Жанрлар. Эпик тур жанрлари. Эпос, роман, достон; қисса, повест, поэма; баллада, масал, латифа, ханда, ҳикоя; очерк, фелетон, хотира


Download 41.63 Kb.
bet2/7
Sana17.10.2023
Hajmi41.63 Kb.
#1707067
TuriПоэма
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
ЭПИК тур ва унинг турлари

ЭПИК ТУРНИНГ ЖАНРЛАРИ воқеаларни ҳикоя қилишдек устиворлик асосига қурилган барча асарларнинг жами- эпик турни вужудга келтирган. Шу сабаб эпос, достон, баллада, масал, эртак, ҳикоя, қисса, повест, роман, новелла, поема, очерк, фелетон, памфлет, эссе, миф, ривоят, афсона, саёҳатнома, муҳаббатнома, сафарнома, “хамса”, ҳикматли сўз, чўпчак, марсия, мадҳия, матал, афоризм каби жанрлар эпоснинг мулки саналади. Уларни бир неча гуруҳларга ажратиш мумкин:
А.Эпоснинг катта жанрлари. Эпос (юнонча эпос –cўз, нутқ, ҳикоя)нинг энг йирик жанри эпопея(юнонча эпопоииа-ривоятлар, қўшиқлар мажмуидир). “Епопея халқнинг фақат гўдаклик даврларида, унинг ҳаёти ҳали икки қарши томонга – поезия ва прозага ажратилмаган чоғда, халқнинг тарихи фақат афсона бўлган замонда, дунё ҳақида унинг тушунчалари фақат диний тасаввурлардан иборат бўлганда, унинг куч-қудрати ва тоза фаолияти фақат қаҳрамонлик ғалабаларида кўринган замонлардагина пайдо бўлиши мумкин” (В.Белинский, 167-бет). Епосда халқ, миллат, қабила тақдирини ҳал қиладиган буюк тарихий воқелар тасвирини топгани сабаб, унинг бош қаҳрамони тарих саналади. Эпосда воқеа ҳукмрон бўлади ва у “табиатнинг ўзгинаси”тарзида, “тақдирнинг иродаси” бўлиб намоён бўлади. Уни инсон ўзгартира олмайди, балки у инсонни ўзининг иродасига бўйсиндиради. Ҳомернинг “Илиада” ва “Одессия”си, ҳиндларнинг “Маҳобҳорат” ва “Рамаяна”си, қирғизларнинг “Манас”и, ўзбекларнинг “Алпомиш”и юқоридаги мулоҳазаларнинг исботидир. Фолклоршунос Баҳодир Саримсоқов таъкид этганидек, тарихий шахснинг баҳодирликлари билан боғлиқ воқеалар ҳақида яратилган туркум лиро-епик қўшиқлар асослик вазифасини ўтайди. Кейинчалик шу қўшиқлар ўзаро бирикиб, эпик жиҳатдан тўлишиб ягона эпопея шаклига эга бўлади.“Алпомиш” классик эпос намунасига айланади (мана шу ҳолатга келганига минг йил бўлганини таъкидлаш асослидир); унинг жаҳоний мазмунидаги ўзбек миллий руҳининг жозибасини барча англайди, унинг улуғворлиги-ю гўзаллигидан ҳамма халқлар баҳра топади, сабоқ чиқаради.
Даврларнинг ўзгариши – эпосни ҳам янгилайди, қадимги эпосда олам – кенг кўламда , катта ҳажмда акс эттирилган бўлса, ҳозирги замон эпосида олам – миниатюра шаклида (томчида қуёш акс этганидек) тасвирини топа бошлади. Шунинг учун В. Белинский “роман – бу миниатюрадаги олам” деганди. Бу И. Султон ёзганидек, реалистик ижодий методнинг туғилиши ҳамда тантанаси билан боғлиқдир. Янги эпосда объективлик ва кўламдорлик хислати ортади. Ҳаққонийлик олий даражага кўтарилади. Воқеабандлик сақлангани ҳолда, инсоннинг ҳатти- ҳаракати “тақдир иродаси” га эмас, балки реал (типик) шароитнинг таъсири билан ўлчанади. Шу ҳисобга афсоналар, мифологиялар, тасаввур этиб бўлмайдиган муболағадорлик ўрнини ҳаётнинг моҳиятини очиб берувчи реалликлар, асослар, ростгўйлик, ҳаққонийлик эгаллайди. Қадимги ва янги эпоснинг хусусиятларини бирдам тасаввур этиш учун иккита мисол.Алишер Навоийнинг “Фарҳод ва Ширин” достонининг ХХХИ боби сарлавҳаси шундай: “Фарҳоднинг тешаси тошни пора-пора қилмоқ билан тоғ бағрига ковков солғон садони Ширин эшитгони ва қуёш тоғдин тулуъ қилғондек, ул куҳи бало сарвақтиға етгони ва анинг метини ламъасининг барқи мунинг хородек кўнглиға асар этгони ва қуёш тупроққа нур сочғондек, ул ҳокийга меҳр зоҳир қилғоч, анинг тупроғдоғиларидек ўзидин кетгони ва умри қуёши бошига келгач, анинг ҳаёти шамъи учғонига Шопурнинг шамъдек куюб, йиғлаб бошига ўт чиқарғони ва ўлукни маҳдға солгандек, ул қуёш они тупроқдин кўтариб, биҳишт осо манзилға олиб борғони”. А. Қодирий “Ўткан кунлар” романининг ИИ боби сарлавҳаси шундай: “Хон қизига лойиқ бир йигит”. Бундан шундай хулоса қилиш мумкин: Қадимги эпосни – океан (уммон) га қиёсласак (унинг тўлқинлари шиддатини бир тасаввур қилинг-а), ҳозирги эпос – дарёга тенгдир. Ҳозирги эпоснинг энг катта жанри “роман кичрайтирилган олам”(Н.Е. Салтиков - Шчедрин) дея таърифланди. Уммон ҳам, дарё ҳам бўлиши мумкин бўлган оламни кашф этади. Фақат иккаласинининг тасвир доираси, кўлами, қаҳрамонлари икки хил. Бирида романтизм барқ урса, иккинчисида реализм кудрати намоён бўлади. “Замонамизнинг эпопеяси романдир. Эпоснинг ҳамма асоси, муҳим хусусиятлари романда бордир, фақат айирмаси шундаки, романда бошқа элементлар, бошқа манзара ҳукм суради. Бунда қаҳрамонлик ҳаётининг афсонавий ўлчовлари, қаҳрамонларнинг азамат сиймолари йўқ, бунда худолар иштирок қилмайди:романда, одатдаги, прозаик ҳаётнинг ҳодисалари идеаллаштирилади, умумий тип остига олинади... бунда одамнинг тақдири унинг жамиятига нисбатан муҳим бўлиб қолмасдан, балки инсониятга ҳам муҳимдир”(В. Белинский, 175- бет, таъкидлар бизники – Ҳ.У.).Белинский фикрларини давом эттириб, бадиий асар сифатида романнинг вазифаси- кундалик ҳаёт ва тарихий воқеаларнинг- яширин қалбини, жонли ғоясини очиш ,тарқоқ воқеаларни руҳ ва ақл маскани қилиш эканлигини алоҳида таъкидлайди . Шу асосга таяниб, ёзади: “Роман бадиийлигининг даражаси асосий идеянинг чуқурлигига ва айрим ҳусусиятларда у идеяни ташкил этган кучга боғлиқдир .Ўз вазифасини бажариш билан роман озод фантазиянинг меваси бўлган ҳамма бошқа асарлар қаторига ўтади, мана шу маънода роман оддий халқнинг зарур эҳтиёжларини таъмин этувчи юзаки беллитристик асарлардан қатъий равишда ажратилиши керак” (В.Белинский, 176- бет). Бу ғояни чуқурлиги романга хос тафаккурнинг- ҳаёт фалсафасини теран таҳлили билан ўлчанади. Епос тадқиқотчиси Э.А.Каримов Ги де Мопассан (“Роман оламнинг фалсафий консепсияси асосида юзага келади”) таърифига асосланиб, “Оламнинг яхлит фалсафий консепсияси йўқ асар роман бўлолмайди”1,- дейди ва давом этиб ёзади: “Роман – бу олам ва тарихга, жамият ва башариятга, унинг муаммо ва ташвишларига, уруш ва сулҳларига, сиёсий ва синфий жанг – жадалларига, қўзғолон ва инқилобларига, улкан ва кичик воқеаларига очиқ қаратилган адабий – бадиий система, йирик бадиий шакл. Фақат роман эмас, романда тасвирланган бош қаҳрамон ҳам, унинг қалб ва фикри оламга, коинотга қаратилган”2 Профессор С.Мирзаевнинг“Ўзбек романчилиги” қўлланмасидаги ўзбек романларининг хронологик кўрсаткичига таянсак, унда 1989 йилгача 219 та ўзбек романи яратилганига шоҳид бўламиз. Агар уларга кейинги ўн йилликлар ҳам қўшилса, ўртача 300 га яқин роман яратилган. Демак, 1922 йилда А. Қодирийнинг “Ўткан кунлар” романидан бошланган бу жараён изчил давом этмоқда. Лекин яратилган ҳамма романлар ҳам – роман жанрининг талабларига жавоб бера олмайди;“Оламнинг яхлит фалсафий консепсияси” “Ўткан кунлар” (А.Қодирий), “Сароб” (А. Қаҳҳор), “Қутлуғ қон”, “Навоий” (Ойбек), “Юлдузли тунлар” (П.Қодиров), “Улуғбек хазинаси” (О. Ёқубов), “Гирдоб” (Ў. Усмонов), “Лолазор” (Мурод Муҳаммад Дўст), “Отамдан қолган далалар” (Тоғай Мурод) каби саноқли романлардагина аксини топган. Дарвоқе, “Шарқ” нашриёти “ХХ аср ўзбек романи” туркумида шуларга ўхшаш 17 та романни энг сара ва мукаммал асар деб топган ва нашр этишга қарор килгани ҳам бежиз эмас. Уларда олам бутун мураккаблиги, зиддиятлари билан тасвир этилган, ҳаёт оқимининг ички қонун – қоидалари, инсоннинг моҳияти, қалб тебранишлари кашф қилинган. Асл романлар ичидаги бирламчи ўрин ҳамон шу мактабнинг асосчиси бўлган Абдулла Қодирийга, унинг “Ўткан кунлар”ига тегишлидир.Туғилганиданоқ жаҳонаро умрбоқий романлар қаторидан ўрин олган бу асар – ўзбек романчилик мактабининг (фаранг, рус, инглиз, олмон, ҳинд мактабларидан кейинги олтинчи мактабни А. Қодирий яратиб берди, деганди Е. Э. Бертелс) такомиллашиш жараёнига бадиий нур бериб келмоқда.
“Тарихий асарнинг энг муҳим аломатларидан бири шуки, унда ўтмишга янги бир давр мафкураси, эстетик идеали, ахлоқий – маънавий талаблари нуқтаи назаридан баҳо берилиши лозим ”. Биз ҳам шундай фикрдамиз. В. Г. Белинский асослаганидек, романнинг икки тури мавжуд : тарихий ва замонавий роман. Бошқаларини асоссиз ўйлаб чиқишга, ҳар бирига хос хусусиятни “кашф” этишга ҳожат бўлмаса керак. Романдаги эпик характерлар тасвири икки китобда ниҳоя топса-диалогия (“Туташ оламлар” - Ҳожиакбар Исломшайх), уч китобда тугалланса – трилогия (“Уфқ” - “Қирқ беш кун”, “Ҳижрон кунларида”, “Уфқ бўсағасида”; Саид Аҳмад), тўрт китобга сиғса – тетралогия (“Қора денгиз тўлқинлари” - “Оқариб кўринур ёлғиз бир елкан”, “Чўлдаги хутор”, “Қишки шамол”, “Советлар ҳокимияти учун”; В.Катаев), беш китобга етса пенталогия (“Уч мушкетёр”, “Йигирма йилдан сўнг”, икки китобдан иборат “Ўн йилдан сўнг ёки виконт де Бражелон”, “Темир ниқоб” - Дартанян характери тасвири билан боғлиқ Александр Дюма асари”) деб юритилади. “Уруш ва тинчлик” (Лев Толстой), “Тинч Дон” (Михаил Шолохов)лар тўрт китобдан, “Жан Кристоф” (Ромен Роллан) ўн жилддан иборат бўлишига қарамай, улардаги кўламдорликнинг ҳажми ва сифатига асосланиб роман – эпопея деб аташ амалиётда учрайди. Оламни бирваракайига эпик кўламдорликда ва эҳтирослар туғёнида тасвирловчи, ғоятда муболағадор саргузаштларга бой, романтик бўёқдор йирик ҳажмдаги асар – достон (форсча-тожикча сўз, маъноси, назм ёки наср билан ёзилган ҳикоя, поема; эпик асар; саргузашт, кечмиш воқеалар) деб юритилади. У адабиётимиздаги эпос сингари қадимий ва гўзал жанрдир. Ўзбек халқ оғзаки ижодида биргина достон таснифининг ўзиёқ, эпос жанрлари ва кўринишларининг кўп қирралигини исботлай олади:
1. Қаҳрамонлик достонлари (“Гўрўғли”, “Равшанком”);
2. Жангномалар (“Юсуф ва Аҳмад”, “Алибек ва Болибек”);
3. Тарихий достонлар (“Шайбонийнома”, “Жиззах қўзғолони”);
4. Ишқий- романтик достонлар (“Маликаи айёр”, “Рустамхон”);
5. Китобий достонлар (“Фарҳод ва Ширин”, “Тоҳир ва Зуҳра”);
Кўринадики, достонларнинг барча кўринишлари ҳам эпосга мансуб, улар хилма – хил бўлса-да, барибир эпик ниятнинг ягона консепсиясига боғланадилар.
“Гўрўғли”, “Кунтуғмиш”, “Равшанхон”, “Гўрўғлининг туғилиши”, “Гўрўғлининг болалиги” каби достонлар халқ оғзаки ижоди намуналари саналса, “Юсуф ва Зулайҳо” (Дурбек), “Гул ва Наврўз” (Лутфий), “Лисонут тайр” (А.Навоий), “Шайбонийнома” (Муҳаммад Солиҳ), “Муҳаббатнома” (Хоразмий)лар – ёзма адабиётнинг кашфиётларидир.
Кўринадики, достонлар асоси (оғзаки ва ёзма намуналари)да – эртак, афсона, ривоятлар ётади, улар ҳар бир санъаткорнинг салоҳиятига мос тарзда қайта ишланади, муайян даврнинг аниқ ижтимоий – сиёсий, маънавий – аҳлоқий муаммоларини жонлантиради. “Бу асарларда иштирок этувчи қаҳрамонларнинг сони кўп ва хилма-хилдир. Улар, кўпинча, катта - куч қудратга эга бўлган кишилар, лашкарбошилар, подшоҳлар, донишмандлар, мунажжимлар, оддий одамлар, қанотли отлар, ялмоғизлар ва аждарлар, сирли қушлар ва илоҳий кучлар қиёфасида кўринадилар” (Е.Худойбердиев, 197-бет). Достонларда алоҳида кириш қисми (“Ҳамд”, “наът”, “муножот”, “мадҳ” ва “сабаби назми китоб” каби) бўлиб, буларда Аллоҳ ва унинг пайғамбарлари мадҳи, шу мавзуда аввал бошқа шоирлар томонидан ёзилган достонларнинг ютуқ ва камчиликларини баҳолаш, улардаги хатоликларни рад этиш, ўз асарининг улардан фарқлари, достонни ёзишга нималар сабаб бўлгани ва ҳоказолар (масалан, Алишер Навоий “Фарҳод ва Ширин”ининг 1-11 бобларида) таърифланганидан сўнг, асар сюжети (12 бобдан) бошланади. Достонларнинг хотимасида санъаткор замони ва замондошлари (масалан, Алишер Навоий “Фарҳод ва Ширин” достонида “султонлик шажарасининг самараси шаҳзода Абулфорис Шоҳғариб Баҳодир мадҳида” бир неча сўз билан насиҳат беради; “Кимки, олимларга таъзим қилса, гўё у пайғамбарларга таъзим қилгандек бўлади” тарзида ҳикматлар сочади) ҳақида мулоҳазалар юритади. Ўзи ва ижоди ҳақида, яратган асарининг битириш вақти ҳақида (“Тангрига мақтовлар бўлсинки, бу ғам достони, фироқ аҳлининг мотам достони, замон умрим номасини, тугатмай, висол айёми каби охирига етмоқда. Ёзилган йилининг тўғрисини айтсам, ҳижрий 889 йил эди:
Биҳамдиллаҳки, бу ғам достони,
Фироқ аҳлига мотам достони,
Тугатмай номаи умрумни айём,
Висол айёми янглиғ топти итмом.
Чу тарихи йилин онглай дедим туз,
Секиз юз сексон эрди доғи тўққуз”)
батафсил маълумот беради.
Достоннинг ана шу хусусиятларига таянганда “Алпомиш”ни (масалан, Н.Шукуров, Н.Ҳотамов, Ш.Холматов, М.Маҳмудовлар каби) достон деб юритиш ўзини оқламайди. “Алпомиш”да қаҳрамонлик эпосининг барча хислатлари яққол ифодасини топганлиги учун – уни эпос деб юритиш асослидир. Унга Гўрўғли, Авазхон, Равшанбек образларини юқоридаги олимлар сингари Алпомишга тенглаштириш ҳам ўзини оқламайди, уларни достон жанрида яратилган ҳалқ қаҳрамонлари образлари тарзида талқин қилиш тўғрироқдир.

Download 41.63 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling