Жамоатчилик назорати ва давлат органлари фаолиятининг очиқлиги


Ўрта асрлар Европасида фалсафий тафаккур


Download 0.99 Mb.
bet3/6
Sana02.11.2023
Hajmi0.99 Mb.
#1739141
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
3-мавзу (3)

Ўрта асрлар Европасида фалсафий тафаккур
Йирик вакилларидан бири Ангельм Кеттерберийский (1038-1109) дир. У Шимолий Италияда туғилган, 1093 йилда Кеттерберийск шаҳрининг архиепископи этиб тайинланади. У ўзининг икки асари билан машҳур: 1) «Монополия» — худонинг борлигини сабаб-оқибат муносабатлари тизимида исбот қилиш.
2) «Прологион» - худо борлигининг дедуктив исботидир.
Реализм оқими
Арасту таълимотининг кўп томонларини қабул қилган ўрта аср схоластлари мўътадил реалистлар деб аталганлар. Уларнинг йирик вакиллари Пьер Абеляр ва Фома Аквинскийлар бўлган. Британияда туғилган П.Абеляр (1079-1142) «Мен эътиқод қилиш учун биламан» деган ғояни илгари сурган. Яъни билмайдиган, билимсиз кишидан кўра, дин ва унинг асосий тамойилларини яхши ўрганган киши афзал. Бундай киши ақидапараст эмас, балки ўзи билган нарсанинг қадрини биладиган инсондир.
Мўътадил реалистлар
Фома Аквинский фикрича, натурал фалсафада тафаккур ва Арасту мантиқий таълимоти ёрдамида худо мавжудлиги ҳақидаги ҳақиқатга эришиши мумкин. Унинг «Илоҳий суммалар» асари 3000 мақоладан иборат бўлиб, 600 масалани ёритишга бағишланган. «Илоҳий суммалар»нинг 1-қисми худонинг мавжудлиги ва борлиғи масаласида баҳс юритади. 2-қисми «худога қараб ҳаракат» ҳақида ҳикоя қилади.
Европа фалсафаси ривожида университетлар
Университетлар 1200 йилларда вужудга келди. 1400 йилларда Европада 23 та университет мавжуд бўлган. Вужудга келишига машҳур олимлар сабаб бўлган. XII асрда Итерий Рим ҳуқуқининг буюк тадқиқотчиси сифатида машҳур бўлгани учун талабалар Болонья шаҳрига кела бошлайдилар. Натижада Болонья шаҳри университети шаклланади.
Университетлар талабаларнинг чиқишлари натижасида ҳам вужудга келган. Масалан, XII асрда Англия ва Франция қироллари орасидаги низо оқибатида, Англия талабаларига яхши муносабат билдирилмаганлиги уларнинг Париждан Англиянинг Оксфорд шаҳрига кўчиб ўтишларига сабаб бўлди. Бунинг натижасида машҳур Оксфорд университети ташкил топди.

Download 0.99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling