Жанабергенова айсулыу жаксылыковна ахборотлашган таълим муҳитида
Download 3.42 Mb. Pdf ko'rish
|
Monograph
кўптерминалли-статик
маълумотларни таҳлил қилиш имкониятининг мавжудлиги; Novateurpublication.org 110 - тингловчининг ЭДдан фойдаланиш частотаси, тест натижалари, тўғри- нотўғри жавоблари, қайси саволларда кўпроқ хатога йўл қўйганлиги таҳлил қилиш имкониятига эгалик; - интерактивлик – табиий мулоқотни имитациялаш (ЭД матни билан тингловчи ўртасида мулоқот ўрнатиб, сўровнома, вербал, новербал, овоз ва б. ёрдамида ўқитувчи мавжудлигини ҳис этиш имкониятига эгалик); - назорат ва таҳлил (ЭДнинг тингловчилар томонидан бериладиган саволлар моҳиятини англаш, тушунишга ёрдам бера олиши, ўқув модулини муваффақиятли ўзлаштириш даражасини назорат қилиш учун имкониятни яратиши); - қайтар алоқани таъминлаш ва индивидуаллик (таълим жараёнида тўлдирувчи ва маслаҳат берувчи дастурлар ёрдамида тингловчи томонидан ўқув модулини ўзлаштиришда йўл қўйилган хато ва камчиликларни тузатиш имкониятининг яратилиши) Н.А.Муслимовнинг таъкидлашича, ЭАТРнинг энг кўп тарқалган тури бўлган ЭД қуйидаги талабларга жавоб бериши зарур: 1) ўқув дастури ва ўқув-методик ишларини нашр этилишида қўйилувчи талабларга жавоб бера олиши (ОТМ илмий-методик кенгаш томонидан тасдиқланади); 2) ЭДнинг муайян соҳа йўналиши бўйича биринчи бор тақдим этилаётган ёки аввал нашр этилган методик қўлланманинг электрон версияси сифатида тайёрланганлиги ва мазмунан умумий ёки махсус курсга тааллуқлиги; 3) маълум ўқув курси (ёки унинг бир қисми)нинг Мазмунини очиб бериш ҳамда ўқув-методик мақсадларга эришишга имкон бера оладиган даражада ҳажмга эгалик; 4) ўқув-методик мақсадларга эришишга ёрдам берувчи кўргазмали элементлар (максимал даражада компьютернинг мультимедиа имкониятларидан фойдаланиш имконияти)га эгалик; 111 5) материални монитор экранида кўриш ва тармоқ бўйлаб жойлаштириш хусусиятининг инобатга олинганлиги; 6) матнда гиперкўрсатмаларининг мавжудлиги, зарур ҳолларда WЕB манбалари ва бошқа ахборот ресурсларининг кўрсатилганлиги; 7) тингловчининг материални ўзлаштириш даражасини мустақил баҳоланишини таъминловчи назорат саволларининг мавжудлиги; 8) кўплаб тилларда ишлаш ҳамда имконияти чекланган талабалар учун махсус шароитларнинг яратилганлиги ЭД мақсадга йўналтирилган, шахснинг ривожланишига мўлжалланган, таълим мақсадига эришиш учун педагогик методлар ва технологияларнинг услубий изчилилигига эга бўлган педагогик сценарий асосида тузилади. Ўқув материали ва унинг ўқув кадрларида жойлаштирилиши тузилмаси сценарийга мос тарзда амалга оширилади. Шу сабабли ЭДнинг сценарийсини ишлаб чиқишда муайян ҳолатларни инобатга олиниш мақсадга мувофиқ. Қуйида келтириладиган ҳолатларнинг ЭД сценарийсини ишлаб чиқишда инобатга олиниши тингловчи томонидан ундан осон ва қулай фойдалана олиши учун имконият яратади: 1) барча ўқув материал мантиқий тугалланган бўлиши, ҳар бир модулда битта мавзу ёритилиши, ҳар бир дарс назарий ва амалий қисмлар, тест учун машқлар бўлими, уй вазифалари бўлимидан ташкил топган бўлиши; 2) ойнада намоён бўладиган, кадрга жойлаштириладиган назарий қисмни ташкил қилувчилар, тасвирий мультимедиа материали ўрганилаётган материалларни идрок этиш,тушуниш, эсда сақлаб қолиш ва ўзлаштиришни кучайтиришда катта аҳамиятга эгалиги эътибордан четда қолмаслиги, тасвирий материалларни жойлаштиришда эргономика талабларига риоя қилиш; 3) кадрда жойлаштирилган матнли материаллар мазмунан тугалланган бўлиши; |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling