Jahon tarixidan yakuniy nazorat savollar javobi ижтимоий тараққиётнинг асосий йўналишлари


Япониянинг 1592–1598 йиллардаги тажовузи


Download 190.18 Kb.
bet18/38
Sana27.01.2023
Hajmi190.18 Kb.
#1131109
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   38
Bog'liq
JAHON TARIXIDAN YAKUNIY NAZORAT SAVOLLAR JAVOBI

Япониянинг 1592–1598 йиллардаги тажовузи. Марказлашган мамлакатнинг аста-секин заифлашиб бораётганлиги XVI асрда шимолий ва жанубий чегаралардаги қўшниларнинг тажовузларига сабаб бўлди. 1580-йилларда шимолдан чжурчженларнинг босқинлари кўпайди ва айниқса жанубда Япония томонидан хавф кучайди. 1592 йилнинг май ойида Япониянинг 200 минг кишилик қўшини Пусан ҳудудига тушди ва корейс қўшинлари қаршилигини енгиб, 20 кундан кейин Сеулни эгалладилар, ёзнинг ўрталарида Пхеньянни олдилар, шимоли-шарқда эса Тумаган дарёсига чиқдилар. Мамлакатнинг катта қисми, аҳоли билан шафқатсиз муносабатда бўлаётган япон қўшинлари томонидан босиб олинди. Бу ваҳшийликларга Япониянинг Киото шаҳридаги «қулоқлар қабри» исбот бўла олади, унга ўлдирилган корейслардан кесиб олинган 30 мингта қулоқлар ва бурунлар кўмилган. Мамлакатда халқ уруши бошланди. Босиб олинган ҳудудларда «ҳақ иш учун» халқ партизан гуруҳлари тузилди. Шуниси характерлики, халқнинг қаршилигини ҳукумат қўллаб-қувватламади. Халқ қўшинларининг ҳаракатларига Ли Сунсин (1515 –1598) қўмондонлиги остидаги корейс флотининг ғалабалари далда бўлди. 1592 йилнинг ёзида Ли Сунсиннинг флоти япон флотини тор-мор қилди ва Хансандо ороли яқинидаги жанг (1592 йилнинг августи) урушдаги бурилиш нуқтаси бўлди. Бу ва бундан кейин Ангалихо порти яқинида бўлиб ўтган жангда юзта душман кемаси чўктирилди ва 9 мингдан ортиқ денгизчилар ҳалок бўлди. Шундан кейин бўғозда корейс флоти ҳукмронлик қила бошла- ди. 1592 йилнинг охирида 50 минглик Хитой армиясининг ёрдам- га келганлиги босқинчилар билан курашни енгиллаштирди. 1593 йилнинг февралида Хитой ва Корейс қўшинларининг бирлашган қўшинлари Пхеньянни озод қилдилар. Япон қўшинлари мамлакатнинг шимоли-шарқий қисмидан ҳам чекиндилар, 1593 йилнинг май ойида эса, шаҳарга ўт қўйиб Сеулни ҳам ташлаб чиқдилар. Японлар фақат мамлакат жануби-шарқий қисмининг энг чеккасида, Пусан ва Ульсан ҳудудларида туриб қолишга муваффақ бўлдилар. Хидэёси ҳукумати тинчлик ҳақида музокаралар бошлашни таклиф қилди. Бироқ япон феодаллари (шу жумладан Хидэёсининг душманлари ҳам) Кореяда ерларга эга бўлиш умидида музокараларни чўзардилар, бу вақтдан эса ҳарбий ҳаракатларни янгидан бошлаш учун тайёргарлик кўришда фойдаландилар. 1597 йилнинг бошлaрида Кореяга японларнинг янги кучлари келди ва янги ҳужумни бошлади. Бироқ бу сафар Корея душман ҳужумларини қайтаришга анча яхши тайёрланганди. 1597–1598 йиллари озодлик урушини якунлаш имконини берувчи ғалабаларга қуруқликда ҳам, денгизда ҳам эришилди. XVII аср бошларида япон томонининг ташаббуси билан тинчлик ҳақида музокаралар олиб борилди. Тинчлик шартномаси тузилиши билан Пусан порти орқали Япония билан Корея ўртасида савдо ўрнатилди, шунингдек, элчилар ва совғалар ҳам алмашинилди.



Download 190.18 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling