Жаҳон товар бозори конъюнктурасини таҳлили” фанининг долзарблиги, мақсади ва вазифалари


йилга “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”


Download 125.5 Kb.
bet2/6
Sana26.09.2023
Hajmi125.5 Kb.
#1688261
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
1-БОЗОР-3-МАВЗУ№1-кириш

2021 йилга “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”, деб ном берилди.
Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг берган маълумотга кўра, 2019 йил якуни бўйича мамлакатимизнинг ташқи савдоси жами 42,2 млрд.АҚШ долларини ташкил қилган ва 2018 йилга нисбатан 8,3 млрд.АҚШ долларига ўсган (ўсиш суръати – 26,2 фоиз). Бунда экспортимиз – 17,9 млрд., импорт эса 24,3 млрд.ни ташкил қилган. Демак, сўнгги йилларда Ўзбекистоннинг ташқи савдо йил сайин тобора ортиб бормоқда. Бироқ ташқи савдода экпортга нисбатан импортнинг улуши салмоқли даражада устунлик қилади. Албатта, импорт улушининг юқорилиги, бу бевосита мамлакатимиз ишлаб чиқариш тармоқларига илғор хорижий технологияларни сотиб олиниши билан изоҳланади.
Умумий ташқи савдода асосий ташқи савдо ҳамкоримиз Хитой-7,6 млрд.доллар, Россия-6,6 млрд.доллар, Қозоғистон-3,3 млрд.доллар, Корея-2,7 млрд.доллар, Туркия-2,5 млрд.доллар ва бошқа мамлакатлар ташкил қилади.1
Агарда Ўзбекистоннинг умумий ташқи савдоси динамикасини таҳлил қилсак, узоқ йиллардан буён (мустақилликка эришган йиллардан буён) Ўзбекистоннинг ташқи савдо-сотиқ жараёнларидаги энг асосий ҳамкор мамлакат сифатида Россия Федерацияси ҳисобланган эди. Бироқ, 2019 йилга келиб унинг ўрнини Ўзбекистон учун энг асосий ташқи савдо ҳамкори сифатида Хитой эгаллади.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг маълумотига кўра, мамлакатимиз ташқи қарзининг умумий ҳажми 2020 йилнинг 1 октябрь ҳолатига кўра - 29,3 млрд.долларни ташкил қилган. Бундан давлат қарзи - 18,7 млрд.долларни ташкил этса, хусусий ташқи қарз эса - 10,6 млрд.долларни ташкил қилган (1.1-жадвал).
Ташқи қарз борасида жаҳон иқтисодиётидаги аҳвол қандай?
Дунёдаги энг йирик ташқи қарздор мамлакат сифатида жаҳон қарздорлик мамлакатлар рейтингини жаҳондаги иқтисодиёти энг ривожланган АҚШ мамлакати эгаллаб турибди ва унинг ташқи қарздорлик кўрсаткичи қарийб 25,7 трлн.долларни ташкил қилмоқда ва жаҳон бўйича умумий қарздорлик кўрсаткичининг 13,6 фоиз улуши тўғри келмоқда. Шунингдек, 1.4.1-жадвал орқали берилган ташқи қарздорлик кўрсаткичи рейтингида АҚШдан ташқари Хитой ва Япония мамлакатлари ҳам юқори учликдан жой олишган.

1.1-жадвал



Download 125.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling