Jarayonning nazariy qismi Qurilma haqida qiasqacha ma]lumot
-расм. Маҳсулотларни инерт материалнинг мавҳум қайнаш ҳолатида сувсизлантирадиган қурилманинг схемаси
Download 1.59 Mb.
|
куритгич
- Bu sahifa navigatsiya:
- Барабанли роторли вакуум-қуритгичлар.
6-расм. Маҳсулотларни инерт материалнинг мавҳум қайнаш ҳолатида сувсизлантирадиган қурилманинг схемаси:
1-табиий газнинг ёниш камераси; 2-ҳаво ҳайдагич; 3-қуритгич; 4-таъминлагич; 5-иссиқлик алмашгич; 6-ресивер; 7-компрессор; 8-енгли фильтр; 9-икки қаватли чанг затвори. Оқимлар: I-табиий газ; II-ҳаво; III-суспензия; IV-сув; V-сиқилган ҳаво; VI-сув буғи; VII-конденсат; VIII-иссиқлик ташувчи ва намлик буғлари; IX-тайёр маҳсулот. Мавҳум қайнаш қатламли қуритгичларнинг асосий қисми цилиндрсимон, конуссимон ёки цилиндр-конуссимон бўлиши мумкин. Цилиндрсимон қобиқли қуриткичларда баъзан қуритиш жараёни бир меъёрда бормайди, чунки қатламда жадал аралаштириш мавжуд бўлганлиги сабабли айрим заррачаларнинг қуритгичда бўлиш вақти ўртача қийматдан анча фарқ қилади. Шу сабабли ўзгарувчан кесимли (масалан, конуссимон) қуриткичдан фойдаланилади. Бундай конуссимон қуритгичнинг пастки қисмида газнинг ҳаракатланиш тезлиги энг катта заррачанинг чўкиш тезлигидан катта, тепа қисмида эса энг кичик заррачанинг чўкиш тезлигидан кам бўлади. Бундай ҳолатда қаттиқ заррачаларнинг нисбатан тартибли циркуляцияси мавжуд бўлиб, заррачалар қуритгичнинг марказий қисмида кўтарилади, унинг чекка қисмларида эса пастга қараб тушади. Натижада материал бир меъёрда исийди ва камеранинг иш баландлиги камаяди. Мавҳум қайнаш қатламли қуриткичларнинг самарали ишлаши учун нам материал ва қуритувчи агентни қуритгичнинг кўндаланг кесими бўйича бир меъёрда тарқалишига эришиш керак. Бунинг учун нам материални қуритгичга бериб турадиган таъминлагич, қуритилган материални қуритгичдан чиқариб турадиган ва газ тарқатувчи мосламаларнинг конструкциясини тўғри танлаш зарур. Барабанли роторли вакуум-қуритгичлар. Бундай қуритгичлар портлаш ва ёнғин чиқиш жиҳатдан ҳавфли, заҳарли, сочилувчан ёки пастасимон маҳсулотларни сувсизлантиришга мўлжалланган. Заҳарли препаратлар, гербицидлар, полимер материаллари ва бўёқлар ишлаб чиқаришларда иссиқликка чидамсиз маҳсулотларни сувсизлантириш учун ҳам барабанли роторли вакуум-қуритгичлар кенг ишлатилади. Бу турдаги контактли қуритгичларда материал секин айланувчи, гороизонтал ҳолда жойлашган тароқли аралаштиргич ёрдамида аралаштирилади, натижада ускуна даврий ишласа ҳам қуритиш тезлиги анча юқори бўлади. Тароқли вакуум-қуриткичлар қўл меҳнатини талаб қилмайди. Қуриткич горизонтал буғ ғилофли цилиндрсимон қобиқдан ташкил топган (7-расм). Ускуна тепасида нам материални юклайдиган, пастки қисмида эса қуриган материални туширадиган туйнуклар бор. Қобиқнинг ичида тароқлари бўлган аралаштиргич жойлаштирилган. Аралаштиргичнинг тароқлари ўқда ўзаро перпендикуляр қилиб ўрнатилган; барабан узунлигининг биринчи ярмида аралаштиргичнинг тароқлари бир томонга эгилган бўлса, иккинчи ярмида эса қарама-қарши томонга эгилган бўлади. Бундан ташқари, аралаштиргич ҳар 5-8 минутда реверсив мослама ёрдамида айланиш йўналишини ўзгартиради. Шу сабабли ускунага тушган материал даврий равишда барабаннинг ички девори яқинидан унинг марказига қараб ва тескари йўналишда ҳаракат қилади. Аралаштиргич ўқининг ичида бўшлиқ бўлиши ҳам мумкин, бундай ҳолда бу бўшлиқ орқали иситувчи агент юборилиб, материал қўшимча равишда қиздирилади. Тароқлар ўртасида эркин ҳаракат қилувчи қувурлар материални тезроқ айлантириш учун хизмат қилади. Қуриткичнинг қобиғи конденсатор вакуум-насос билан туташган.
Download 1.59 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling