“ЖАҲОН ТОВАР БОЗОРИ КОНЪЮНКТУРАСИНИ ТАҲЛИЛИ”
ФАНИНИНГ ДОЛЗАРБЛИГИ, МАҚСАДИ ВА ВАЗИФАЛАРИ
1.1. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2020 йил 24 январдаги Олий Мажлисга Мурожаатномасидан келиб чиққан ҳолда фанни ўқитилишининг долзарблиги.
1.2. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2020 йил 29 декабрдаги Олий Мажлисга Мурожаатномасидан келиб чиққан ҳолда фанни ўқитилишининг долзарблиги.
1.3. “ЖАҲОН БОЗОРИ КОНЪЮНКТУРАСИНИ ТАҲЛИЛИ” фанининг мақсади ва вазифалари.
Таянч иборалари: конъюнктура, жаҳон иқтисодиёти, миллий иқтисодиёт, жаҳон хўжалиги, Мурожаатнома, ташқи савдо, экспорт, импорт, сальдо, очиқ иқтисодиёт, эркин иқтисодиёт.
1.1. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2020 йил 24 январдаги Олий Мажлисга Мурожаатномасидан келиб чиққан ҳолда фаннинг ўқитилишини долзарблиги.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2020 йил 24 январдаги Олий Мажлисга Мурожаатномасида бугунги кунда мамлакатимизда амалга оширилаётган туб ислохотлар, тадбиқ қилинган дастурларни нихоясига етказиш, ишлаб чиқариш самарадорлигини ривожлантириш, шунингдек, халқаро жаҳон бозорлардаги бугунги долзарб ҳолатлар бўйича ўз маърузаларида тўхталиб ўтдилар.
Энг муҳими, айни пайтда, дунё бозорида хом ашё ва тайёр маҳсулотга эҳтиёжнинг тобора пасайиб боришини ҳисобга олиб, бундай ҳолат мамлакатимизнинг экспорт салоҳияти ва валюта тушумига салбий таъсир кўрсатмасдан қолмаслигини таъкидлаб ўтдилар.
Мурожаатномада барча соҳалардаги ижобий натижалар қаторида, миллий иқтисодиётимизнинг тараққиётида инвестициялар ҳажми сезиларли даражада ошганлиги, яъни тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар 4,2 миллиард долларни ташкил этиб, 2018 йилга нисбатан 3,1 миллиард долларга ёки 3,7 баробар ўсганлиги, инвестицияларнинг ЯИМдаги улуши 37 фоизга етганлиги аълоҳида таъкидлаб ўтилган.
Шунингдек, мамлакатимиз илк бор халқаро кредит рейтингини олди ва жаҳон молия бозорида 1 миллиард долларлик облигацияларини муваффақиятли жойлаштирди.
2019 йилда иқтисодий ўсиш 5,6 фоизни ташкил этди, ЯИМ-58,3 млрд.долларни ташкил қилди. Саноат маҳсулоти ишлаб чиқариш ҳажми 6,6 фоизга кўпайди.
Жаҳон банкининг “Бизнес юритиш” рейтингида Ўзбекистон 7 поғона кўтарилиб, бизнесни рўйхатга олиш кўрсаткичи бўйича дунёнинг 190 та давлати орасида 8-ўринни эгалладик ва энг яхши ислоҳотчи давлатлар қаторидан жой олди.
Шунингдек, 86 та давлат фуқароларига визасиз ва 57 та давлат фуқароларига соддалаштирилган виза режими жорий этилиши натижасида ўтган йили юртимизга 6,7 миллион нафар хорижий сайёҳ ташриф буюрди. Албатта, ривожланган хорижий мамлакатларга мамлакатимизга “кириш” тизимини соддалаштирилиши бу – халқаро туризм бозорини янада ривожланишига олиб келади.
Энг муҳими, дунёдаги нуфузли нашрлардан бири – “Экономист” журнали Ўзбекистонни 2019 йилда ислоҳотларни энг жадал амалга оширган давлат – “Йил мамлакати” деб эътироф этди.
Do'stlaringiz bilan baham: |