Jahon tarixidan yakuniy nazorat savollar javobi ижтимоий тараққиётнинг асосий йўналишлари


Халқ ҳаракатлари ва империянинг парчаланиши


Download 190.18 Kb.
bet13/38
Sana27.01.2023
Hajmi190.18 Kb.
#1131109
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   38
Bog'liq
JAHON TARIXIDAN YAKUNIY NAZORAT SAVOLLAR JAVOBI

Халқ ҳаракатлари ва империянинг парчаланиши. Бобурийлар даврида Ҳиндистонда бетакрор ва ҳашаматли бинолар қурилди, улар ҳинд ва мусулмон меъморчилигининг уйғунлигини ўзида мужассамлаштирди. Бироқ аҳолининг катта қисми аввалгидек қашшоқликда кун кўрарди. Акбарнинг солиқ ислоҳотлари умуман тараққийпарвар аҳамиятига қарамасдан, деҳқонларнинг аҳволини янада оғирлаштирди, судхўрликка кенг йўл очди. Қарздор бўлиб қолган деҳқонлар ерларини ташлаб қочиб кета бошладилар. Унумдор ерлар чангалзорларга айланди. Йўлларда қароқчилар кўпайиб, савдо тушкунликка учрай бошлади. Давлат хазинасига ҳам тушумлар камайиб кетди. Бундай ҳолатда империядан ажралиб чиқиш, айирмачилик кайфияти кучайди. Натижада бобурийлар империяси инқирозга юз тута бошлади. Бу ҳолат айниқса Шоҳ Жаҳоннинг ўғли Аврангзеб ҳукмронлиги йилларида (1658 –1707) авжига чиқди. Аврангзеб сарой фитнаси натижасида отасини тахтдан ағдариб ва қонли жангда учта ака–укаларини енгиб тахтга келган эди. У тажрибали қўмондон ва сиёсий найрангларнинг устаси бўлган. У Декан во- дийсига бир неча юришлар уюштириб, энг чекка жанубдан ташқари бутун Ҳиндистон ҳудудини бирлаштиришга эришди. Мутаассиб диндор бўлганлиги сабабли парчаланаётган империяни сақлашнинг йўли сифатида ислом қоидаларини қатъи жорий қилишга киришди. Мусулмон бўлмаганлардан олинадиган солиқ – жузьяни қайтадан тиклади, ҳиндлар учун қолган барча солиқларни икки ҳиссага оширди, уларга ўз байрамларини нишонлашни тақиқлади, ҳинд ибодатхоналарини бузиб ташлашни буюрди. Натижада империянинг турли чеккаларида бобурийларга қарши ҳаракатлар бошланиб кетди. Бу ҳаракатлар феодал давлатларда доимий бўлиб турадиган одатдаги қўзғолонлардан оммавийлиги билан ажралиб турарди. Бобурийларга қарши ҳаракатларнинг ғоявий асосида этник ва диний факторлар алоҳида аҳамиятга эга бўлди. Йирик қўзғолонлардан бири Махараштра минтақасида бўлиб, унга Шиваджи (1630 –1680) исмли киши бошчилик қилган. Қўзғолон 1646 йили бошланиб тезда мустақил давлатнинг ташкил топишига олиб келди. 1674 йили Шиваджи тантанали равишда тахтга ўтирди. Бироқ Шиваджининг ўлимидан сўнг бир неча йил ичида Аврангзеб бу давлатни босиб олди. Тахтга келган Шиваджининг ўғли Самб- хаджи 1689 йили қатл қилинди. Лекин Махараштрани қайтадан тўлиқ бўйсундиришнинг иложи бўлмади. XVIII аср бошига келиб маратхларнинг мустақил давлати энди бобурийларнинг пойтахти Деҳлига хавф солиб турарди. XVII аср бошларида юз берган йирик қўзғолонлардан яна бири сикхларнинг мустақиллик учун кураши эди. Ўз вақтида Акбар шоҳнинг ҳомийлигидан фойдаланган сикхлар кейинчалик ярим мустақил давлатга айланган эди. 1675 йили Аврангзеб сикхларнинг йўлбошчиси гуру Тег Бахадурни Деҳлида қатл қилдирди. Шундан сўнг сикхлар ҳаракатига гурунинг ўғли, қобилиятли сиёсатчи, сар- карда ва шоир, кенг билимли ва жасур шахс гуру Гобинд Сингх (1666 –1708) раҳбарлик қилади. XVII аср ҳинд маданиятининг ёрқин намояндаларидан бири Гобинд 1708 йили ёлланма қотил томонидан ўлдирилди. Гобинднинг ўлимидан сўнг ҳаракатга Банда Бахадур исмли шахс раҳбарлик қилди ва 1715 йили у ўлдирилгандан сўнг ҳам ҳаракат давом этди. XVII–XVIII асрларда яна бир қанча қўзғолонлар бўлиб, уларда сварадж – «ўзимизнинг ҳокимият» сўзи пайдо бўлди ва бу сўз XIX–XX асрлардаги миллий-озодлик ҳаракатининг ҳам шиорига айланди. XVIII аср бошларига келиб империянинг реал инқирози бошлан- ди. Армия аввалги қудратини йўқотди, маҳаллий ҳукмдорларнинг эса мустақиллиги ошди. Император энди на маъмурий, на ҳарбий ҳуқуққа эга бўлмаган, ўзига хос давлатлар уюшмасининг рамзий ҳукмдорига айланиб қолди. Энди унинг ҳаракатлари фақат са- ройдаги қарама-қарши гуруҳлар ўртасида мувозанат ўрнатишга қаратилган эди, холос. Шундай бир ҳолатда, 1739 йилиЭроншоҳиНодиршоҳ қўшинлари Ҳиндистонга бостириб кириб, Деҳлини талади, пойтахт аҳолисининг кўпчилигини қирғин қилди. Ундан кейин Шимолий Ҳиндистонни афғонлар босди. Деҳли императорларининг ҳокимияти тобора заиф-лашиб борарди. Мамлакат амалда унга кўз олайтираётган европаликлар учун қулай бўлган феодал тарқоқликка қайтди.



Download 190.18 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling