Jarayonning nazariy qismi Qurilma haqida qiasqacha ma]lumot


Download 1.59 Mb.
bet2/14
Sana28.12.2022
Hajmi1.59 Mb.
#1011808
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
Bog'liq
куритгич

Jarayonning nazariy qismi

УМУМИЙ ТУШУНЧАЛАР


Нам материалларни қуритувчи агент ёрдамида сувсизлантириш жараёни қуритиш деб аталади. Бу жараёнда намлик буғланиш йўли билан қаттиқ фаза таркибидан газ (ёки буғ) фазасига ўтади. Нам материалларни қуритиш жараёнининг саноатда ташкил этиш катта аҳамиятга эга. Қуритилган материалларни транспорт воситасида узатиш арзонлашади, уларнинг тегишли хоссалари яхшиланада, ускуна ва қувурларнинг коррозияга учраши камаяди.
Материалларни уч хил усул (механик, физик-кимёвий ва иссиқлик ёрдамида) билан сувсизлантириш мумкин. Механик усул билан сувсизлантириш – таркибида кўп миқдорда сув тутган материалларни қуритиш учун ишлатилади. Бу усул билан сувсизлантиришда намлик сиқиш ёки центрифугаларда марказдан қочма куч таъсирида ажратиб олинади. Одатда механик йўл билан намликни ажратиш – материалларни сувсизлантиришда биринчи босқич ҳисобланади. Механик сувсизлантиришдан сўнг яна бир қисм намлик қолади, бу қолган намликни иссиқлик ёрдамида, яъни қуритиш йўли билан ажратиб чиқарилади.
Физик-кимёвий усул билан материалларни сувсизлантириш лаборатория шароитларида ишлатилади. Бу усул сувни ўзига тортувчи моддалар (масалан, сульфат кислотаси, кальций хлориди) дан фойдаланишига асосланган. Ёпиқ идиш ичида сувни тортувчи модда устига нам материални жойлаштириш йўли билан уни сувсизлантириш мумкин.
Иссиқлик таъсирида сувсизлантириш (қуритиш) саноатнинг турли соҳаларида кенг ишлатилади. Қуритиш кўпчилик ишлаб чиқаришларнинг охирги, яъни тайёр маҳсулот олишдан олдинги жараёни ҳисобланади. Айрим ишлаб чиқаришларда материалларни сувсизлантириш икки босқичдан иборат бўлиб, намлик аввал арзон жараён ҳисобланган механик усул билан, сўнгра қолган намлик эса қуритиш йўли билан ажратилади. Бунда жараённинг самарадорлиги ортади.
Қуритиш икки хил (табиий ва сунъий) йўл билан олиб борилади. Материалларни очиқ ҳавода сувсизлантириш табиий қуритиш дейилади, бу жараён узоқ вақт давом этади. Саноатда материалларни сувсизлантириш учун сунъий қуритиш усули ишлатилади, бу жараён махсус қуритгич ускуналарида олиб борилади.
Қуритилиши лозим бўлган материаллар уч турга бўлинади: қаттиқ (донали, бўлак-бўлакли, заррачали); пастасимон; суюқ (эритмалар, суспензиялар).
Иссиқлик ташувчи агентнинг қуритилаётган материал билан ўзаро контакт қилиш усулига кўра қуритиш қуйидаги турларга бўлинади: 1) конвектив қуритиш – нам материал билан қуритувчи агент тўғридан-тўғри ўзаро аралашади; 2) контактли қуритиш – иссиқлик ташувчи агент ва нам материал ўртасида уларни ажратиб турувчи девор бўлади; 3) радиацияли қуритиш – иссиқлик инфрақизил нурлар орқали тарқалади; 4) диэлектрик қуритиш – материал юқори частотали ток майдонида қиздирилади; 5) сублимацияли қуритиш – материал музлаган ҳолда, юқори вакуум остида сувсизлантирилади. Охирги учта усул саноатда нисбатан кам ишлатилади ва одатда қуритишнинг махсус усуллари деб юритилади.
Нефть ва газни қайта ишлаш саноатида нам материалларни сувсизлантириш учун кўпинча конвектив ва контактли қуритиш усуллари ишлатилади.


Download 1.59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling