Jahon tarixidan yakuniy nazorat savollar javobi ижтимоий тараққиётнинг асосий йўналишлари


Download 190.18 Kb.
bet15/38
Sana27.01.2023
Hajmi190.18 Kb.
#1131109
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   38
Bog'liq
JAHON TARIXIDAN YAKUNIY NAZORAT SAVOLLAR JAVOBI

XVIII асрда Ҳиндистон. Аср бошларида бобурийлар империяси кучли халқ ҳаракатлари оқибатида барбод бўла бошлади. Бу жараёнга якунловчи зарбани 1739 йили Ҳиндистонга бостириб кирган Эрон ҳукмдори Нодир шоҳ берди. Деҳли даҳшатли талон-торож қилинди. Бобурийлар империяси таркибига кирган барча ерлар ўзларини мустақил деб эълон қилдилар. Нодир шоҳнинг босқинидан сўнг, 1750-йилларнинг иккинчи ярми ва 1760-йилларнинг бошларида Афғонистон ҳукмдори Аҳмад шоҳ Дурронийнинг қўшинлари Ҳиндистонга бостириб кириб, Деҳли ва унинг атрофини таладилар. Бобурийлар империяси ўрнида пайдо бўлган давлатлар ижтимоий-иқтисодий, сиёсий ва маданий тараққиётнинг турли босқичларида эди. Янги давлатларнинг кўпчилиги ҳудуди ва аҳоли сони жиҳатидан Европа давлатлари билан тенглаша оларди. Уларнинг баъзилари давлат тузилиши жиҳатидан бобурийлар империясини аниқ такрорлаган бўлса, бошқалари қандайдир ўзига хос йўлни излай бошладилар. Умуман Ҳиндистоннинг XVIII асрдаги аҳволини замондошлар оғир, инқирозли деб баҳолашган. Янги мустақил давлатлар ўртасидаги урушлар шаҳар ва қишлоқларни вайрон қилиб, иқтисод ва савдонинг ривожланишини тўхтатиб қўйганди. Баъзи чекка давлатларда эса иқтисодий ва маданий ҳаёт гуркираб ривожланди, савдо ва ишлаб чиқариш ўсди, кўркам архитектура иншоотлари бунёд этилди. Уларнинг тинч ва тўкин ҳаётларига хавф қўшниларидан эмас, энди Ҳиндистондаги тижорат фаолиятидан ҳудудларни босиб олишга ўтган европалик мустамлакачилардан, асосан инглизлардан келаётган эди. Ҳиндистондаги ҳудудлар учун икки Европа давлатлари – Франция ва Буюк Британия ўртасидаги рақобат ер юзининг катта қисмини – Канададан Ҳиндистонгача бўлган ҳудудни қамраб олган катта рақобатнинг бир қисми эди, холос. Агар ҳинд ерлари учун курашда дастлаб французларнинг қўли баланд келиб, улар инглиз- ларнинг Жанубдаги асосий таянч пункти – Мадрасни эгаллашган бўлсалар, кейинчалик асосан Карнатик ва Ҳайдаробод ҳудудларида олиб борилган жангларда улар қақшатгич мағлубиятга учрадилар. Етти йиллик (1756 –1763) уруш натижасида Франция Ҳайдаробод ва Карнатикдаги асосий ерларидан айрилди. XVIII аср 50 – 60-йилларида инглизларнинг Бенгалияни – ривожланган қишлоқ хўжалик вилояти, дунёга машҳур тўқимачилик марказини эгаллаб олишлари Етти йиллик урушда Франция мағлубиятининг асосий саба- бларидан бири бўлди. Бенгалияда маҳаллий ҳокимлар номинал ҳокимиятни сақлаб қолган бўлсаларда, Р. Клайв, Г. Ванситтарт, У. Хейстингс каби губернаторлар (бу лавозим Буюк Британия парламенти томонидан 1773 йили жорий қилинган) бу ернинг ҳақиқий хўжайинлари эдилар. Бенгалиянинг эгалланиши инглизларга ҳинд- ларнинг муқаддас шаҳри Варанаси ва бой вилоятлардан бири Аудни эгаллаш учун йўл очди. У. Хейстингс томонидан бошланган Аудни талаш сиёсати унинг ўрнини эгаллаган Ж. Шор (1793 –1798) томонидан давом эттирилди. XVIII асрдаги нуфузли давлатлардан яна бири Маратхлар кон- федерацияси эди. Конфедерация бешта катта: Нагпур, Гвалиор, Индор, Барода ва Махараштранинг ўзи ҳамда бир неча кичик давлатлардан ташкил топган эди. Бу давлатларнинг ҳукмдорлари марказий ҳокимият бошлиғи пешвни ўзларига фойдали ва қулай бўлган даражадагина тан олардилар. Ҳали Шиваджи томонидан тузилган кучли марказлашган, этник бир хил давлатдан асар ҳам қолмаганди. Бу ҳол инглизларга ўзларининг босқинчилик мақсадларини амалга ошириш учун жуда қулай эди. Бу борада Ост-Индия компаниясининг назорат кенгаши раиси лорд Дандас 1798 йили шундай деб ёзади: «Бахтимизга на маратхлар империясининг бошлиғи, на конфедерация таркибига кирувчи давлатлардан бирортасининг раҳбари маратхларни бирлаштириш учун етарли куч ва воситага эга эмас». Маратхларнинг сикхлар ва Ражпут князлари билан иттифоқи ҳам мустаҳкам эмасди. Дастлаб бир-бирига ёрдам кўрсатганлигига қарамасдан, 1761 йили Панипат ёнидаги жангда Аҳмад шоҳ Дурроний қўшинлари маратхлар армиясини тор-мор қилди. Бу мағлубиятдан кейин маратхлар Шимолий Ҳиндистонда ўзларининг гегемонлик ролини йўқотдилар. Кейинчалик маратхлар Деҳлини эгаллашга ва Шимолий Ҳиндистонда ҳукмронликларини тиклашга бир неча бор уриниб кўрдилар. Фақат Махададжи Синдхиа ва Нана Пхаднис ҳокимиятни эгаллаб турганда 1790-йиллардагина маратхларнинг обрўси бир оз тикланди. Ҳиндистоннингжанубидамаратхларнинг рақиблари Ҳайдаробод ва Майсур эди. Ҳайдарободда бобурийларнинг ворисларидан бўлган низомлар ҳукмронлик қиларди. Низомлар келиб чиқишига кўра ўзларини бутун Деканда олий ҳокимиятга даъвогар ҳисоблашар ва қолганлардан вассалликни талаб қилишар эди. Лекин бошқалар учун бу энди ҳеч қандай таъсирга эга эмасди. Қандайдир даражада ўз мавқеларини сақлаб туриш учун Ҳайдаробод ҳукмдорлари Ост-Индия компанияси билан шартнома тузиб, инглизларнинг қўғирчоқларига айландилар. Қўғирчоқ ҳукмдор бўлишни хохламаганлардан бири унча катта бўлмаган Майсур давлати ҳукмдори Ҳайдар Али ва унинг ўғли Типу Султон эди. Майсурни бўйсундириш учун инглизлар узоқ уруш олиб боришди. 1767–1769 йиллари бўлиб ўтган биринчи инглиз-майсур уруши Ҳайдар Алининг ғалабаси билан якунланди. 1780 –1784 йиллардаги иккинчи инглиз-майсур уруши даврида Типу Султон французларга мурожаат қилиб уларнинг ёрдамини олишга эришди. Шунга қарамасдан у 1784 йили инглизлар билан Мангалур сулҳини тузишга мажбур бўлди. Сулҳга биноан Типу Карнатикдан, инглизлар эса Малабардан қўшинларини олиб чиқиб кетдилар. Учинчи инглиз-майсур уруши 1792 йили тинчлик шартномаси билан якунланиб, Типу инглизларга 33 млн рупия контрибуция тўлайдиган ваушбу сумма тўлангунча Типунинг икки ўғли гаровда сақланадиган бўлди. 1799 йили бўлган тўртинчи урушда Типу Султоннинг бир қатор вазирлари ва қўшин бошлиқлари хоинлик қилганлиги, ин- глизлар ваъда қилган катта пулга сотилганлиги учун майсурликлар мағлубиятга учрадилар. Узоқ қаршилик кўрсатган Майсур давлати охир оқибатда инглиз мустамлакачилари томонидан забт этилди.



Download 190.18 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling