Жанрлар. Эпик тур жанрлари. Эпос, роман, достон; қисса, повест, поэма; баллада, масал, латифа, ханда, ҳикоя; очерк, фелетон, хотира


Download 41.63 Kb.
bet5/7
Sana17.10.2023
Hajmi41.63 Kb.
#1707067
TuriПоэма
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
ЭПИК тур ва унинг турлари

Мусаллас (арабча сўз, маъноси учлик, учлама) мумтоз поезиямизда кам яратилган. “Бу шаклнинг кам қўлланилганининг сабаби 1-2 жуфт мисрадан кейинги 3- мисранинг қофия жиҳатидан тоқ бўлишидир (ааб). Бу ҳолат эса шеърда нотамомликка, фикрий узилишга сабаб бўлиши мумкин” (Р.Орзибеков. Ўзбек шеърияти жанрлари, 52-бет) деб асослаш ноўриндир. Бизнингча, унинг асосини давр ва одамлар эҳтиёжидан излаш тўғрироқ бўлган бўларди. Мусаллас Европа адабиётида “терсина” (ит. учлик), бугунги поезиямизда “уч чаноқ” деб юритилади. Унда поетик оламнинг образи тўлиқ ифодасини топа олади; бугунги “тезкор” замонда кишиларнинг мураккаб, зиддиятларга тўла, шиддаткор, бетакрор руҳий дунёларини борлиғича намоён этишга қодир куч-мўжиза бор. Унда олам моҳиятининг, туйғулар мағзининг фалсафаси ифодаси, бу ифоданинг энг нозик ва жудаям ихчам жонли сурати мужассам:
Ҳеч бир инсон англамас бизни,
Итдек тепиб ўтар киборлар,
Эҳ, нақадар бахтсиздир улар.
Рауф Парфи Ўзтуркнинг бу асаридаги поетик фалсафани фақатгина учлик реал ифодалай олади, уни бошқача (рубоий, тўртлик, мухаммас...ва ҳ.) жанрлар кашф эта олмайди. Бу фикрнинг исботини Рауф Парфи, Восит Саъдулла, Анвар Обиджон каби шоирларнинг етук учликларида кўрса бўлади.
Рубоий(ар. - тўртлик) – “икки байтли шеър”(Қабул Муҳаммад) бўлиб, унинг юзага келишига, халқ шеъриятидаги тўртликлар асос бўлган” (Б.Саримсоқов, Н.Ҳотамов). Аруз ҳукмронлик қилган даврларда “ҳазаж баҳрининг “аҳрам” ва “аҳраб” шажараларидаги 24 шўбада яратилган... унинг етакчи жанр белгиси – ундаги чуқур мазмунни ҳазаж баҳри вазнларида ифодалаш” (Р.Орзибеков) саналган.
“Одатдаги рубоийнинг биринчи мисраси тезис, яъни шоир кейин исбот этиши лозим бўлган фикрнинг даъво шаклида ўртага ташлашидир. Иккинчи мисра антитезисаввалгисига зид, унинг аксидек жаранглайди. Бироқ, дастлаб қўйилган тезиснинг исботига хизмат қилади. Учинчи мисра қофиясиз бўлиб, моддаи рубоийя деб аталади. Шоир хулоса чиқаришга тайёрланар экан, бу гуё асосий мақсадга, хулосага олиб келувчи кўприк бурчини ўтайди. Ниҳоят сўнгги мисра, мақсадни очиқ, равшан айтиб тугатилиши синтездир. Рубоий, тўрт мисрага сиғдирилган бутун бир шеърият дунёси, инсоннинг ғоят хилма-хил ва жуда бой фикр-ҳислари, “қалб диалектикаси”нинг ажойиб таржимонидир” (М.Юнусов. Барҳаёт анъаналар, Т., 1969, 77-бет).
Рубоий қофияланишга қараб икки хил бўлади. Агар у а-а-б-а тарзида қофияланса хосий рубоий, -а-а-а-а тарзида қофияланса таронаи рубоий деб юритилади.
Бугунги поезиямизда ҳам рубоийлар кўплаб яратилмоқда “... инсон ҳаётида, ички кечинмаларида юз берган энг теран ва кескин моментлардаги мулоҳаза ва фикрларни қуйма сатрларда гавдалантириши” (А.Ҳайитметов. Навоий лирикаси, Т., “Фан”, 1961, 186 бет) ва унинг фалсафий моҳиятини ғоятда чуқур ва қабариқли, ихчам ва лўнда акс эттириш ҳазаж баҳридан кейинги етакчи белгига айланди.
Шоирлар мажлиси - ҳислар тўфони,
Ўткир туйғуларнинг тинмас бўрони,
Унда олам тирик, она-Ер уйғоқ,
Унга эришолмас дунё султони.
(Тўлан Низом. “Уч юз уч рубоий”.)
Улар (баҳр ва фалсафийлик)нинг бирбутунлиги, айниқса, Умар Хайём рубоийларида гўзал ифодасини топган. Хайём майни - Аллоҳни улуғлайди, ундан бошқа ишончи ҳам, умиди ҳам, ҳамдами ҳам йўқ. Унинг фарёди ҳам, туғёни ҳам, бахти ҳам, бахтсизлиги ҳам-ўзлигининг моҳияти фалсафасига айланиб, қуйма сатрларда жилоланаверади. Ҳа, “Хайём рубоийлари фоний банданинг жавобсиз фарёдларидир” (А.Мухтор).

Download 41.63 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling