Жaмиятнинг бaрқaрор ривожлaнишидa экологик мaдaниятнинг ўрни дониёрова Холнисо Собир қизи, бош мутахассис, стажёр ўқитувчи


Download 272.29 Kb.
bet3/6
Sana26.07.2023
Hajmi272.29 Kb.
#1662560
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
ekologik madanioyat

Ключевые слова: Устойчивое развитие, экологическая культура, общество и природа.
Кириш
Ҳозирги кунда экологик маданиятнинг келиб чиқиши, таърифлари ва тузилмалари, ифода шакллари, ривожланиши билан боғлиқ функционал роли ҳақида назарий жиҳатдан ўрганиш кўплаб илмий изланувчиларни томонидан қизиқтириб келмоқда [1,6,7]. Илмий изланувчилар инсон ҳам экотизимнинг бир қисми эканлигини, инсоннинг экотизим билан муносабати, атроф-муҳит ва экотизимни идрок этиши инсон ривожланишига таъсир этишини таъкидлайдилар [2,8]. A.A.Белик инсон ва табиат ўртасидаги муносабатни экологик антропологиянинг ёндашувидан кўриб чиқади [3]. Иқтисодий тараққиётда одамлар ва табиат ўртасидаги муносабатларнинг ёндашуви ПҳД проф. Холгер. Рогалл Берлин Иқтисодиёт ва Ҳуқуқ Университетида янги атроф-муҳит иқтисодиёти ёки барқарор иқтисодиётни ўрганувчи олим бўлиб, у экологик ва экологик омилларга урғу берадиган ва келажакка қарашли ривожланиш фалсафасига айланган барқарор иқтисодий ривожланиш ҳақида ўз фикрларини билдирди [4]. Муаллиф экологик маданиятни инсон ва табиат ўртасидаги муносабатларнинг ифодаси сифатида таъкидлайди, бу еса экологик маданиятнинг вазифасини таъкидлайди, бу муносабатларга амалий фаолиятда баҳо беришни инсон муносабатларини тартибга солувчи қадриятлар, меъёрларга айлантиришдан иборатдир [5,9].
Тадқиқот мақсади: Ушбу тадқиқотнинг мақсади талаба ёшлар орасида экологик маданият қай даражадалигини аниқлаш ҳамда уларнинг жамиятда экологик маданиятни оширишни ривожлантиришга бўлган хоҳишларини таҳлил қилишдир.
Усуллар ва услублар: Ушбу тадқиқот 2022-2023 ўқув йилининг биринчи чорагида ўтказилди. Тадқиқот Сурхандарё вилояти Термиз шаҳридаги Термиз муҳандислик-технология институтида олиб борилди. Aсососий сўровномалар институтининг юқори 4-курс талабалари ўртасида тасодифий танлаб олиниб ўтказилди. Респондентлар сони 150 нафар талабалардан ташкил топган. Бу 150 нафар талабаларнинг 21% и қиз, 79% и нафари ўғил болаларни ташкил қилади. Сўровнома айнан 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган талабалар ўртасида ўтказилди. Институтнинг юқори курсларини танлашнинг сабаби, талабаларларнинг ўқишни тамомлаб жамият орасига қўшилишидир.
Ушбу институтни намуна сифатида танлашга тадқиқотчининг ушбу институтда иш фаолиятини олиб бориши сабаб бўлди. Бундан ташқари, институт атроф-муҳитга бўлган муносабатни шакллантиришдаги асосий таянчлардан бири ҳисобланишидир.

Download 272.29 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling