинг юзасини бир текис қоплайди ва уларнинг ҳажмини стабиллигини ҳамда пуфакчаларни биринчи нафас олингандаёқ тушиб кетишига йўл қўймайди. Агарда, бирон — бир сабабга кўра сурфактант ажралиши бузилса, ўпкада ҳа — воси йўқ зоналар — ателактазлар пайдо бўлади. Бундай ҳол, кўпинча, тўлиқ ривожланмасдан туғилган болаларда куза — тилади ва ўпканинг сурфактант синтез қилувчи ҳужайрала — рини тўлиқ етилмаганлиги билан боғлиқдир. У, бутун ҳаёт давомида альвеолалар деворларининг ҳужайралари томо — нидан доимо янгиланиб туради. Уларда фосфолипидлар ва сурфактант мембраналарининг оқсиллари синтезланади. Унинг ишлатилтан заррачалари балғам ҳамда макрофаглар билан бронхалар орқали чиқариб юборилади. Ҳомиладорликнинг 11 — ҳафтасидан бошлаб, пуштнинг ҳаракатларида, диафрагманинг испиратор мушакларини ва кам даражада — қовургалараро мушакларни даврий қис — қаришлари кўринишидаги нафас олиш ҳаракатлари пайдо бўлади. Улар, узунчоқ миянинг нафас олиш марказини фа — оллиги билан белгиланади. Ҳомила қонида газлар таркиби нормал бўлган пайтда нафас олиш ҳаракатлари кузатилади, лекин уларнинг частотаси гиперкапния ва ацидоз пайтида ортади. Ҳомиланинг нафас олиш ҳаракатлари ўпкани нормал ривожланиши учун зарурдир. Кўкрак бўшлиғидаги босимни даврий пасайиши ҳомилада қон айланишига кўмаклашади, юракка венадан келадиган қон оқимини кучайтиради. Боланинг илк бор нафас олиши, қоидаги биноан, туғилганидан кейин 15 — 70 сония ўтгач, одатда киндикни кесиб бойлангандан кейин, айрим пайтларда унгача, яъни туғилиши биланоқ бошланади. Биринчи нафас олишнинг асосий шарти қонда нафас олишнинг гуморал Қўзғатгичларини: СОз Н" ва кислород етишмаслиги мав жудлиги ҳисобланади. Киндик бойлангандан сўнг СО^ ва Н" концентрацияси ортади, гипоксия кучаяди (афиксия ҳолати). Бундан ташқари, биринчи нафасни рағбатлантирувчи асосий омил — туғиш жараёнида ва ундан кейин пайдо бўладиган, тери рецепторларидан, проприорецепторлардан, вестибуло — рецепторлардан келадиган афферент импульслар оқими ҳи — собланади. Ўпка вентилляциясининг бошланиши кичик қон айланиш доирасининг фаолиятини бошланиши билан боғлиқ. Ўпка капиллиярлари орқали қон оқими кучаяди. Ўпка суюқлиги, ўпкадан қон томирларига, бир қисми эса лимфага сўрилади. Боланинг нафас олишлари ўпка аэрациясига ва унда ҳавони тақсимланишига кўмаклашади. Янги туғилган боланинг кўкрак қафаси конуссимон шаклда бўлади. Тинч ҳолатда нафас олиш, уларда диафрагмали бўлади, лекин қичқирган пайтда қовурғалараро мушаклар ҳам иштирок этади. Янги туғилган болалар доимо бурни орқали нафас оладилар, уларнинг нафас олиш частотаси юқори бир дақиқада 30 — 70 марта, ўртача —40 марта (катталарда 12—18 марта). Нафас ҳажми 17 мл атрофида, катталарда эса —400 — 500 мл ташкил қилади. Янги туғилган боланинг ҳаво ўтказувчи йўллари тор бўлиб, ўпкаси учун эса, кўкрак бўшлиғини юқори чўзилув — чанлиги пайтида паст чўзилувчанлик хосдир. Янги туғилган бола ўпкасининг ҳаётий ҳажми қичқирган пайтда чиқа — риладиган ҳаво ҳажми билан баҳоланади ва у, 120—150 мл ташкил қилади (катталарда 3000 — 5000 мл). Ўпканинг ривожланиши. Бола туғилганидан то 7 — 8 ёшгача ўпкада асосан иккита жараён содир бўлади: бронхиал шохчаларни дифференцияланиши ва альвеолалар сонини кўпайиши. Бронхиолаларнинг шоҳланиши йўли билан аль — веолали йўлларнинг ривожланиши ва типик ацинусларни шаклланиши содир бўлади. Туғилгандан сўнг альвеолалар сони 300 — 400 мл гача, яъни 10—12 марта ортади, айниқса, биринчи 3 йилда жадал ортади. Ўпкани ўсиши кейинчалик ҳам, айниқса, ўспиринлик даврида давом этади. Янги туғил1'ан бола ўпкасининг массаси 50 г атрофида, 13 ёшда — 500 г, катталарда — 1 кг атрофида бўлади. Альвеолаларнинг диаметри 12 ёшга келиб икки марта, вояга етган одамларда уч марта (200 — 300 мкм) ортади. Бола туғилгандан кейин альвеолаларнинг умумий юзаси таҳминан 20 марта катта — лашади. Альвеолалар юзаси билан параллел равишда кичик қон айланиш доираси капиллярларининг сони ҳам ортади. Ўпка вентилляцияси. Ўпка вентиляциясининг катталиги нафас олиш частотаси ва чуқурлиги билан белгиланади. Дақиқадаги нафас ҳажми (ДНХ), тинч ҳолатда, ёш улгайиши билан деярли 10 марта катталашади (25 —жадвал). 25 — Жадвал. Да1^иқадаги нафас ҳажми, тана массаси, нисбий ДНҲ, на-фас частотаси (Нч) ва нафас ҳажми (НҲ) кабиларни ёшга оид ўзгаришлари
Download 1.81 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling