Jahon tarixidan yakuniy nazorat savollar javobi ижтимоий тараққиётнинг асосий йўналишлари


Download 156.8 Kb.
bet30/38
Sana03.02.2023
Hajmi156.8 Kb.
#1148473
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   38
Bog'liq
JAHON TARIXIDAN YAKUNIY NAZORAT SAVOLLAR JAVOBI

Турклар истилоси. XVI аср бошларида араб мамлакатлари усмоний турклар томонидан забт этила бошланди. Месопотамия босиб олингандан сўнг султон Салим I нинг қўшинлари Сурия, Ливан ва шу пайтгача Миср мамлуклари1 ҳукмронлиги остида бўлган бошқа араб ерларини босиб ола бошлади. Турклар ва мамлакатларнинг қўшинлари 1516 йили августда Халабдан шимолроқда тўқнашди. Қуроллар ва уруш тактикасидаги устунлик жангнинг тақдирини турклар фойдасига ҳал қилди. Мамлуклар, бадавийлар2 ва сурияликлардан ташкил топган армия тўлиқ мағлубиятга учради. Мамлуклар ҳукмдори Кансух ал-Гурий жангда ҳалок бўлди. Халебда турклар томонидан қўлга киритилган мамлуклар хазинаси миллион динор деб баҳоланади. Октябрнинг ўрталарида Дамашқ, кейин Қуддус забт этилди ва бутун Сурия турклар ҳукмронлиги остига ўтди. Турклар истилосини енгиллаштирган ҳолат шу бўлдики, мамлуклар зулмидан озор чеккан кўплаб шаҳарларнинг ва вилоятларнинг аҳолиси турк қўшинларини ўз халоскорларидай қабул қилишди. Ҳамма жойларда мамлукларга қарши қўзғолонлар бошланиб кетди. Кўчманчи-бадавийлар мамлукларнинг чекинаётган қўшинларига ҳужумлар уюштириб, уларга катта талафот етказдилар. Мамлуклар фақат Мисрдагина тарқалаётган қўшинларни тўплаб, ягона қўмондонликка бўйсундириб, мамлакат ҳимоясини ташкил қилишга муваффақ бўлдилар. Аммо уларнинг қаттиқ қаршилигини енгиб, 1517 йилнинг бошларида турклар армияси Қоҳирани эгаллашди. Мамлукларнинг қолганлари Туман бей бошчилигида Мисрнинг шимолига чекинишди, аммо тез орада турк қўшинлари бу ерда ҳам уларни тор-мор қилишди, Туман бей 1517 йили қатл қилинди. Шу билан Мамлуклар султонлиги барҳам топди, унинг ҳудудлари, жумладан Сурия ҳам Усмонийлар империяси таркибига қўшиб олинди. Салим I жума номозида икки муқаддас шаҳар (Макка ва Мадина) нинг ходими деб эълон қилинди ва бу билан маҳаллий мусулмон аҳоли ҳамда уламоларнинг тўлиқ қўллаб-қувватлаши туфайли ҳали Салоҳиддин3 замонидан бери фақат мисрлик ҳукмдорларга тегишли бўлган унвонни қабул қилди. Шундай қилиб, мамлукларни тор-мор қилиш натижасида, усмоний турклар мусулмон оламининг диний ва дунёвий сардори бўлиб олдилар. Усмонийлар босқини Сурия иқтисоди учун вайронгарчиликлар олиб келмади. Мамлукларнинг мағлубиятини истаган сурияликлар усмонийларни ҳар томонлама қўллаб-қувватладилар, кўпчилик жойларда турклар етиб келишидан олдин қўзғолон кўтариб, мамлукларни ҳайдаб юбордилар. Мамлакатнинг араб тилида сўзлашувчи аҳолиси усмонийлар султонинимамлукларнинг зулмига барҳамбера оладиган, давлатда тартиб ва шариат қоидаларини ўрнатишга қодир, ўзларининг янги қонуний ҳукмдори сифатида қабул қилдилар


Download 156.8 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling