Jahon tarixidan yakuniy nazorat savollar javobi ижтимоий тараққиётнинг асосий йўналишлари


Download 190.18 Kb.
bet3/38
Sana27.01.2023
Hajmi190.18 Kb.
#1131109
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   38
Bog'liq
JAHON TARIXIDAN YAKUNIY NAZORAT SAVOLLAR JAVOBI

Сёгунатнинг феодал тузуми. Токугавалар барча аслзодаларни бир неча туркумга ажратгандилар. Киото зодагонларини, яъни, император оиласини ва уларнинг энг яқин қариндошларини алоҳида гуруҳ – «кугэ» га киритгандилар. Кугэлар феодал аслзодалар орасида энг юқори мартаба эгаларини ташкил этарди. Сарой аҳли ва аслзодалар-кугэ-амалда япон жамиятидан ажратиб қўйилганди. Бошқа барча феодал табақалар «букэ» (уй ҳарбийлари) номини олганди. Мулкдор князлар (даймио), ўз навбатида, уч тоифага бўлинарди; биринчиси сёгун хонадонига тегишли бўлиб, синхан деб аталарди, иккинчиси – фудай-қадимдан Токугавалар хонадони билан боғлиқ бўлган, ҳарбий ва иқтисодий томондан уларга муте бўлганлиги сабабли асосий суянчиқлари ҳам бўлган (улар кенгаш аъзолари, ноиблар ва шу каби лавозимларни эгаллардилар) князлар хонадони вакилларидан ибоарт эди ва ниҳоят, учинчи тоифа-тодзама – Токугавалар хонадонига боғлиқ бўлмаган ва ўзларини улар билан тенг феодал хонадони деб ҳисоблаган мулкдор князларни ўзида жамлаганди. Тодзамалар ўз мулкларида улкан, қарийб чекланмаган ҳокимиятдан фойдаланардилар. Сёгунат уларда ўз рақибларини кўрар ва ҳар хил йўллар билан уларнинг қудрати ҳамда таъсирларини камайтиришга уринарди. Уларга нисбатан ҳам чекловчи тартиблар мавжуд эди. Улар ҳукумат лавозимларини эгаллай олмасдилар. Токугавалар ҳокимиятининг мустабитлигига қарамасдан, князлар ўз мулки доирасида қарийб чекланмаган ҳукмдор ҳисобланарди. Улар, сёгунга совғаларни ҳисобга олмаганда, ҳеч қанақа солиқ тўламас эдилар. Ҳарбий табақа бўлган, қурол олиб юришга танҳо рухсати бўлган самурайлик ҳам расман букэга тегишли эди. Токугавалар замонидаги самурайликда эътиборли қатлам – хатамото (сўзма-сўз «байроқ остида») ажралиб турарди. Самурай-хатамотолар сёгуннинг бевосита ва энг яқин вассаллари бўлиб, Токугавалар мулкларида деҳқонлар ва бошқа тўлиқ ҳуқуқли бўлмаган қатламлар устидан назоратни амалга ошириб, хизматчи аёнлар ҳолатини эгаллашган, шунингдек, солиқ йиғишни ҳам бошқарганлар. Улардан кейин сёгуннинг қўл остида бўлмаган, ҳудудий князларнинг вассаллари бўлган самурайларнинг асосий оммаси турарди. Улар ерга эга эмасдилар, ҳеч қанақа аниқ бир мажбуриятсиз, фақат ўз ҳукмдорлари-даймиоларнинг доимий аёнларини ташкил қилар, маошни эса гуруч билан олардилар. Оддий самурайларнинг аҳволлари Токугавалар тузуми даврида анча ёмонлашди. Вақт ўтиши билан уй-жойсиз ва синфий қиёфаларини йўқотган бундай самурайлар сони ортиб бораётганлиги ҳукумат учун катта хавф эди. Бу хавф шундан иборат эдики, улар кўп сонли ҳукмрон қонунлардан норозилар сафини кенгайтирар эдилар. Норозилик чиқишларининг олдини олиш ва исённи бошланғич босқичдаёқ бостириш учун сёгунат турли хил ижтимоий кучлар: деҳқонлар ва шаҳарлик камбағаллар (ронинлар ҳам қўшилади); тодзама-даймио князлари; норози самурайлар устидан назоратни амалга оширувчи, фавқулодда кенг тармоқли ва кучли полиция ап- паратини яратди. Бироқ бу чоралар мамлакат феодал хўжалигини инқироздан асраб қололмади.



Download 190.18 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling