Жамият фаолиятида сунъий интелект тизимларининг ўрни жўракулов Толиб Тохирович


Download 65.04 Kb.
bet1/3
Sana30.04.2023
Hajmi65.04 Kb.
#1410880
  1   2   3
Bog'liq
Бобохолова Г ГулДУ га


ЖАМИЯТ ФАОЛИЯТИДА СУНЪИЙ ИНТЕЛЕКТ ТИЗИМЛАРИНИНГ ЎРНИ
Жўракулов Толиб Тохирович
Навоий давлат педагогика институти ўқитувчиси
+998933154437 jurakulov89@inbox.ru


Бобохолова Гулчеҳра Сирож қизи
Навоий давлат педагогика институти талабаси
+998330500214 guliboboxolova@gmail.com


Аннотация: Ушбу мақола сунъий интеллект тизимларининг тарихи, жамият фаолиятида тутган ўрни ва сунъий интеллект тизимларини ҳаётга татбиқ қилишнингаҳамияти ёритилган.
Калит сўзлар: ахборот-коммуникация технологиялари, телекоммуникация, дастурий таъминот, сунъий интеллект реклама, ҳаётийлик.
Аннотация: В данной статье описывается история систем искусственного интеллекта, их роль в деятельности общества и важность внедрения систем искусственного интеллекта.
Ключевые слова: информационно-коммуникационные технологии, телекоммуникации, программное обеспечение, искусственный интеллект, реклама, жизнеспособность.
Abstract: This article describes the history of artificial intelligence systems, their role in society activity and the importance of the implementation of artificial intelligence systems.
Keywords: information and communication technologies, telecommunications, software, artificial intelligence advertising, vitality.
Ҳозирги кунда ахборот-коммуникация техналогияларининг жадал ривожланиши натижаси ўлароқ сунъий интеллект тизимлари ривожи ва инсоният ҳаётида тутган ўрни кун сайин кенгайиб бормоқда. Ҳозирги кунда жуда кўп ривожланган давлатларда бу соҳани такомиллаштиришга алоҳида урғу бериляпти. Сабаби глобаллашув жараёнида кўп маълумотлар электрон тарзда қабул қилинмоқда. Жуда кўп маълумотларга эгамиз, лекин уларни таҳлил қилишга инсон идроки ожизлик қилади. Шунинг учун ҳам сунъий интеллектга юзланилмоқда.
«Сунъий интеллект» тушуншаси дастлаб АҚШда пайдо бўлди ва секин-аста бошқа давлатларда ҳам кенг кўлланила бошланди.
Сунъий интеллект тарихининг дастлабки босқичи - 50-йиллар, тадқиқотчилар инсон миясига тақлид қилиб ақлли машиналарни яратишга ҳаракат қилишган. Ушбу уринишлар ҳам аппарат, ҳам дастурий таъминотнинг тўлиқ етишмаслиги туфайли муваффақиятсиз тугади. 1956 йилда Стенфорд Университетида (АҚШ) семинар бўлиб ўтди, у ерда сунъий ақл атамаси биринчи марта таклиф қилинган [1] .
Ҳозирги кунда келиб сунъий интеллект жадал ривожланиб, инсоният ҳаёт фаолиятининг турли соҳаларини ўз ичига қамраб олиб, турли соҳаларда амалиётда синаб кўрилиб амалга татбиқ этилмоқда. Амалдаги технологиялар бир неча йил олдин илмий фантастика билан ҳам тасаввур қилиб бўлмайдиган нарсаларни амалга оширишга имкон беради. Соғлиқни сақлаш муаммосини аниқлашга қодир роботлардан (тобора одамга ўхшаш) фойдаланишдан тортиб автоном (учувчисиз) ҳаракатланадиган транспорт воситаларига қадар. Асосий эътибор инсон назорати талаб қилмасдан ўрганишга қодир бўлган ва ҳатто ўзимизнинг марказий асаб тизимимизга ўхшаш тузилишни ишлатадиган ақлли машиналар концепциясига йўналтирилган. Бу тез суръатлар билан ривожланаётган технологик ривожланиш соҳасидир, эҳтимол яқин келажакда ўзларини англаш ва ҳаттоки виждонни ривожлантиришга қодир сунъий мавжудотлар билан ҳар куни бирга яшашни ўз ичига олади. Бошқа ҳолларда, у кундалик ҳаётда кўплаб "кўринмас" жараёнлар асосланган алгоритмлар ёки кодлар кўринишидаги камроқ "моддий" технологиялар турларини ўрганади: ҳаво ҳаракатини бошқаришдан тортиб, маълумотларни сақлаш ва сақлаш ҳажмига қадар.
Ушбу фикрларга асосланган ҳолда қуйидаги жамият соҳаларини қараймиз.

Download 65.04 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling