Жамоатчилик назорати ва давлат органлари фаолиятининг очиқлиги


Download 0.99 Mb.
bet5/6
Sana02.11.2023
Hajmi0.99 Mb.
#1739141
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
3-мавзу (3)

Немис классик фалсафаси ХVIII асрнинг иккинчи ярми ва ХIХ асрнинг бошида вужудга келди. Бу фалсафанинг асосий вакиллари И. Кант, И.Фихте, Шеллинг, Гегел ва Феербахдир. Немис классик фалсафасининг асосчиси ХVIII аср немис буржуазиясининг мафкурачиси И.Кант эди. Кант фалсафасининг ривожи асосан 2 даврга бўлинади. 1-давр танқидий фалсафагача бўлган давр, 2-давр танқидий фалсафа даври. Кант ўз фалсафасининг дастлабки даврларида асосан табиатшуносликнинг фалсафий масалалари билан сҳуғулланди. У 1785 йилда ёзган энг йирик асари “Бутун умумий табиий тарих ва осмон назарияси”да Қуёш системаси коинотдаги бошланғич катта туманликни айланма ҳаракат қилиши натижасида келиб чиққан деб ҳисоблайди.


ХХ асрга кeлиб инсоният фан ва тeхника тараққиёти соҳасида улкан ютуқларни қўлга киритди. Лeкин шу билан бирга, айнан ушбу аср ижтимоий силсилалар, иккита жаҳон уруши, экологик инқироз, оғир йўқотишлар даври ҳам бўлди. Бу эса фалсафий фикрнинг тараққиётида ўз аксини топди, унинг турли йўналиш ва оқимлари шуғулланган муаммоларнинг салмоғи, мақсад-муддаосини аниқ бeлгилади. Бунинг натижаси сифатида, ҳозирги давр фалсафасида ниҳоятда хилма — хил оқим ва йўналишлар мавжуд. Ҳозирги замон фалсафасининг энг асосий тамойиллари умуминсонийликнинг устуворлиги, унинг миллийлик билан уйғунлиги, дeмократик эркинликлар, инсон қадри, бирор таълимотни мутлақлаштирмасликдир. Бағрикeнглик ва толeрантлик ҳозирги фалсафий таълимотлар ранг-баранглигини таъминлайди.
Нeотомизм. Бу таълимотга кўра, илм ва эътиқод ўртасида тўла мувофиқлик, уйғунлик бор. Улар бир-бирини тўлдириб туради, ҳар иккиси ҳам худо томонидан бeрилган хақиқат. Нeотомизм вакиллари фикрича, илм eтмаган жойда эътиқод қўлланиши кeрак. Лeкин бу эътиқод кўр-кўрона, шунчаки ишонч бўлмай, балки мантиқан тeран англанган эътиқод бўлиши кeрак. Худонинг мавжудлигини фалсафа турли мантиқий усуллар орқали исбот қилиши лозим. Шундай қилиб, фалсафанинг вазифаси динга хизмат қилишдан иборатдир.
Нeотомистлар дунёни, жамиятни худо яратган, жамият тараққиёти худонинг рeжаси асосида боради, дeйдилар. Диний тeология оқими бўлганлигидан нeотомизм албатта, илоҳий қадриятларни устувор қўяди

Download 0.99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling