Жамоатчилик фикри социологияси ва унинг асосий йўналишлари Жамоатчилик фикри социологияси


Download 101.48 Kb.
bet2/2
Sana14.05.2023
Hajmi101.48 Kb.
#1459057
1   2
Bog'liq
1542895777 68313

XYIII аср сўнгига келиб, Англияда шахс эркинлиги ва озодлиги амалда таъминланганлиги, ҳар бир шахсга ўз мулоҳаза ва нуқтаи назарларини ошкора изҳор эта олиш ҳуқуқларининг расман берилганлиги ва қонун йўлида мустаҳкамланиши билан жамоатчилик фикри тушунчаси кенг оммалаша бошлади. Жамоатчилик фикрининг оммалашуви жамиятда унинг расмийлашуви, ташкилий шаклланиши жараёнларини ҳам тезлаштириб юборди. Ижтимоий ҳаёт таркибида турли хил сиёсий оқимлар, партиялар, уюшма ва жамиятлар фаол амалий-назарий саъй-ҳаракатларини бошлаб юбордилар. Турли хил ташкилот ва бирлашмаларга уюшган кишилар табиат ва жамият хусусидаги тасаввур ва режаларини янада кенгроқ ёйиш мақсадларида оммавий ахборот воситалари тараққиётига ҳам кучли туртки бердилар. Бу эса жамоатчилик фикри юзасидан бой эмпирик материалларнинг тўпланиши ва натижада уни назарий тадқиқ этиш жараёни долзарб масала сифатида кун тартибига қўя бошлади. Бу хусусда амалга оширилган илк тадқиқотлар хусусидаги маълумотларини Д. Брайс ва Ф. Гольцендроф асарларида учратамиз.

  • XYIII аср сўнгига келиб, Англияда шахс эркинлиги ва озодлиги амалда таъминланганлиги, ҳар бир шахсга ўз мулоҳаза ва нуқтаи назарларини ошкора изҳор эта олиш ҳуқуқларининг расман берилганлиги ва қонун йўлида мустаҳкамланиши билан жамоатчилик фикри тушунчаси кенг оммалаша бошлади. Жамоатчилик фикрининг оммалашуви жамиятда унинг расмийлашуви, ташкилий шаклланиши жараёнларини ҳам тезлаштириб юборди. Ижтимоий ҳаёт таркибида турли хил сиёсий оқимлар, партиялар, уюшма ва жамиятлар фаол амалий-назарий саъй-ҳаракатларини бошлаб юбордилар. Турли хил ташкилот ва бирлашмаларга уюшган кишилар табиат ва жамият хусусидаги тасаввур ва режаларини янада кенгроқ ёйиш мақсадларида оммавий ахборот воситалари тараққиётига ҳам кучли туртки бердилар. Бу эса жамоатчилик фикри юзасидан бой эмпирик материалларнинг тўпланиши ва натижада уни назарий тадқиқ этиш жараёни долзарб масала сифатида кун тартибига қўя бошлади. Бу хусусда амалга оширилган илк тадқиқотлар хусусидаги маълумотларини Д. Брайс ва Ф. Гольцендроф асарларида учратамиз.

Бу асарларда илгари сурилган фикрларга кўра, ўарбий Европада жамоатчилик фикри XIX аср охирига қадар ҳуқуқшунослик фанининг предмети сифатида ўрганиб келинган.
XX аср бошларидан эътиборан эса жамоатчилик фикри билан ижтимоий психология фанининг йирик намоёндалари жиддий қизиқа бошладилар.
Қисқа вақт ичида Г. Лебон, В. Баур, Ч. Кули, У. Липман ва бошқа йирик мутахассисларнинг салмоқли тадқиқотлари нашрдан чиқазилди.
Бу асарларда жамоатчилик фикри ижтимоий онгнинг муайян ҳолати, илмий бошқаришга мойил ходиса эканлиги, муайян йўналишлардаги мотивацион омиллар ҳосиласи сифатида талқин этилди.
Жамият ҳаётига социология фанининг кириб келиши жамоатчилик фикрининг ижтимоий аҳамиятини кескин кучайтирди.
Жамоатчилик фикри социология фанининг узвий тадқиқот объекти сифатида атрофлича ўрганила бошланди. Айни чоҚда мазкур муаммони илмий таърифлаш ҳамда ёндошишда қатор плюаралистик нуқтаи назарлар илгари сурила бошланди.
Хусусан, таниқли социолог М. Оугл фикрига кўра, жамоатчилик фикри моҳиятини изоҳлашда якдил нуқтаи назарнинг шаклланмаганлигини бу борадаги илмий-назарий хаос ҳалигача барҳам топмаганлигини алоҳида куюниб таъкидлайди.
Download 101.48 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling