Жаҳон товар бозори конъюнктурасини таҳлили” фанининг долзарблиги, мақсади ва вазифалари
“ЖАҲОН БОЗОРИ КОНЪЮНКТУРАСИНИ ТАҲЛИЛИ” фанининг мақсади ва вазифалари
Download 125.5 Kb.
|
1-БОЗОР-3-МАВЗУ№1-кириш
- Bu sahifa navigatsiya:
- Жаҳон бозори конъюнктурасини таҳлили” фанининг мақсади
1.3. “ЖАҲОН БОЗОРИ КОНЪЮНКТУРАСИНИ ТАҲЛИЛИ” фанининг мақсади ва вазифалари.
“Жаҳон бозори конъюнктурасини таҳлили” фанининг ўқитилиши жараёнида ҳар бир жаҳон бозорларини таҳлил қилиб, аввало, халқаро бозорларга чиқишда Ўзбекистоннинг имконияти ва шарт-шароитлари, жаҳон бозорлари фаолиятида мамлакатимизнинг улушини янада оширишда халқаро тажрибалардан фойдаланиш борасида таклиф ва тавсиялар берилади. Жаҳондаги ҳар бир миллий иқтисодиётнинг халқаро иқтисодий муносабатларда фаол иштирок этиши жаҳон бозоридаги фаол иштирокига ҳам боғлиқдир. Албатта, миллий иқтисодитларда ишлаб чиқарилаётган экспортбоп саноат маҳсулотларини жаҳон бозорига олиб чиқиши ва унинг эвазига хорижий валюталарнинг олиниши мамлакатнинг валюта заҳираларининг жамғарилишига ўз ҳиссасини қўшади. “Жаҳон бозори конъюнктурасини таҳлили” фанининг мақсади – жаҳон бозори конъюнктурасини таҳлил қилишдан иборатдир. Ушбу мақсадга эришиш учун қуйидаги вазифаларни ҳал қилишни ўз ичига олади: - жаҳон бозоридаги ҳолат ва вазиятни аниқлаш; - жаҳон бозорида нарҳ-наво динамикасини таҳлил қилиш; - жаҳон бозорида нарҳни иқтисодий кўрсаткичлар ёрдамида аниқлаш; - талаб ва таклиф каби омиллар йиғиндисининг ўзаро муносабати орқали ўрганишдан иборатдир. “Жаҳон бозори конъюнктурасини таҳлил қилиш” фанининг ўқитилиш мақсади ва вазифаларидан келиб чиққан ҳолда, қуйидаги фан орқали қуйидаги асосий мавзуларни ўз ичига олади: - халқаро жаҳон бозорларини кечаги, бугунги ва истиқболдаги фаолияти ва аҳволи-ҳолатларини таҳлил қилиш; - жаҳон бозори конъюнктураси таҳлили ва таҳлил қилиш услубларини ўрганиш; - халқаро ва ички бозор сегментациясини, баҳоларни шаклланиши ва истеъмолчиларга сервис хизмат кўрсатишни стратегияларини, товар ва хизматлар сотилишини кенгайтириш имкониятлари ва уни рақобатга бардош бера олиш стратегия усул ва йўлларини ўрганиш; - жаҳон бозори конъюнктураси таҳлили ва таҳлил қилиш услублари, тамойилларини кўриб чиқиш; - жаҳон бозори конъюнктурасини таҳлил қилиш натижалари асосида истиқбол режаларини ишлаб чиқиш ҳамда уларни қўллашни ўрганишдан иборатдир. Шунингдек, “Жаҳон бозори конъюнктурасини таҳлили” фани орқали жаҳон иқтисодиётида муҳим бўлган – жаҳон бозорида маҳсулотлар, хомашё, молия, капитал, меҳнат, хизмат каби бозорларнинг бугунги ҳолатини ва уларнинг фаолиятини таҳлил этишдан иборатдир. Бундан ташқари, ушбу фан орқали қуйидагиларни: - Жаҳон бозори конъюнктурасини ўрганишнинг назарий асосларини ўрганиш; - Жаҳон хом ашё товарлари бозори конъюнктурасининг ўзига хос жиҳатларини ёритиб бериш; - Жаҳон товар бозори конъюнктурасини, жаҳон молия бозорини, жаҳон капитал бозорини таҳлил қилиш; - Жаҳон меҳнат бозорининг хусусиятларини аниқлаш; - Жаҳон иқтисодиётида хизматлар бозорининг ўрни ва аҳамиятини кўриб чиқиш; - Ўзбекистоннинг жаҳон бозорида тутган ўрнини иқтисодий кўрсаткичлар ёрдамида таҳлил қилиш каби хусусиятларини кўриб чиқишдан ибратдир. Албатта, юқорида таъкидлаб ўтилган вазифаларни амалга оширишда, жаҳон хўжалигидаги халқаро бозорларнинг 2020 йилгача бўлган ҳолати, унинг асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ва жаҳон иқтисодиётидаги мақеи ва жаҳон иқтисодиётидаги улуши, шунингдек, уларнинг 2020 йилнинг бошида жаҳон иқтисодиётида COVID-19 таъсирида юзага келган иқтисодий инқирознинг салбий таъсирлари ва йўқотишлари чуқур таҳлиллар орқали кўриб чиқилади. Download 125.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling