Жаҳон товар бозори конъюнктурасини таҳлили” фанининг долзарблиги, мақсади ва вазифалари


Download 125.5 Kb.
bet3/6
Sana26.09.2023
Hajmi125.5 Kb.
#1688261
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
1-БОЗОР-3-МАВЗУ№1-кириш

Жаҳон иқтисодиётидаги йирик
Ташқи қарздор мамлакатлар” рейтинги (2019й.)

Ўрин

Мамлакатлар

Миқдори (млрд.доллар)

Жаҳондаги улуши (фоизда)

1

АҚШ

25 717,1

13,6

2

Хитой

16 250,6

8,6

3

Япония

13 504,0

7,1

4

Ҳиндистон

7 677,9

4,0

5

Франция

6 266,2

3,3

6

Бразилия

3 195,5

1,7

7

Италия

3 160,3

1,7

8

Буюк Британия

2 681,2

1,4

9

Германия

2 557,1

1,3

10

Испания

1 849,6

1,0

...

Ўзбекистон

29,3

0,02




Жаҳон бўйича

189 674,2

100,0

Олтин-валюта захираларимиз 2019 йил давомида 2,2 миллиард долларга ортиб, умумий олтин-валюта заҳираларимиз 28,6 миллиард долларга етди.


2020 йилда мамлакатимизнинг макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш ва инфляцияни жиловлаш – иқтисодий ислоҳотлар жараёнидаги бош вазифа эканлиги давлат раҳбари томонидан таъкидланиб бир қатор вазифаларни амалга ошириш белгилаб олинди. Ушбу вазифалар қаторида маҳсулотлар ишлаб чиқаришини янада ошириш ва мамлакатимизнинг жаҳон бозоридан муносиб жой олиши мақсадида қуйидаги вазифаларни амалга ошириш белгилаб олинди:
- истеъмол бозорида озиқ-овқат маҳсулотлари нархи барқарорлигини таъминлашнинг ягона йўли – мева-сабзавот, чорвачилик ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари етиштириш ҳажмини кўпайтириш ҳамда “даладан дўконгача” бўлган узлуксиз занжирни яратишдир;
- иқтисодиётни юқори суръатлар билан ривожлантириш учун фаол инвестиция сиёсатини изчил давом эттириш зарур;
- банк тизими ва капитал бозорини ривожлантириш учун кескин чоралар кўрилиши ва банкларимиз халқаро молия бозорларига чиқиб, арзон ва узоқ муддатли ресурслар олиб келиши зарур. Миллий банк ва Ипотека-банк бу йил ўз “евробонд”ларини чиқариши мақсадга мувофиқдир;
- барқарор иқтисодий ўсишнинг энг муҳим гарови – рақобатдош маҳсулотлар ишлаб чиқариш, улар учун янги халқаро бозорлар топиш ва экспортни кўпайтириш, транзит салоҳиятидан тўлиқ фойдаланиш ҳисобланади.
Очиқ бозор – маҳсулот сифатини ошириш, таннархни пасайтириш, янги технологиялар олиб келишга мажбур қилади, бозор ислоҳотларини жадал ривожлантиради. Содда қилиб айтсак, жаҳон ишлаб чиқариш занжирларига, дунё бозори талабларига ва иқтисодий интеграция жараёнларига ҳамоҳанг бўлишимиз лозим;
- саноат тармоқларини узлуксиз хомашё ва замонавий инфратузилма билан таъминлаш зарур;
- иқтисодиётимиз ривожини, аҳоли бандлиги ва даромадлари ўсишини таъминлайдиган энг муҳим соҳалардан бири бўлган қишлоқ хўжалигини стратегик ёндашувлар асосида тараққий эттириш зарур (албатта, ушбу соҳага чуқур эътибор берган ҳолда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилиш миқдорини кўпайтиришдан иборатдир);
- туризмни иқтисодиётнинг стратегик тармоғига айлантириш биз учун устувор вазифа бўлиб қолади. Ҳукумат олдидаги энг муҳим вазифалардан бири юртимизга келадиган туристлар сонини 7,5 миллионга етказишдан иборат.
Демак, юқорида Мурожаатномада таъкидлаб ўтилган 2020 йилда мамлакатимизнинг макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш ва инфляцияни жиловлаш – иқтисодий ислоҳотлар жараёнида муҳим вазифаларни амалга ошириш муҳим бўлган энг асосий бугунги куннинг долзарб вазифаларидир.
Амалга оширилиши лозим бўлган вазифаларнинг асосий омиллари – ички бозор, очиқ ва халқаро бозор, капитал бозори, хом-ашё бозори, туризм бозори каби бозорлар конъюнктурасини таҳлил қилиш муҳим аҳамияти касб этади.
Албатта, ҳар бир вазифанинг омили миллий иқтисодиётнинг тараққиётида ўзининг маълум бир хусусиятига эга бўлиб, аввало жаҳон бозорларига чиқишда улкан ишларни амалга оширилишини талаб этади.
2020 йилнинг бошида жаҳон иқтисодиётида COVID-19 таъсирида юзага келган иқтисодий инқироз мамлакатимизнинг баъзи иқтисодий соҳалари тараққиётига қаттиқ салбий таъсир қилган бўлса-да, 2020 йилнинг 15 апрелида мамлакатимиз раҳбари бошчилигида ўтказилган видеойиғилишида 2020 йилда ўз олдига қўйилган вазифаларни қийинчиликларга қарамай амалга оширилишини таъкидлаб ўтдилар. Бу иқтисодий инқирозга қарши кураш ва бартароаф этиш мақсадида Ўзбекистон Жаҳон банки, Халқаро валюта фонди ва Франция ривожланиш уюшмаларидан жами 2,0 млрд.АҚШ доллари миқдоридаги “олинадиган қарз”ларни сафарбар қилиниши таъкидлаб ўтилган эди.



Download 125.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling