Жарқўрғон Ахборот технологиялари касб-ҳунар коллежида


Оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасалари фаолияти бўйича рухсатнома бериш туман (шаҳар) ҳокимликлари томонидан амалга оширилади. 3


Download 470.5 Kb.
bet2/44
Sana20.01.2023
Hajmi470.5 Kb.
#1104334
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   44
Bog'liq
баённомалар

2. Оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасалари фаолияти бўйича рухсатнома бериш туман (шаҳар) ҳокимликлари томонидан амалга оширилади.
3. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
рухсатнома - ваколатли орган томонидан якка тартибдаги тадбиркорга бериладиган, тадбиркорлик фаолияти соҳасида ҳаракатларни бажариш ва (ёки) муайян фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқини берадиган ҳужжат;
талабгор - якка тартибдаги тадбиркор ёхуд уларнинг рухсатнома олиш учун тегишли ариза билан белгиланган тартибда орқали мурожаат қиладиган ваколатли шахси.
4. Оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасалари фаолияти бўйича мазкур низомга иловадаги шаклга мувофиқ рухсатнома (кейинги ўринларда рухсатнома деб аталади) чекланмаган муддатга берилади.
Талабгор аризасига кўра, рухсатнома муайян муддатга берилиши мумкин.
5. Рухсатнома якка тартибдаги тадбиркорга оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасаларини ташкил этиш ва уларнинг фаолиятини юритиш ҳуқуқини бериши борасида тушунтириш ишлари олиб борди.
Бундан ташқари йиғилганлар бўлим масъул ходими Р.Шарипов томонидан Оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилоти ташкил этишда амал қилиниши лозим бўлган меъёрий талаблар ҳамда ишларни тўғри ташкил этиш борасидаги кўрсатмалар билан ҳам таништирилди.
Йиғилиш давомида ўрганилган ва муҳокама қилинган масала юзасидан Туман хокимининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари А.Қурбонов, туман махалла ва оилани қўллаб-қувватлаш маркази бошлиғи Ш.Раҳмоновларнинг фикрлари тингланиб, кун тартибида кўрилган масала юзасидан билдирилган фикр-мулоҳазаларга асосланган ҳолда йиғилиш
Қ А Р О Р Қ И Л А Д И:



  1. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Сурхондарё вилоятига жорий йилнинг 1 июн санасидаги ташрифи давомида оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотларини кўпайтириш орқали туманларда болалар қамровини ошириш юзасидан берган топшириқлари ижросини таъминлаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 30 июлдаги “Оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасалари ҳамда оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасалари фаолияти бўйича рухсатнома бериш тартиби тўғрисида низомларни тасдиқлаш ҳақида”ги 595-сонли Қарори ижро учун қабул қилинсин.

  2. МФЙлардаги 3-7 ёшли болалар сонидан келиб чиқган ҳолда МФЙларни ўрганиш мақсадида туман мактабгача таълим бўлимида фаолият юритаётган ходимлар оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари ташкил этиш бўйича тарғибот ва ташвиқот ишлари олиб бориш учун бириктирилсин.

  3. Олиб борилган тарғибот ва ташвиқот натижалари кунлик маълумотлар асосида бўлимга тақдим этилган ҳолда ОНМТТ очиш истагини билдирган фуқароларга бирламчи хужжатларни тайёрлашда амалий ёрдам бериш чоралари кўрилсин.

  4. Ушбу йиғилиш баёнининг ижросини назорат қилиш бўлим мудири ўринбосари Ж.Исмадияров зиммасига юклатилсин.


Download 470.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling