Жанрлар. Эпик тур жанрлари. Эпос, роман, достон; қисса, повест, поэма; баллада, масал, латифа, ханда, ҳикоя; очерк, фелетон, хотира


Download 41.63 Kb.
bet4/7
Sana17.10.2023
Hajmi41.63 Kb.
#1707067
TuriПоэма
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
ЭПИК тур ва унинг турлари

Эпик турнинг махсус жанрлари
Кўпинча хат, очерк, фелетон жанрлари бадиий публисистика деб юритилади. “Бадиий публисистика газета жанрларига хос актуаллик, оперативликни ўзига сингдирган энг ҳозиржавоб жанр... у мантиқий муҳокама ва образлар билан иш кўрувчи... фикр поезиясидир” (Очил Тоғаев) деб баҳоланади. Бу асоснинг мағзида ҳам ҳақиқат бор... Лекин уларнинг барчаси ҳам ана шу махсус хусусиятларига қарамай, эпик турнинг “фарзандлари” саналадилар.
Очерк (рус. Чертит, очерчиват-чизмоқ, баён қилмоқ, тасвирламоқ) ҳаётда юз берган муайян воқеа - ҳодисанинг асосий хусусиятларини ёки кишилар характеридаги муҳим белгиларни қисқа, ихчам, яхлит тасвирловчи бадиий публисистик жанрдир. Очил Тоғаевнинг фикрича, “бадиий адабиётга хос беллетристик ва газета жанрларига хос публисистик хусусиятларнинг узвий бирлиги очеркнинг муҳим жанр хусусиятини белгилайди”1, яъни бир вақтнинг ўзида очеркда ҳаётнинг бадиий манзараси, воқеа, қаҳрамон тақдири яратилади ва ижтимоий жиҳатдан кенг, муфассал изоҳланади.
Очерклар манзилли ва манзилсиз бўлади. Манзилсиз “очеркда ҳужжатлилик фақат унда акс эттирилган ижтимоий ҳодисалардир, бошқа ўринларда худди ўзга жанрларда бўлгани каби авторнинг қўли эркиндир. Бунда аниқ адресни кўрсатмасдан асарга тўқима персонажлар киритиш, бадиий тўқима ва умумлаштиришдан кенг фойдаланиш мумкин” (В.Овечкин). Манзилли (ҳужжатли) очеркларда эса “ёзувчи, автор шундай шахс ёки ҳаёт парчасини танлаб олсинки, у воқелик учун типик бўлсин” (В.Солоухин). Айни пайтда, бадиий тўқима фактнинг ҳужжатлилик хусусиятини кўмиб юбормаслиги, балки уни қабариқли тарзда очиши лозим; бу ҳамма вақт ҳаётий фактга асосланиши шарт.
Очил Тоғаев очеркнинг ғоявий-бадиий хусусиятларини жамлаб, унинг уч хили: 1. Портрет очерк, 2.Сафарнома (йўл очерки), 3. Муаммо очерк машҳурлигини таъкидлайди. Унингча, портрет очеркда асосан бир кишининг ҳаёти, тақдири марказий ўрин тутади (93-бет). Авторнинг қишлоқлар, шаҳарлар ва мамлакатлараро сафар пайтида йиғилган мушоҳада ва мулоҳазалари, ўрганган ва эшитганларининг бадиий публисистик тасвирига сафарнома (йўл очерки) дейилади (99-бет). Муҳим сиёсий, ижтимоий, маънавий муаммолар: а) кишилар образлари, б) образли публисистик воситалар орқали махсус тадқиқ этилган очерклар муаммо очерк деб аталади (105-бет).
ХХ аср ўзбек адабиётининг бу жанрига Абдулла Қодирий, Ҳамид Олимжон, Ғафур Ғулом, Абдулла Қаҳҳор, Назир Сафаров, Суннатилла Анорбоев каби ёзувчилар салмоқли ҳисса қўшдилар.
Фелетон (ит.феуиллетон - варақа) кўпинча ҳаётда ҳақиқатдан мавжуд бўлган иллатларни, шу иллатларни ўзида ташувчи аниқ кишиларнинг қусурларини тадқиқ этувчи, унинг ижтимоий моҳиятини ёрқин фош этувчи сатирик жанрдир.
Дарвоқе, Д.Заславский айтган гап (Советский печат, 1959, №10, стр.24) жудаям асослидир: “Фелетоннинг фактик жиҳати ғоят аниқ бўлиши лозим. Фактни тўқишингиз ҳам, унга ҳар нарса тўқиб қўшишишнгиз ҳам мумкин эмас. Фелетоннинг адабий жиҳати эса, фелетончининг ишидир, унинг маҳорати, бадиий диди, ғоявий савиясига боғлиқдир”.
Ушбу мулоҳазадан кўринадики, ҳаётдаги ҳар қандай икир-чикирлар, енгил-елпи воқеалар эмас, балки ижтимоий қимматга эга бўлган, ривожланишга тўсиқ бўлаётган конкрет (манзилли) камчилик ва иллатларнинг илдизи, сабаблари, моҳияти чуқур тадқиқ ва таҳлил қилинади; шундан сўнг “пишган” материал адабий жиҳатдан ишланади: мазмунга мос шакл ихтиро этилади; қиёслаш ёки тадрижий кетма-кет баён қилиш, типиклаштириш, бадиий тўқима билан бойитиш ва ҳоказо усуллар ишга тушади. Алал оқибатда ҳужжатли ёки адабий фелетоннинг юраги бўлган сатирик образ бутун бўйи - басти, тўлақонли характери билан намоён бўлади. А.Қаҳҳорнинг “Иғвогар”, “Қуюшқон”, “Пора”, Саид Аҳмаднинг “Колбаса қори” , Х.Тўхтабоевнинг “Музейдаги беш сурат”, “Гипноз” асарлари шу қабилдадирлар.
Хотира (арабча сўз, маъноси: “1) хотир, 2) Бирор кимса ёки нарса ҳақида ёдда, эсда сақланган таассурот, 3) исм”) ҳам ҳужжатли жанр. У кўрган кечирганларни шунчаки айтиб (ёзиб) беришдан иборат эмас, балки у муҳим бир воқеанинг яхлит ва таъсирчан тасвиридан иборат бўлиши лозим. Кўпинча, хотирада муайян санъаткорнинг ҳаёти ва ижодига оид ёдномалар нақл қилинади, бу нақл факт-далилларга суянади, чуқур таҳлил ва тадқиқни талаб этади. Жумладан, Ҳабибулла Қодирийнинг “Отам ҳақида”, Олмоснинг “Таъзим”, Саид Аҳмаднинг “Йўқотганларим ва топганларим”, Зарифа Саидносированинг “Ойбегим менинг”, Кибриё Қаҳҳорованинг “Чорак аср ҳамнафас”, Шукруллонинг “Жавоҳирлар сандиғи” каби ёдномалари Абдулла Қодирий, Ғафур Ғулом, Ойбек, Абдулла Қаҳҳор каби санъаткорларнинг ижодий ва инсоний қиёфаларини тўлиқроқ, теранроқ англашимизга етаклайди, уларни ҳаяжонлантирган қаҳрамонларни асослироқ тушунишга, ижодий лабораторияларига, машҳур асарларининг яратилиш жараёнига кўпроқ кириб боришга, ижодий тажрибаларидан сабоқлар ва ибратли хулосалар чиқаришга имконият туғдиради.
“Сен элимнинг юрагида яшайсан”, “Абдулла Қаҳҳор замондошлари хотирасида”, “Ойбек замондошлари хотирасида”, “Миртемир замондошлари хотирасида”, “Устозлар даврасида” (Носир Фозилов) каби ўнлаб тўпламларнинг вужудга келиши – санъаткорлар ҳақидаги қимматбаҳо тарихий ҳужжатлардир, қалб сўзларидир, баҳоларидир. Уларнинг барчаси муайян санъаткор қиёфасини тасаввурда жонлантиришда мутахассислар ва ихлосмандлар учун бебаҳодир.
Лириканинг кичик жанрлари. Фард (арабча сўз бўлиб, якка, ёлғиз, тоқ маъноларини беради) “шоир томонидан маълум мавзу ва ғоявий мақсадда ижод қилинган мустақил шеърий байтдир. Фард бир байт ҳажмидаги, шаклидаги шеърий асардир. Унга берилган жанр атамаси ҳам байтнинг яккалигига асосланади. Бинобарин, байтнинг яккалиги унинг жанрий белгисини ҳам англатади. Шу номнинг луғавий, истиҳолий маъносида унинг ихчам, ўта мўжаз шеър шакли эканлиги ҳам англашиб турилади: қисқалик ва сиқиқлик унда чуқур мазмунни, панду ҳикмат ва доноликни ифодалашни тақозо этади” (Р.Орзибеков. Ўзбек шеърияти жанрлари ва поетикаси, ИИ китоб, Самарқанд, СамДУ нашри, 1999, 4-бет):
Ҳақ йўлинда ким сенга бир ҳарф ўқитди ранж ила,
Айламак осон эмас ҳаққин адо минг ганж ила.
(Алишер Навоий)
Фардни “муфрадот”, “фардиёт” деб ҳам юритадилар. Туркиялик олим Тоҳирул Мавлавий, бир байт қофиядош бўлса (юқоридагидек) “мусарраъ”, қофиядош бўлмаса (пастдагидек) “фард” деб юритади.
Халқ оғзаки ижодида бу шакл “мақол”, “матал”, “ҳикмат”, “оталар сўзи” номлари билан юритилган:
Дунё чаманининг булбулисен,
Гул шохида ошиён этиб кет.
(Нодира)
Икки нафарнинг овқати уч нафарга етади.
Яхши одамнинг меҳмони кўп бўлади.
(“Оталар сўзи”)
Бўлар одам ёшида бош бўлар,
Бўлмас одам қирқида ҳам ёш бўлар
(“Амир Темур ўгитлари”)
Билаги зўр бирни йиқар,
Билими зўр мингни йиқар.
(Мақол)

Download 41.63 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling