Jahon adabiyoti tarixi


Mavzu bo‘yicha topshiriq savollari


Download 2.24 Mb.
bet138/183
Sana16.11.2023
Hajmi2.24 Mb.
#1778915
1   ...   134   135   136   137   138   139   140   141   ...   183
Mavzu bo‘yicha topshiriq savollari:

  1. Modernizm nima? Uning mazmun-mohiyati haqida so‘zlab bering.

  2. Modernizm nima uchun an'anaviy adabiyot prinsiplarini inkor qildi?

  3. Modernizm yo‘nalishlari to‘g‘risida tushuncha bering.

  4. Xorijiy va o‘zbek olimlarining modernizm haqidagi qarashlariga munosabatingiz.

  5. Jahon va o‘zbek adabiyotidagi ayrim modernistik asarlarni tahlil qiling.

  6. Modernizm va Istiqlol davri o‘zbek adabiyoti haqida so‘zlang.



NAMUNAVIY TESTLAR
1. А.Қаҳҳор «Сароб» романи сюжети ва қаҳрамонлари жаҳон адабиётининг қайси намунасига яқин туради?
А) «Мартин Иден» (Ж.Лондон)
В) «Олтинчи палата» (А.Чехов)
С) «Қизил ва қора» (Стендаль)
Д) «Евгений Онегин» (Пушкин)
2. Инсоннинг нозик ҳис-туйғуларини тасвирлаш қайси адабий йўналишнинг бош хусусияти ҳисобланади?
А) сентиментализмнинг
В) барокко адабиётининг
С) романтизмнинг
Д) маърифатпарварликнинг
3. Жаҳон адабиётининг энг буюк комедиографлари номи қайд этилгаи қаторни топинг.
А) Аристофан, Мольер, Гоголь
В) Эсхил, Софокл, Аристофан
С) Шиллер, Гёте, Лафонтен
Д) Пушкин, Грибоедов, Гончаров
4. Ўзбек адабиётининг қайси вакили ҳақида «Шекспир анъаналарининг давомчиси», «ўзбек Шекспири» деган фикрлар айтилган?
А) М.Шайхзода
В) А.Фитрат
С) У.Носир
Д) Ў.Умарбеков
5.Ф.М.Достоевскийнинг ўзбек тилига таржима қилинмаган асарини топинг.
А) «Ака-ука Карамазовлар»
В) «Хўрланганлар ва ҳақоратланганлар»
С) «Жиноят ва жазо»
Д) «Маъсума»
6.Теодор Драйзер қаламига мансуб роман?
А) «Бахтиқаро Керри»
В) «Қизил ва қора»
С) «Йўқотилган иллюзиялар»
Д) «Содиқ фуқаро»
7. Даниэль Дефо асарини аникланг.
А) «Робинзон Крузо»
В) «Гулливернинг саргузаштлари»
С) «Гекльберри Финнинг саргузаштлари»
Д) «Том Сойернинг саргузаштлари»
8. Л.Толстойнинг «Анна Каренина» романини ўзбек тилига моҳирона таржима қилган ижодкор ким эди?
А) Мирзакалон Исмоилий
В) Абдулла Қаҳҳор ва Кибриё Қаҳҳорова
С) Миртемир
Д) Ваҳоб Рўзиматов
9. Р.Тҳокур ҳақидаги «Улуг ҳинди» мақоласининг муаллифи ким?
А) А.Чўлпон
В) А.Фитрат
С) А.Саъдий
Д) И.Султон
10. «Жаҳон адабиёти тарихи» фани бўйича ўзбек тилида дарслик ва қўлланмалар яратган адабиётшунослар номлари ва асарларини аникланг.
А) В ва С
В) А.Алимуҳаммедов, «Антик адабиёт тарихи»
С) О.Қаюмов, «Чет эл адабиёти тарихи»
Д) Т.Солиҳов, «Ғарб адабиёти ҳақида суҳбатлар»
11. Мифология жаҳон адабиётининг қайси босқичи учун ғоявий-бадиий асос бўлиб хизмат қилган?
А) Антик адабиёт учун
В) Модернизм адабиёти учун
С) Ўрта асрлар адабиёти учун
Д) Ренессанс адабиёти учун
12. Қайси асар немис халқининг қаҳрамонлик эпоси ҳисобланади?
А) «Нибелунглар ҳақида қўшиқ»
В) «Сид ҳақида қўшиқ»
С)«Роланд ҳақида қўшиқ»
Д) «Форсайтлар ҳақида сага»
13. «Илиада» асарида тасвирланиши бўйича Троянинг энг машҳур паҳлавони ким эди?
А) Гектор
В) Ахилл
С) Патрокл
Д) Диомед
14. Қадимги юнон эпоси қаҳрамони Одиссей биринчи навбатда қайси хусусияти билан ажралиб туради?
А) донолиги, тадбиркорлиги, айёрлиги билан
В) куч-қудрати билан
С) хушсуратлиги, кўркамлиги билан
Д) олижаноблиги билан
15. Фива циюти (туркуми) афсоналари асосида яратилмаган асарни
топинг.
А) «Занжирбанд Прометей» (Эсхил)
В) «Шоҳ Эдип» (Софокл)
С) «Антигона» (Софокл)
Д) «Эдип Колонда» (Софокл)
16. Демосфен ва Цицерон қандай наср намояндалари?
А) риторик наср*
В) бадиий наср
С) тарихий наср
Д) фалсафий наср
17. Данте Алигьери қаламига мансуб «Янги ҳаёт» асарининг жанрини белгиланг.
А) роман
В) достон
С) қисса
Д) драма
18. Эразм Роттердамский – қайси халқ Уйғониш даври адабиёти
вакили?
А) нидерланд
В) итальян
С) инглиз
Д) немис
19. «Қирол Лир» трагедиясининг сюжети қайси асардан олинган?
А) Хелиншед, «Хроникалар»
В) Саксон Грамматик, «Хроника»
С) Сервантес, «Дон Кихот»
Д) Сервантес, «Ибратли новеллалар»
20. Шота Руставелининг «Йўлбарс терисини ёпинган паҳлавон» асарини ўзбекчага ким ўгирган?
А) Миртемир
В) Чўлпон
С) Ойбек
Д) Усмон Носир
21. Шарқ ва Еарб адабий алоқаларининг маҳсули сифатида эътироф этиш мумкин бўлган асарлар номи қайси қаторда келтирилган?
А) «Ғарбу Шарқ девони» (Гёте), «Форс тароналари» (С.Есенин)
В) «Декамерон» (Ж.Боккаччо), «Руҳлар исёни» (Э.Воҳидов)
С) «Ҳожимурод» (Л.Толстой), «Макр ва муҳаббат» (Ф.Шиллер)
Д) «Евгений Онегин» (А.Пушкин), «Манфред» (Байрон)
22. Америка Қўшма Штатларининг Нобель мукофотига сазовор бўлган адибларини топинг.
А) Хемингуэй, Фолкнер
В) Мопассан, Марк Твен
С) Томас Мор, Бальзак
Д) Диккенс, О.Генри



Download 2.24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   134   135   136   137   138   139   140   141   ...   183




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling