Жaмиятнинг бaрқaрор ривожлaнишидa экологик мaдaниятнинг ўрни дониёрова Холнисо Собир қизи, бош мутахассис, стажёр ўқитувчи


Download 272.29 Kb.
bet4/6
Sana26.07.2023
Hajmi272.29 Kb.
#1662560
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
ekologik madanioyat

Маълумотларни йиғиш: Илмий изланиш давомида кузатиш, сўровнома ва адабиётларни кўриб чиқишдан фойдаланилди. Экологик соҳасидаги тадқиқотлар кўп бўлганлиги сабабли, талабаларнинг экологик маданиятини шакллантиришда яна нималар таъсир қилиши ҳақида маълумот тўплаш мақсадида мутахассислар билан суҳбатлар ва кузатишлар ўтказилди. Бундан ташқари, талабалар билан суҳбатни ўз ичига олган ҳолда, бу усуллар тадқиқотчи томонидан қулай деб топилди, чунки вақт ва харажатлар нуқтаи назаридан ҳеч қандай қийинчилик йўқ эди.
Натижалар ва муҳокамалар: 150 нафар талабалардан сўровнома ўтказилиш натижалари шуни кўрсатадики респондентларнинг 46 нафари оилали, 83 нафари оиласиз ва 21 нафари оиласидан ажралганлардан иборат эди. Сўровномада экология соҳасига қизиқишлари сўралганда аксарияти яъни 81% бу соҳага қизиқиш билдирди. Талабаларнинг яшаш ҳудудларидаги экологик маданият қай даражада ривожланганлик ҳақидаги фикрлари сўралганда 57 нафари ёмон, 43 нафари ўрта ва 50 нафари яхши деб айтиб ўтди. Жамиятнинг ривожланиши атроф-муҳитнинг яхшилигига боғлиқлиги юзасидан респондентларнинг бу борадаги олиб борган тадбирлари ҳақида сўралганда 79% талабалар ўз сай-ҳаракатларини олиб борганлигини таъкидлади. Респондентлардан экологик маданиятни ошириш учун қандай ишлар олиб борилиши керак деб сўралганда:

  • Экология фан сифатида таълимнинг ҳамма соҳаларига киритилиши керак деб 91 нафари;

  • Тарғибот ишлари олиб борилиши керак деб 55 нафари;

  • Тарбияни мактабдан бошлаш керак деб 47 нафари;

  • Тарбияни боғчадан бошлаш керак деб 75 нафари;

  • Тарбияни оиладан бошлаш керак деб 68 нафари таъкидлади.



Хулоса
Шундай қилиб, экологик маданият инсон ва табиат ўртасидаги муносабатларда Ҳақиқат- Езгулик-Гўзаллик қадриятларини намойиш етади. Ҳозирги даврда фан ва техника тараққиёти инсон фаровонлигини сезиларли даражада яхшилашга еришди ва яшаш муҳити кўп йўналишларда кенгайтирилди, лекин экологик муҳитга ёмон таъсир кўрсатмоқда. Инсоният табиий ресурсларнинг тугаши, яшаш муҳитининг ифлосланиши муаммосига дуч келмоқда. Шубҳасиз, бугунги кунда табиат оламининг бизга бўлган муносабати оқибатлари билим, сивилизация емас, балки ахлоқий муаммодир.Бу давлатларнинг асосий ривожланиш фалсафаси сифатида барқарор ривожланиш сари ҳаракатланишига зарурат туғдиради. Ушбу ривожланиш стратегиясида экологик маданиятни тарбиялаш ва экологик маданиятни шакллантириш фаолиятини такомиллаштириш барқарор ривожланиш учун ижтимоий ишлаб чиқариш ва инсоннинг бошқа фаолиятини екологлаштириш учун одамлар ва экологик муҳит ўртасидаги муносабатларни онгли равишда назорат қилиш муҳимдир.






Download 272.29 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling