Жанабергенова айсулыу жаксылыковна ахборотлашган таълим муҳитида


Download 3.42 Mb.
Pdf ko'rish
bet61/77
Sana19.11.2023
Hajmi3.42 Mb.
#1786658
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   77
Bog'liq
Monograph

Novateurpublication.org 
112 
4) бўлимлар ва мавзулар бўйича ҳаракатланиш эркин равишда амалга 
оширилиши (зеро, шу тарзда тингловчи ўтилган мавзуларни такрорлаши ёки 
уни нима кутаётганлигини билиш мақсадида бироз олдиндаги материалларга 
назар солиши мумкин), бўлимлар ва мавзуларга мос тарзда гиперматнли 
мундарижадан фойдаланиш; 
5) ЭД дарслик аниқ ўқув фанининг ўзига хослигини белгиловчи ҳар бир 
бўлим бўйича мазмунни, назорат саволлари, машқлар ва топшириқлардан 
ташкил топиши ҳамда ушбу бўлимларда ўқувчининг электрон дарслик билан 
интерфаол диалогдан фаол фойдаланиш (бўлимни машқлар ёки топшириқлар 
тўплами билан алмаштириш керак эмас, аксинча, таклиф этиладиган назорат 
саволлари тнгловчи айни дамда ўрганаётган ва бу материални яхши 
ўзлаштиришига хизмат қиладиган асосий ўқув материалининг матнига 
бевосита боғлиқ, шунингдек, тингловчининг бўлим бўйича у ёки бу 
саволларга, машқларга ва топшириқларга мурожаат этиш вақти педагогик 
сценарий бўйича белгиланган бўлиши керак); 
6) ЭДдаги асосий тушунчалар, атамалар, таърифлар ҳақида тезкор 
маълумот олишга имкон берувчи излаш тизимларига эга бўлиш; 
7) маълумотномага кириш ЭДнинг ҳар қайси саҳифасидан осон амалга 
оширилиши; 
8) 
ЭД тингловчининг жорий ва якуний назорат бўйича тест-синовини 
ўтказишни таъминлайдиган тизимига эга бўлиши; тингловчининг тестларга 
мурожаат этиши педагогик сценарийда белгиланган бўлиши; 
9) ЭД “Таълим электрон ресурсларига қўйиладиган умумий санитария-
гигиена талаблари”да кўрсатилган қоида ва меъёрларига тўла жавоб бериши
ЭДни яратиш ҳам ҳар қандай турдаги маҳсулотни яратиш каби муайян 
жараёнда, бир неча босқичда кечади. Мавжуд босқичларда ЭДни яратиш 
учун тақозо этиладиган педагогик, ўқув-методик ва функционал талаблар 
инобатга олинган ҳолда аниқ вазифалар ҳал этилади. ЭДни яратиш 
босқичларининг тизимлаштирилиши ана шу йўлда ташкил этиладиган 


113 
ижодий фаолиятни муайян изчилликда, кетма-кет, аниқ мақсад асосида 
маълум вазифаларни ҳал этиб борилишини таъминлайди. Қолаверса, ЭДни 
яратиш 
босқичлари 
бу 
турдаги 
интеллектуал 
маҳсулотнинг 
расмийлаштирилиши ва тегишли масъул органлар томонидан эътироф 
этилиши учун замин тайёрлайди.
ЭДни яратиш қуйидаги босқичда кечади (2.11-расм):
 
 
 
Е.С.Полатнинг фикрича, ўқитиш воситалари тизими дастур талабларига 
мутаносиб равишда ўрганилаётган фаннинг амалда эгаллаши учун 
Асосий 

Download 3.42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   77




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling