Жанабергенова айсулыу жаксылыковна ахборотлашган таълим муҳитида
Download 3.42 Mb. Pdf ko'rish
|
Monograph
Электрон дарсликларнинг турлари:
1) мустақил таълим олиш учун мўлжалланган ва услубий материаллардан ташқари қўшимча тарзда сўровномалар, глоссариялар, ўқув материалининг илмий таснифи, уларни алгоритмик ўзлаштириш бўйича машқлар ва малака рўйхатини қамраб олган дарслик (гиперматн); 2) ўқув материалига ҳаракат бағишловчи видео (бунда ахборотни қабул қилишнинг эшитиш ва кўриш каналларидан фойдаланилади) ҳамда тингловчига ҳиссий таъсир кўрсатиш орқали ўқув материалини ўзлаштиришни кучайтирувчи ёзиб олинган аудио маърузалар; Novateurpublication.org 106 3) ўрганилаётган фанларнинг тингловчи томонидан ўзлаштирилишига кўра алмаштирилиб, кодоскоп, проектор (мультимедиа проектори) имкониятларидан фойдаланган ҳолда семинар тусида ташкил этиладиган дарс учун мўлжалланган ўқув материаллари; 4) супертъюторлар шаклидаги ўқув компьютер дастурлари (машқ қилдирувчи дастурлар), профтъюторлар (ихтисослик фанлари дастурларини характерловчи ўқув материаллари), комплеевлар (робот ва тармоқлар билан боғлиқ компьютер ўйинлари; бу воситалар семинар варианти сифатида гуруҳ учун ҳам, мустақил таълим олиш учун ҳам қўлланилади); 5) мунозара шаклидаги фаол семинарлар, “давра столлари”, ролли ўйинлар, ишчанлик ўйинлари (касбий вазиятларга тақлид қилинадиган ҳамда ҳар бир тингловчининг билим ва малакасидан фаол фойдаланишни назарда тутадиган бошқа ўйин шакллари) Таълим жараёнида қўллаш учун яратилган электрон дарсликлар ҳам нашр ишлари ҳисобланади ва илмий иш олиб бораётган амалиётчилар учун мўлжалланган интеллектуал иш сифатида баҳоланади. Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги асосларига кўра ҳар қандай интеллектуал иш яратувчиси белгиланган тартибда муаллифлик ҳуқуқига эга бўлади. Қоидага кўра муаллифлик ҳуқуқини олишга даъвогар бўлган интеллектуал иш яратувчиси Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги (Давлат патент идораси)да ўрнатилган тартибда авторлик ихтироси сифатида рўйхатдан ўтказилади. Ҳар бир дарслик бир томондан маълум даражада автоном (мустақил) бўлиши, иккинчи томондан эса таркибий тузилмаси ва ундаги ахборот маълумотлари бичимлари (форматлари)га тааллуқли стандартларга жавоб бериши керак. Бу эса ўз навбатида зарур дарсликлар тўпламини ахборотлаштирилган таълим тизими (бунда ахборот-қидирув тизими, имтиҳон қилиш тизими “тест” ва ҳ.к.)га йўналтирилган равишда осон ва тезкор йиғиш имконини беради. Агарда ЭД етарли даражада сифатли бўлиб 107 мазмун, ўқув жараёнини назорат қилиш ва эгалланган билимларни текшириш тизимига эга бўлса, мавжуд эҳтиёжни қаноатлантириши мумкин. Ҳозирги кунда юқори сифатли ЭДни яратиш имконини берувчи услублар, дастурий таъминот ва ишланмалар мавжуд. Электрон дарсликлар тугалланган мультимедия материали ҳисобланиб, одатда муаллифлик муҳити ёрдамида маълум бир дастурлаш тилида HTML – гиперматн бичимида яратилади. ЭД On-line ва Off-line вариантларида тайёрланади. Яъни (2.9-расм): ЭДни яратишда бир қатор талабларга риоя этилади. Улар ўз моҳиятига кўра қуйидагича гуруҳланади (2.10-расм): Download 3.42 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling