Jahon tarixidan yakuniy nazorat savollar javobi ижтимоий тараққиётнинг асосий йўналишлари


XVII аср 20 – 40 йилларидаги деҳқонлар қўзғолонлари


Download 190.18 Kb.
bet7/38
Sana27.01.2023
Hajmi190.18 Kb.
#1131109
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   38
Bog'liq
JAHON TARIXIDAN YAKUNIY NAZORAT SAVOLLAR JAVOBI

XVII аср 20 – 40 йилларидаги деҳқонлар қўзғолонлари. Хитойдаги ҳукмрон тузумга қарши деҳқонлар исёни 1622 йили Шаньдун вилоятида «Оқ нилуфар» яширин жамияти раҳбарлигида бошланди ва тез орада анча кенг ҳудудга тарқалди. Қўзғолонни бостириш учун бу ерга юборилган қўшин аввалига исёнчилар устидан бир қатор ғалабаларга эришди, бироқ тез орада исёнчилар Шэньси ва Ганьсу вилоятларида ўз фаолиятларини яна бошладилар. У ерда деҳқонлар, Минлар армиясидан қочган аскарлар ва шаҳар камбағалларидан иборат партизанлик гуруҳлари пайдо бўлди. Исёнчилар помешчикларни ва судхўрларни алоҳида шафқатсизлик билан ўлдирарди, чунки ўзларининг барча кулфат- ларига бош сабабчилар деб уларни билишарди. Қўзғолончилар орасида Ли Цзичэн ва Чжан Сяньжунлар қобилиятли раҳбарлар сифатида ўзларини кўрсатдилар. Маҳаллий аҳоли кўчманчиларга ихтиёрий ёрдам берарди, уларнинг сафлари эса янги тарафдорлар ҳисобига тўлдириларди. Қўзғолончиларни фақат Пекин остоналаридагина тўхтата олдилар. Қўзғолончилар жанубга чекиндилар. Ҳукумат учун жуда қалтис вазият юзага келди, чунки қўзғолон энди Хитойнинг катта қисмини эгаллаганди. 1636 йили ҳукумат, агар қўзғолон иштирокчилари ўз ихтиёрлари билан доимий яшаш жойларига қайтиб борсалар ва қуролли қаршиликни тўхтатсалар, улар авф этилишини эълон қилди. Исёнчиларнинг йўлбошчиларига тўлиқ авф этилиш ва император армиясида зобитлик лавозимлари ваъда қилинди. Императорнинг махсус қарори билан аҳолидан олинадиган солиқ пасайти- рилди. Ўтказилган тадбирлар тез орада ижобий натижаларга олиб келди. Кўпгина деҳқонлар ўз уйларига қайтиб келдилар ва тинч меҳнатга киришдилар. Қолганлари ҳамма ерда мағлубиятга учрай бошладилар. Қўзғолон раҳбарларидан баъзи бирлари, шу жумладан Чжан Сяньчжун ҳам, Минлар тарафига ўтди, бошқалари Хэнань ва Шаньси вилоятлари чегарасидаги бориш қийин бўлган тоғларга кетдилар. Деҳқонлар уруши узил-кесил исёнчиларнинг мағлубияти билан якунлангандек туюлди, аммо бу фақат алдамчи кўриниш эди, холос. 1639 йили деҳқонлар қўзғолони яна Хитойнинг кўплаб ҳудудларини қамраб олди, уларга энди Минлардан норози бўлган ҳукмрон қатламнинг баъзи бир вакиллари ҳам қўшилди. Яна қўзғолоннинг бошида Чжань Сяньчжун ва Ли Цзичэн турди. Хэнань ва Шэньси вилоятларига юришлар қилинди, бу жараёнда исёнчилар анча жанговар қўшин шакллантиришга эришдилар. Ли Цзычэн Шэньсининг пойтахти Сиань шаҳрида, Чжань Сяньчжун эса – Сичуань вилояти- нинг маркази бўлган Чэнду шаҳрида ўрнашиб олдилар. 1644 йил бошларида Ли Цзичэн Пекинга юриш бошлашга қарор қилди. Аҳолининг кенг қатламлари томонидан қўллаб-қувватланган исёнчилар қўшини икки гуруҳ бўлиб Сиандан йўлга чиқди. Жиддий қаршиликка учрамаган қўзғолончилар ўша йилнинг апрелида пойтахтга кириб келдилар. Бундай шармандаликка чидай олмаган император Чунь Чжэнь ўз жонига қасд қилди. У аввал ўз қўли билан қизини ва бир неча жазманларини ўлдириб, кейин ўз қароргоҳи яқинидаги боғнинг айвончасида ўзини осди. Императорга содиқлик белгиси сифатида яна 80 мингга яқин одам ўзини ўзи ўлдирди. Ҳокимиятни эгаллаб олган Ли Цзичэн тарафдорлари халққа му- рожаат қилиб, уларни хотиржамликка ва тинч ҳаётларини давом эттиришга чақирдилар. Исёнчиларга қарши курашган бир неча ҳарбий бошлиқлар, шунингдек, халқнинг ғазабига учраган баъзи амалдорлар ҳам қатл қилинди. Бой одамларга катта солиқлар солинди. Фақат Минлар даврида қувғин қилинган, ғазабга учраган амалдорлар давлат хизматига «адолат билан бошқариш ва халқни сиқувга олмаслик» шарти билан қайтарилди. Ли Цзичэн янги император деб эълон қилинди, унинг энг яқин кишилари эса олий мартабаларни эгалладилар. Янги давлат ап- парати Хитой учун анъанавий бўлган шарқона мустабид шаклда қурилди ва ўз фаолиятида қайта ташкил қилинган армияга суянди. Қўзғолончилар назорати остида бўлган ерлар деҳқонлар қўлига ўтди, кўплаб солиқлар ва тўловлар бекор қилинди. Буларнинг бар- часи дастлабки пайтларда деҳқонлар ва шаҳар ҳунармандларида катта завқ-шавқ уйғотди. Бироқ қўзғолончилар Пекинни эгаллаган пайтда маньчжур фронтида бўлган У Саньгуй қўмондонлигидаги Минлар қўшини янги ҳукуматни тан олмади. Улар ўзини маньчжур васалли деб тан олишга қарор қилди ва маньчжурларга Буюк Хитой девори дарвозаларини очиб берди. Маньчжурлар хитойлик ҳарбий бошлиқнинг ниятлари жиддий эканлигига тезда ишона қолмадилар. У Саньгуй рақибларининг қароргоҳига ўз элчиларини юбориб, саккиз марта улардан ёрдам сўраб мурожаат қилди, кейин унинг шахсан ўзи маньчжурларнинг қароргоҳига борди, ўзини уларнинг васалли деб тан олди ва итоаткорлигининг белгиси сифатида сочининг ярмини қирқтириб ташлади. Фақат шундан кейин маньчжурларнинг ва У Саньгуйнинг бирлашган қўшинлари қийинчиликсиз Ли Цзичэннинг қўшинларини енгди ва 1644 йилнинг июнида Пекин уларнинг назорати остига ўтди.



Download 190.18 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling