Семинар машғулотларни ташкил этиш бўйича
кўрсатма ва тавсиялар
Семинар машғулотлари талабаларни жаҳон ва туркий халқлар адабиётига оид маълумотлар билан мустақил танишишга, уларни илмий-назарий нуқтаи назаридан таҳлил ва талқин этишга йўналтиради. Талабалар эгаллаган билимларини дарс чоғида мунозара ёки маъруза шаклида ҳимоя қилади. Семинар машғулотларида талабалар жаҳон ва туркий халқлар адабиётининг илмий муаммолари тўғрисида амалий кўникма ва малака ҳосил қиладилар.
Семинар машғулотлари учун тавсия этиладиган мавзулар:
Мифология ва бадиий адабиёт
Қадимги юнон мифологияси бадиий адабиётнинг асоси сифатида
Жаҳон адабиётидақаҳрамонлик эпосларининг муштарак жиҳатлари
Бальзак асарларида ижтимоий ҳаёт ва инсоний қадриятлар (“Горио ота”, “Гобсек”, “Евгения Гранде”) асарлари асосида
Толстой ва Достоевский асарларида Шарқ халқлари вакиллари образининг яратилиши
Хемингуэй асарларида инсон матонати ва ирода кучининг ифодаси
Г.Г.Маркес романларида услуб ва образ
Модернизм ва Кафка ижоди
Жан Поль Сартр ва экзистенциализм
Камю ва абсурд фалсафаси
«Қурқут ота китоби».
Жалолиддин Румийнинг «Маснавийи маънавий» асари.
Жалолиддин Румийнинг «Ичингдаги ичингдадур» асари.
Рашод Нури Гунтекин романлари.
Рашод Нури Гунтекиннинг «Чолиқуши» романи.
Яшар Камолнинг «Инжа Мамад» романи.
Нозим Ҳикмат шеърлари.
Азиз Несин ҳикоялари.
Фузулий шеърлари.
Абай шеърлари.
Мухтор Авезовнинг «Абай», «Абай йўли» романлари.
Анвар Олимжоновнинг «Маҳамбет найзаси» романи.
Абдужалил Нурпеисовнинг «Қон ва тер» трилогияси.
Ўлжас Сулаймонов шеърлари.
«Манас» эпоси.
Чингиз Айтматовнинг «Жамила», «Алвидо, Гулсари!» қиссалари.
Махтумқули шеърлари.
Изоҳ: Мазкур рўйхатдаги мавзулардан семинар машғулотлари учун ажратилган соатлар ҳажмига мос ҳолда фойдаланиш тавсия этилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |