Jahon tarixidan yakuniy nazorat savollar javobi ижтимоий тараққиётнинг асосий йўналишлари
XVIII аср охири – XIX аср бошларида Кореядаги ижтимоий тараққиёт
Download 190.18 Kb.
|
JAHON TARIXIDAN YAKUNIY NAZORAT SAVOLLAR JAVOBI
XVIII аср охири – XIX аср бошларида Кореядаги ижтимоий тараққиёт. XVIII аср охирларида Кореядаги ижтимоий ҳаёт ва ижтимоий онгда янги ҳолатлар кўзга ташланади. Улар мамлакатда XVII–XVIII асрлар давомида рўй берган иқтисодий силжишлар билан боғлиқ эди. Феодал муносабатларнинг тўсиқ бўлишига қарамасдан, мамлакатда маҳаллий бозорлар шаклланди, Тэгу шаҳридаги ярмарка каби умуммиллий аҳамиятга эга бўлган савдо марказларининг дастлабки кўринишлари пайдо бўлди. Хитой ваЯпония билан ташқи савдо алоқалари кенгайди, шаҳарларда савдогарлар қатлами кенгайди. Шаҳардаги савдо-ҳунармандчилик билан шуғулланувчи аҳолининг манфаатларини кўзлаб, конфуцийлик би- лан алоқани узган ёзувчилар ва олимларнинг фаолиятлари ривожланди. «Сирхак» (реал фанлар учун) оқимини ва унинг энг илғор қисми – «пукхак» (Шимолдан, яъни Хитойдан таълим олиш учун) гуруҳини ташкил қилувчи кўпчилик ёзувчиларнинг фаолиятлари XVIII аср охири – XIX аср бошларига тааллуқли. Янги бадиий адабиётнинг асосчиси Пак Чжи Вон, ажойиб математик ва астроном Хон Дэ Йон, шунингдек, бошқа бир қатор ёзувчилар ва олимлар ҳам ана шу оқимдан эдилар. Бу гуруҳга конфуцийлик таълимотига салбий муносабат ва ўзгаришларга интилиш хос эди. Улар ўз цивили- зацияси билан ғурурланадиган Корея ҳатто «ёввойи» маньчжурлар Хитойидан ҳам ўрганиши зарур деб ҳисоблардилар. Пукхак тарафдорларининг фикрларига кўра, Хитойнинг ютуқларидан фойдаланиш, қишлоқ хўжалигини юксалтириш, савдони ривожлантириш, Кореяни гуллаб-яшнаётган мамлакатга айлантириш учун зарурий шартлардан эди. Йонихон уезди бошлиғи Пак Чже Га 1799 йили қиролга йўллаган номасида бу оқимнинг ижтимоий-иқтисодий ғояларини жуда кенг баён қилган. Пак Чже Га деҳқонларнинг оғир ва ҳақ-ҳуқуқсиз аҳволларига кўп эътибор қаратарди ва шундай хулосага келади: «Агар ҳаммаси ҳозиргидек қоладиган бўлса... унда бундан кейин бир кун ҳам яшашнинг иложи қолмайди, чунки бу каби ҳолат барча ҳудудларда ва бутун мамлакатда мавжуд». Шунинг билан бирга, у мамлакатни инқироздан чиқаришнинг кенг дастурини таклиф қилди. Дастурни амалга оширишнинг асосий шарти эса жиловсиз эксплуатациянинг юмшатилиши эди. Феодализмга қарши йўналиш 18 йил умрини сургунда ўтказган, сирхакнинг энг йирик вакили Дйон Як Йоннинг (1762 йил туғилган) илмий асарларида жуда ёрқин баён қилинган. Унинг асарларида, айниқса «Қул қилинган халқ ҳақида китоб»да мавжуд тузум қаттиқ танқид остига олинади. Шундай қилиб, аслзодаликнинг мухолифатлик қатламларида пайдо бўлган сирхак ва рукхак фақат мавжуд тузумни танқид қилибгина қолмасдан, янги ижтимоий воқеаларнинг даракчилари ҳам бўлдилар. Бироқ Кореянинг қолоқлиги ва янги ижтимоий тузум унсурларининг заифлиги туфайли бу ғоялар кенг тарқала олмади. Бундан ташқари, Европанинг илғор илмий ғояларини қабул қилар эканлар, ҳатто феодал зиёлиликнинг энг илғор вакиллари ҳам христиан миссионерларининг таъсири остига тушиб қолдилар, уларнинг фаолиятларида мамлакатни қарам қилишга бўлган яширин тайёргарликни кўра олмадилар. Қирол Йончжон (1725 –1776) даврида ҳокимиятда бўлган норонлар феодал эксплуатацияни тартибга солишга ва оғир аҳволда бўлган суғориш тизимини тиклашга янги уринишларни амалга оширди. Тез-тез бўлиб турадиган қурғоқчилик ва оммавий очарчилик туфайли ҳукумат суғориш тармоқлари: тўғонлар, сув омборлари қуриш, очарчилик ҳолати учун махсус дон омборлари ташкил қилиш билан шуғулланди, шунингдек, гуручдан спиртли ичимликлар тайёрлашни ман қилишга ва баъзи бир давлат солиқларини бекор қилиш ёки камайтиришга мажбур бўлди. Сўроқ қилиш пай- тида қийноқнинг энг оғир турлари (оёқларни синдириш) ҳам ўша пайтда бекор қилинганди. Қирол Йончжон даврида деҳқонларнинг заминдорларга шахсий қарамлигини бекор қилиш ва қул аёлнинг невараси озод инсон бўлиши ҳақида декларация (лекин у фақат қоғозда қолди) эълон қилинди. Заифлашаётган феодал тузум- ни мустаҳкамлашга бўлган бу уринишлар 1785 йилда тузилган, «Қонунларнинг буюк тўплами» деб номланган ҳужжатда ўз ифо- дасини топди. Бу ҳужжатда феодал эксплуатацияни қонун томони- дан ўрнатилган маълум бир тартиблар орқали чеклашларга уриниш ифодаланган. Хуллас, заминдорлар ва амалдорлар ҳукмронлигини мустаҳкамлаш мақсадида қилинган қисман ён беришлар, мамлакатдаги бутун феодал тизимнинг чуқур инқирозини тўхтата олмади. Мамлакат Хитой, Япония, Россия ва Европа давлатларининг мустамлакачилик объектига айланиб борди.
Download 190.18 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling