Jahon tarixidan yakuniy nazorat savollar javobi ижтимоий тараққиётнинг асосий йўналишлари


Yaponiyani birlashtirish uchun kurash


Download 190.18 Kb.
bet5/38
Sana27.01.2023
Hajmi190.18 Kb.
#1131109
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   38
Bog'liq
JAHON TARIXIDAN YAKUNIY NAZORAT SAVOLLAR JAVOBI

Yaponiyani birlashtirish uchun kurash. Хонсю ороли марказий қисмининг феодаллари – Ода Нобунага (1534 –1582), Тоётами Хидэёси (1536 –1598) ва Токугава Иэясулар (1543 –1600) бирлашишнинг ташаббускорлари бўлиб чиқдилар. Ода Набунага Овари ҳудудидан (ҳозирги Айти префектурасидан) эди. У майда феодалнинг иккинчи ўғли бўлиб, отаси унча катта бўлмаган Нагоя қалъасини қурган ва уни ўша қўрғонда, оиласидан алоҳида тарбия- лаган. 1551 йили отаси вафот этганидан сўнг ўн етти ёшли Набунага бошқаларнинг ерларини эгаллаб олишда кўпгина ҳийла-найранглар ишлатди, қариндошларини ҳам, ўзиникиларни ҳам, қўшниларини ҳам аяб ўтирмади. Оданинг ўз қўшинини ўқотар қуроллар билан таъминлаганлиги ҳарбий ютуқларига сабаб бўлди. 1573 йили у Аси- кага хонадонидан бўлган, бу пайтга келиб сиёсий таъсирини бутун- лай йўқотган, охирги сёгунни тахтдан қулатди. Ўз ерларини тўғри ва нотўғри йўллар билан кенгайтириб, деҳқонлар қўзғолонларини аёвсиз тарзда бостириб, Ода Набуна- га «сёгун-князлик» (бакухан) давлатига асос солди. Аммо унинг бундай юксалиши, авваллари бир-бирлари билан келишмай юрган кўплаб феодалларни унга қарши курашда бирлашишга мажбур қилди, бунинг устига, Оданинг ўз қароргоҳида ҳам келишмовчиликлар бошланиб кетди. 1582 йили Киотодаги ибодатхоналардан бирида рақибларининг қўшинлари томонидан қуршаб олинган Ода ўзини ўлдириш билан ҳаётини якунлади.
Yaponiya tarqoqlik va fuqarolar urushi davrida. Янги замонни Япония, «жангари вилоятлар даври» номини олган тарқоқлик ва фуқаро урушлари давридаги Асикага сёгунатидан (1467–1568) мерос қилиб олди. Бу давр вассалларнинг сёгунга қарши курашлари билан ажралиб туради. Асикага хонадонидан бўлган сёгунлар пойтахт Киото устидан назоратни қўлдан бердилар, у ерда шаҳарни мустақил бошқаришнинг кучли тизими шаклланди. Етакчилик энди вилоятлардаги ҳукмдорларга – князь-даймиоларга ўтди. Ўз князликларида улар хўжалик ва сиёсий ҳаёт устидан тўлиқ назорат ўрнатишга ҳаракат қилдилар. Бу даврда князлар даромадларининг таркиби сезиларли ўзгарди. Агар, масалан, йирик феодал уруғи Сандёнисиларнинг даромади илк ўрта асрлар даврида (XIII) отамерос мулкдан (сёзендан) 50 фоиздан ортиқроқни ташкил этган бўлса, XVI аср бошларида 29 фоизга тушиб кетди. Бу ҳолат князларнинг ҳунармандчилик, тоғ-кон ишлари ва савдони ўз ҳудудларида ҳамда бутун мамлакатда ривожлантиришдан манфаатдорлигини белгилаб берди. 1549 йилда Оми вилоятидаги (ҳозирги Сига префектураси) Исидэра шаҳридаги Каннодзи будда ибодатхонасида мамлакатда биринчи «эркин бозор» пайдо бўлди ва унга ҳунармандларни ҳамда савдогарларни жалб этиш мақсадида бозор солиғи бекор қилинди. Кейинчалик бундай бозорлар бошқа жойларда ҳам пайдо бўлди. XVI асрда кулолчилик бўйича учта ва спиртли ичимликлар ишлаб чиқарувчи битта мануфактура типидаги корхона юзага келди. Уларнинг маҳсулотлари фақат маҳаллий талабларни қондирибгина қолмай, қисман бошқа ҳудудларга ҳам тарқатиларди. Хитой билан ташқи савдо ўлпон тўлаш кўринишида амалга оширилишига қарамасдан, катта даромад келтирарди. Унинг усти- дан назорат ўрнатиш мақсадида феодаллар ўртасида аёвсиз кураш борарди. 1543 йили Япония қирғоқларида португалларнинг, олти йилдан сўнг эса испанларнинг ҳам пайдо бўлиши мамлакатдаги кейинги сиёсий ва иқтисодий муҳитга сезиларли таъсир кўрсатди. Улар мамлакатга ўқ отар қуролларни олиб кирдилар. Европаликлар олиб келган христианлик дини ҳам тарқала бошлади. Чет эллик савдогар- лардан ўқ отар қуроллар харид қилиш ва ички низоларда европаликлардан мадад олишга умид боғлаган князлар христианликни қабул қилдилар ва ўз вассалларини ҳам шундай йўл тутишга мажбур этдилар. Католикликни тарғиб қилиш, айниқса, Кюсю оролида кенг тарқалди ва бу ерда христианлик мактаблари ҳамда ибодатхоналарини оча бошладилар. Европаликларнинг пайдо бўлиши савдо капиталининг кучайишига, ҳарбий ишнинг мукаммаллашишига кўмаклашди, ўзаро урушларни кескинлаштирди ва фақат Япониянинг бўлиниб кетиш хавфини эмас, балки унинг европаликларга тобе бўлиб қолиш хав- фини ҳам келтириб чиқарди. Ўзаро урушлар ва деҳқонларнинг қўзғолонлари феодалларнинг ўзига ҳам реал хавф туғдирди; савдо капиталининг тўлақонли иш юритиши учун феодал тўсиқлар олиб ташланиши лозим бўларди; Япониянинг чет элликлар томонидан босиб олиниш хавфи етилиб келаётганди.



Download 190.18 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling