Жанрлар. Эпик тур жанрлари. Эпос, роман, достон; қисса, повест, поэма; баллада, масал, латифа, ханда, ҳикоя; очерк, фелетон, хотира
Download 41.63 Kb.
|
ЭПИК тур ва унинг турлари
Монодрама(юн.монос-бир, якка, ёлғиз, драма-хатти-ҳаракат)-бир актёр томонидан ижро этиладиган драматик асардир. “Есхилга қадар бўлган трагедияда бир актёр маска ва кийимларини ўзгартириб, бир неча ролларни ижро этган. Бу актёрнинг бир ролдан иккинчи ролга ўтгунча вақт ичида қўшиқ ва мусиқали танаффус бўлган. ХИХ-ХХ аср монодрамаларида эса актёр бир ролни бажарса ҳам, бироқ унинг нутқи ё томошабинга, ё номаълум персонажга қаратилган”1.
Инсенировка(лат.инсcаена-саҳналаштириш) песа шаклида ёзилган бадиий асарни (муаллиф ёки бошқа ижодкор томонидан, ёки ҳамкорликда яратилган) саҳнада қўйишга мослаб қайта ишлашдир. Жумладан, ХХ аср охирларида Ойбекнинг “Қутлуғ қон”, “Навоий”, Пиримқул Қодировнинг “Юлдузли тунлар”, Абдулла Қодирийнинг “Ўтган кунлар”, “Меҳробдан чаён” каби романлари телеинсенировка қилинган бўлса, Абдулла Қодирийнинг “Ўтган кунлар” романи бир неча бор турли муаллифлар томонидан киноинсенировка қилинди. Адабий асар инсенировка қилинганда унинг сюжетига ўзгартиришлар, айрим қўшимча мотивлар киритилиши ҳам мумкин. Жумладан, “Ўткан кунлар” кинофилмида Отабек, Кумуш, Зайнаблар қозоқлар овулида қимизхўрлик қилишади. Отда сайр қилишга Зайнаб рози бўлмайди. Отабек билан Кумуш от чоптириб кетишар экан, овул эгаси севишганларнинг бир бирига муносиблигини алқар экан, Зайнабга “Сиз Отбекнинг кими бўласиз?” дейди. Зайнаб ноилож қолганидан “синглиси” деб жавоб беради ва қалбида ёвуз рашк уйғонади... Бу эпизод “Ўтган кунлар” романида тасвир этилмаган... Интермедия(лат.интермедиус-икки нарса оралиғида) песа ва операларнинг пардалари оралиғида томошабинни зериктирмаслик мақсадида уларни кулдириш учун ҳаётдаги айрим нуқсон ва камчиликларни сиқиқ тарзда ҳажв(фарс) қилишдир. Бугунги адабий жараёнга келиб, интермеиялар ўз мазмунларини сақлаган ҳолда, песа ва опералардан ажралиб чиқдилар ва “Миниатюра театри”ни, “Табассум устахонасида” деган радио эшиттирувини ташкил қилдилар. Либретто(итал.либретто-китобча) – опера, оперетта, мусиқали драма, оратория, кантаталар учун ёзилган бадиий асар матнидир. Унинг сюжети баъзан шеър, баъзан наср билан ёзилади. Либреттонинг матни мусиқа билан узвий боғлангандагина (сўз санъаткори ва композитор меҳнати уйғунлашганда) тўлиқ таъсир кучига эга бўлади. Либретто драматургия қонун қоидаларига амал қилиб ёзилса-да, унинг сюжети кўпроқ ария ва ансамблларнинг таъсирчанлик хислатлари билан боғланади. “Бўрон”, “Майсаранинг иши”, “Зайнаб ва Омон” каби операларнинг либреттолари айтилагн мулоҳазаларга асосдир. Download 41.63 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling