Jalb qilish istiqbollari
Foydalanilgan adabiyotlar ro‘yxati
Download 39.48 Kb. Pdf ko'rish
|
411-Article Text-580-1-10-20230607
- Bu sahifa navigatsiya:
- ҲУДУДЛАРДА ТУРИСТИК МАЖМУАЛАР ФАОЛИЯТИНИ ШАКИЛЛАНТИРИШ ВА ТИЗИМЛИ БОШҚАРИШ АСОСИДА ҲУДУДЛАР ТУРИСТИК САЛОХИЯТИДАН САМАРАЛИ ФОЙДАЛАНИШ МАСАЛАЛАРИ
- Хомидов Қаххорали Қурбонали ўғли
Foydalanilgan adabiyotlar ro‘yxati:
1. Sobirov A.A. Hududlarning nisbiy afzalliklari va investitsion jozibadorligi omillari // Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali, №6, 6-b. 2. Burxanov A. Hududlarga xorijiy investitsiyalarni jalb qilish-milliy iqtisodiyot barqarorligini ta’minlashning asosiy omili. Biznes-Ekspert, 2018 yil. №10.,7-13 bet. 412 3. O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining 2020 yil 28 dekabrdagi Oliy Majlisga murojaatnomasi //Xalq so‘zi. 2020 yil 29 dekabr. 4. O‘zbekiston Respublikasida investitsiya muhitini tubdan yaxshilash chora-tadbirlari to‘g‘risidagi O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining 2018 yil 1 avgust, PF-5495-son Farmoni. 5. O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti Sh.Mirziyoev tomonidan Vazirlar Mahkamasining 2017 yil 14 yanvarda o‘tkazilgan majlisdagi «Tanqidiy tahlil, qat’iy tartib-intizom va shaxsiy javobgarlik – har bir rahbar faoliyatining kundalik qoidasi bo‘lishi kerak» ma’ruzasi. //Xalq so‘zi. 2017 y. 16.01. ҲУДУДЛАРДА ТУРИСТИК МАЖМУАЛАР ФАОЛИЯТИНИ ШАКИЛЛАНТИРИШ ВА ТИЗИМЛИ БОШҚАРИШ АСОСИДА ҲУДУДЛАР ТУРИСТИК САЛОХИЯТИДАН САМАРАЛИ ФОЙДАЛАНИШ МАСАЛАЛАРИ Хомидов Қаххорали Қурбонали ўғли - Фарғона давлат университети тадқиқотчиси Давлат ва жамиятни жадал ривожлантириш, аҳоли учун муносиб ҳаёт шароитларинти яратиш мақсадида жойларда ишларнинг ҳақиқий аҳволини ҳар томонлама ва чуқур ўрганиш, халқ билан бевосита мулоқот ўрнатишнинг сифат жиҳатидан янги ва самарали шаклларини жорий этиш, айниқса, мамлакатимизнинг барча туман ва шаҳарларини қамраб олган ҳолда жойларга чиқиб фуқароларни қабул қилиш бўйича кенг қамровли тадбирлар амалга оширилмоқда. Жойларда олиб борилаётган бундай ишлар натижасида аҳолини безовта қилаётган ижтимоий соҳа, уй-жой коммунал, йўл хўжалиги, электр энергия, ичимлик суви ва иссиқлик таъминоти, арзон уй-жойлар қуриш соҳаларидаги, шунингдек, тадбиркорликни жадал ривожлантириш, ҳудудларда инвестициявий ва ишчанлик муҳитини яхшилашга тўсиқ бўлаётган муаммолар аниқланмоқда. 2022 — 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясида ҳудудларни мутаносиб ривожлантириш орқали ҳудудий иқтисодиётни 1,4 — 1,6 бараварга ошириш, ҳудудларда аҳолининг яшаш шароитини яхшилаш учун урбанизация сиёсатини янада такомиллаштириш, Самарқанд ва Наманган шаҳарларини истиқболда «миллионлик шаҳарлар»га айлантириш бўйича чоралар кўриш, 450 минг аҳолига мўлжалланган Янги Андижон шаҳрининг дастлабки бир нечта мавзеларини қуриб, фойдаланишга топшириш. Қашқадарё вилоятининг урбанизация даражасини 50 фоизга етказиш, ҳудудларнинг муҳандислик- коммуникация ва ижтимоий инфратузилма тизимини ҳамда хизмат кўрсатиш ва сервис соҳаларини ривожлантириш орқали кейинги 5 йилда хизмат кўрсатиш ҳажмини 3 бараварга ошириш ҳамда ушбу йўналишда жами 3,5 миллион янги иш ўринларини яратиш ва «Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қилинг» дастури доирасида маҳаллий сайёҳлар сонини 12 миллион нафардан ошириш ҳамда республикага ташриф буюрадиган хорижий туристлар сонини 9 миллион нафарга олиб чиқиш билан биргаликда 2026 йилгача туризм соҳасида банд бўлган аҳоли сонини 2 баравар ошириб, 520 минг нафарга етказиш вазифалари белгиланган ва ушбу вазифаларни самарали бажарилиши ҳудудлар иқтисодиётини ривожлантиришнинг долзар йўналишларидан ҳисобланади. Ҳудудлар иқтисодиётини ривожлантиришда ҳудуд мавжуд потенсиалидан самарали фойдаланиш мухим хисобланади. Ҳудудларда туризм саноатини ривожланишининг методологик асослари хорижлик ва маҳаллий олимлар илмий ишларида муҳим тадқиқот предмети сифатида ўрганилган. Download 39.48 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling