Jahon tarixidan yakuniy nazorat savollar javobi ижтимоий тараққиётнинг асосий йўналишлари
Download 190.18 Kb.
|
JAHON TARIXIDAN YAKUNIY NAZORAT SAVOLLAR JAVOBI
- Bu sahifa navigatsiya:
- Усмонийлар империяси инқирозининг бошланиши
Кёпрулю ислоҳотлари. Янги босқинчилик юришлари учун маблағ топиш мақсадида буюк вазир Маҳмед Кёпрулю (1656 –1661) сипоҳийлар қўшинининг илгариги имкониятларини қайта тиклашга асосий эътиборни қаратди, чунки бу иш ҳукуматнинг ҳарбий харажатларини бир неча баробар қисқартириши мумкин эди. Маҳмед Кёпрулю ва унинг ворислари – Фозил Аҳмет Кёпрулю ва Қора Мустафо Кёпрулю томонидан кўрилган чора-тадбирлар феодал кўнгиллилар сафининг кўпайишига олиб келди. Кёпрулю турк қўшинларининг жанговар қудратини оширишга, Кичик Осиё ва Суриядаги феодалларни бўйсундиришга ва марказий ҳокимиятни мустаҳкамлашга муваффақ бўлди. Бироқ Кёпрулю ислоҳотлари олдинги ҳарбий-феодал тизимни тўла тиклай олмади. Кёпрулю ислоҳотларини характерига кўра, икки учли таёққа ўхшатиш мумкин эди. Бир томондан бу ислоҳотлар бир неча йиллар давомида ҳарбий муваффақиятларни таъминлади, иккинчи томондан эса – сипоҳийлик тизимининг сўнгги заҳираларини ҳам сафарбар қилиб бўлди. Туркларнинг янги ғалабалари феодал эксплуатациянинг кучайтирилиши, деҳқонларнинг оммавий камбағаллашуви ҳисобига амалга ошган эди. Оқибатда, Кёпрулю ислоҳотлари сипоҳийлик тизимининг тўла барбод бўлишига олиб келди. 1683 йили туркларнинг Вена остоналаридаги мағлубияти Усмонийлар империясининг ҳарбий ва сиёсий қудратини қайтариб бўлмаслигини аниқ-равшан кўрсатиб берди.
Усмонийлар империяси инқирозининг бошланиши. XVII аср охири – XVIII аср бошларига келиб империянинг турғунлик даври (таваққуф даври) тугаб инқироз даври бошланди. Бу даврни турк тарихчилари «Рижот даври» деб аташади. XVIII асрдан бошлаб Усмонийлар империяси бирин-кетин илгари эгаллаб олган ҳудудларини йўқота бошлади. Бунинг сабаби, биринчидан, Европа мамлакатларидаги иқтисодий ривожланиш натижасида ҳарбий ва сиёсий салоҳиятнинг ўсиши бўлса, иккинчидан, Усмонийлар давлатида юз бераётган чуқур иқтисодий инқироз эди. Давлатнинг иқтисодий инқирози унинг сиёсий ва ҳарбий тушкунлигини ҳам тезлаштирди. Иқтисодий қийинчиликлар туфайли турк армияси- нинг ҳарбий қудрати асосини ташкил этувчи сипоҳийлар (отлиқ қўшин) сони 200 минг кишидан 20 мингтагача камайиб кетди. Шу вақтдан бошлаб армияда асосий ролни яничарлар ўйнай бошлади. Яничарлар босиб олинган ерлардан зўрлик билан олиб келинган христиан болаларидан тарбияланган эди. Улар фақат ҳарбий хизмат учун мўлжалланган бўлиб, оила қуриши, бошқа касб-ҳунар билан шуғулланиши қатъиян тақиқланган эди. Яничарлар давлат хазина- сидан катта миқдорда маош оларди, яничарбоши султоннинг энг ишонган кишиси ҳисобланарди. Лекин вақт ўтиши билан яничарлар корпусида ҳам жуда катта ўзгаришлар юз берди. XVIII аср бошларига келиб яничарлар оила қуриш ва бошқа касб билан шуғулланиш ҳуқуқини олдилар. Улар орасидаги темир интизом йўқолди ва яничарлар ичидан жуда катта имтиёзларга эга бўлган ҳарбий аристократия шаклланди. Шу даврдан бошлаб яни- чарлар сарой тўнтаришларининг ҳаракатлантирувчи кучи ва бош иштирокчисига айланди. Улар ҳарбий ислоҳотларга ва янгича армиянинг шаклланишига қарши эдилар. Бу ҳол усмонийлар ҳарбий қудратининг заифлашувига олиб келди. 1664 йили турклар Сентготхард шаҳри (Венгрия) яқинида австро-венгер қўшинлари билан бўлган жангда мағлубиятга учра- ди. Бироқ ўзини ўнглаб олган турклар Австрияга қарши янгидан уруш бошлади ва 1683 йили Венани қамал қилди. Шу пайт австрияликларга ёрдамга келган Польша қироли Ян Собеский туркларга қақшатгич зарба берди ва мағлубиятга учратди. Бу мағлубиятлар тасодифий бўлмасдан, аслида Усмонийлар империясида бошланиб кетган ижтимоий-иқтисодий инқирознинг натижаси эди. 1703 йили империя тахтига ўтирган Аҳмад III (1703–1730) таҳдид солаётган инқирозни бартараф қилиш, ҳеч бўлмаса уни бир оз кечиктириш учун илк ислоҳотчилик ҳаракатларини амалга оширди. Бу давр турк тарихида «Лола даври» деб ном олган. Ислоҳотчилик ҳаракатларининг асосий ташаббускори Дамат Иброҳим Пошо эди. У 1718 йили бош вазир лавозимини эгаллагач, Усмонийлар давлатидаги ислоҳотларнинг нафақат ташаббускори, балки раҳбарига айланди. Иброҳим Пошо ислоҳотлари инқирозни тўхтатгандек эди. Кези келганда шуни айтиш лозимки, агар тарихда кўплаб импери- яларнинг инқирози унинг асосчиси вафот этгандан бошланиб жуда тез барҳам топган бўлса, Усмонийлар империясида XVII асрдаёқ бошланган инқироз XX асргача маълум ўзгаришлар билан давом этиб, Туркия Республикаси ташкил топиши билан якунланди. 1711 йили турклар Азовни Россиядан қайтариб олди, 1714 йили Венециядан Моравияни тортиб олди. Лекин 1716 йили бошланиб кетган ҳарбий ҳаракатлар ва туркларнинг давомли мағлубиятлари вужудга келган муваффақиятли ҳолатнинг ўткинчи эканлигини, инқирознинг муқаррарлигини кўрсатиб берди. 1716–1718 йиллардаги Усмонийлар давлати билан Австрия ўртасидаги уруш Пожа- ревацк тинчлик шартномаси билан якунланди. Шартномага кўра усмонийлар Кичик Валахия, Босниянинг бир қисми ва Белграддан маҳрум бўлдилар. Юзага келган умумий тушкунлик оқибатида мамлакат ичкарисида норозилик ҳаракатлари кучайди. Иброҳим Пошо аҳолини тинчлантириш мақсадида маданий ислоҳотларни амалга ошира бошлади. Лекин 1722 йили Эрон сафавийлари билан бошланиб кетган уруш бунга имкон бермади ва мамлакатнинг иқтисодий аҳволини янада оғирлаштирди. 1730 йили империя пойтахти Истамбулда собиқ матрос Патрона-Халил бошчилигида қўзғолон кўтарилди. Қўзғолончилар томонидан султон Аҳмад III тахтдан ағдарилди, Иброҳим Пошо эса қатл қилинди. Аммо тахтга келган усмонийлар хонадони вакили Маҳмуд I 1731 йили қўзғолонни шафқатсизлик билан бостирди, Патрона-Халил тарафдорлари қатл қилинди. Бош вазир лавозимига Хумбарачи1 Аҳмат Пошо келди. У армияни ислоҳ қилишни давом эттирди. Лекин Аҳмат Пошонинг бу ҳаракати яничарларнинг қаттиқ норозилиги ва қаршилигига учради. 1730 йили Эрон билан бошланган уруш 1736 йилгача давом этди. Туркиянинг аҳволини янада оғирлаштирган ҳолат шу бўлдики, ҳали Эрон билан уруш ҳаракатлари тугамасдан, 1735 йили Австрия ва Россия ҳам усмонийларга қарши уруш эълон қилди. 1736 йили усмонийлар Табриз ва Ҳамадоннинг Эронга ўтганлигини тан олди. Европадаги уруш ҳаракатлари натижасида Белград Усмонийлар империяси таркибига ўтган бўлсада, 1739 йилги Белград шартномасига мувофиқ Запорожье ва Азов Россия ҳудудига қўшилди. Туркларнинг Европадаги ҳукмронлигига энг катта зарбани 1768 –1774 йиллардаги Россия-Туркия уруши берди. Уруш усмонийларнинг мағлубияти билан якунланди. 1774 йили имзоланган Кучукқайнаржой шартномасига мувофиқ фақат Болқон мамлакат- ларидагина турклар ўз ҳукмронлигини сақлаб қолди. Усмонийлар ўз тарихида биринчи марта Россияга товон тўлаш мажбуриятини ва Қрим хонлигининг мустақиллигини тан олдилар. 1774 йили тахтга ўтирган Султон Абдулҳамид I (1774 –1789) ҳукмронлик қилган йиллари ҳам Россия-Туркия муносабатларидаги асосий муаммо Қрим муаммоси бўлиб қолаверди. 1783 йили Рос- сия Қримни расман ўз ҳудудига қўшиб олди. Бу Усмонийлар империясидан тортиб олинган ислом динига эътиқод қилувчи ва туркий тилда сўзлашувчи илк давлат эди. Қримнинг Россияга қўшиб олиниши ўзини ислом динининг халифаси деб эълон қилган султоннинг обрўсига путур етказди ва империянинг ички аҳволини янада оғирлаштирди. Империянинг турли ҳудудларида султонга қарши кайфият кучайди. Султон Абдулҳамид I Англия ва Швециянинг гиж-гижлаши билан ва мавжуд оғир аҳволдан чиқиш мақсадида 1787 йили Россияга уруш эълон қилди. Россиянинг иттифоқчиси бўлган Австрия дарҳол туркларга қарши урушга кирди. Натижада турклар иккита фронтда уруш олиб боришга мажбур бўлди. Бунинг устига урушнинг дастлабки кунлариданоқ Туркия армиясининг урушга тайёр эмаслиги кўриниб қолди. А.Суворов қўмондонлигидаги рус қўшинлари Факшан, Римник ва Исмоил қалъаси ёнидаги жангларда турк қўшинларини мағлубиятга учратди. Уруш ҳаракатлари шундай давом этаётган бир пайтда султон Абдулҳамид I вафот этиб, тахтга унинг жияни султон Салим III келди. Download 190.18 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling