Жарқўрғон Ахборот технологиялари касб-ҳунар коллежида


Йиғилиш котиби: Н.Камолова


Download 470.5 Kb.
bet3/44
Sana20.01.2023
Hajmi470.5 Kb.
#1104334
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   44
Bog'liq
баённомалар

Йиғилиш котиби: Н.Камолова

ТАСДИҚЛАЙМАН”


Туман МТБ мудири:
_________ Р.Қораева
____” ___________2021 й
Сариосиё туманидаги мактабгача таълим бўлими ходимлари иштирокида
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 19 январь куни маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш, бу борада давлат ва жамоат ташкилотларининг ҳамкорлигини кучайтириш масалалари бўйича ўтказган видеоселекторининг йиғилиш


Б А Ё Н Н О М А С И

____” ________ 2021 йил ____-сонли Сариосиё тумани




Кенгаш раиси: Р.Қораева - Сариосиё туман МТБ мудири


Иштирок этди: Бўлим масъул ходимлари
Жами: (30 нафар).

К У Н Т А Р Т И Б И:




Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 19 январь куни маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш, бу борада давлат ва жамоат ташкилотларининг ҳамкорлигини кучайтириш масалалари бўйича ўтказган видеоселектор йиғилиши тўғрисида


Э Ш И Т И Л Д И:

Йиғилишни бўлим мудири Р.Қораева кириш сўзи билан очиб, кун тартибидаги масала яъни, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 19 январь куни маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш, бу борада давлат ва жамоат ташкилотларининг ҳамкорлигини кучайтириш масалалари бўйича ўтказган видеоселектори йиғилишида белгиланган вазифалар ва уларнинг ижросини изчил олиб бориш ҳамда жойларда маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш ва бу борада давлат ва жамоат ташкилотларининг ҳамкорлигини кучайтириш масалалари кенг муҳокама қилинганлиги ва муҳокама қилинган масалаларнинг жойлардаги бевосита ижрочилари масъул эканлиги хусусида гапириб ушбу видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар борасида йиғилганларга батафсил ва атрофлича маълумот бериш учун сўзни туман мактабгача таълим бўлимининг маънавий-маърифий ишлар бўйича мутахассиси М.Темировга берди.


Бўлимнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича бириктирилган мутахассиси М.Темиров ўз сўзи давомида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 19 январь куни маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш, бу борада давлат ва жамоат ташкилотларининг ҳамкорлигини кучайтириш масалалари бўйича ўтказган видеоселектори йиғилишида Муҳтарам Президентимиз таъкидлаганларидек, жаҳон тарихига назар солсак, ҳар бир халқ аввало маънавий бирлашуви, миллий ғояси билан юксалганлиги, бугун янги ҳаёт қуриш, ривожланган давлатлар қаторига чиқиш йўлидан бораётган мамлакатимизда ҳам миллий ғоя масаласи жуда муҳим аҳамиятга эга эканлиги, сўнгги йилларда бу борада қатор қарорлар қабул қилинаётганлиги борасида гапириб Республика маънавият ва маърифат кенгаши раиси Президент эканлиги белгилаб қўйилганлигини алоҳида таъкидлаб ўтар экан. кенгашнинг ҳудудий бўлимларига масъуллик ҳокимлар зиммасига юклатилганлиги, бу ўзгариш маънавий-маърифий ишларни давлатимиз сиёсатида янада юксак ўринга кўтараётганлигини алоҳида таъкидлаганлар.
Агар жамият ҳаётининг танаси иқтисодиёт бўлса, унинг жони ва руҳи маънавиятдир, – деди Шавкат Мирзиёев йиғилишда. – Биз янги Ўзбекистонни барпо этишга қарор қилган эканмиз, иккита мустаҳкам устунга таянамиз:
Биринчиси – бозор тамойилларига асосланган кучли иқтисодиёт.
Иккинчиси – аждодларимизнинг бой мероси ва миллий қадриятларга асосланган кучли маънавият эканлиги хеч кимга сир эмас.
Яқинда бўлиб ўтган йирик тадбирда – давлатимиз раҳбарининг Олий Мажлисга Мурожаатномаси, Ўзбекистон ёшларининг биринчи форуми ҳамда Хавфсизлик кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида маънавият йўналишидаги долзарб вазифалар белгилаб берилди. Чунки бу борада ечимини кутиб турган, ўзгаришлар шамоли кириб бормаган масалалар кўп. Миллий ғоянинг моҳиятини тўлиқ англаб етмаган, эски мафкурани тасаввур қилиб, бунга юзаки қарайдиганлар ҳам йўқ эмас орамизда.
Шу боис, Президентимиз йиғилиш давомида мамлакатимиз мафкурасининг асосий ғоясини таъкидлаб ўтди: – “Биз яратаётган янги Ўзбекистоннинг мафкураси эзгулик, одамийлик, гуманизм ғояси бўлади. Биз мафкура деганда, аввало, фикр тарбиясини, миллий ва умуминсоний қадриятлар тарбиясини тушунамиз. Улар халқимизнинг неча минг йиллик ҳаётий тушунча ва қадриятларига асосланган”, – деди давлатимиз раҳбари ўз сўзи давомида.
Бундан ташқари ўтказилган видеоселектор йиғилиши давомида, бугун дунёда кескин кураш ва рақобат ҳукм сураётганлиги, манфаатлар тўқнашуви кучайиб бораётганлиги, глобаллашув жараёнлари инсоният учун беқиёс янги имкониятлар билан бирга кутилмаган муаммоларни ҳам келтириб чиқараётганлиги ҳамда миллий ўзлик ва маънавий қадриятларга қарши таҳдид ва хатарлар тобора ортиб бораётганлиги хусусида хам тўхталиб ўтилди. Шу билан бирга, фақат ўзини ўйлаш, меҳнатга, оилага енгил қараш, истеъмолчилик кайфияти турли йўллар билан одамлар, айниқса, ёшлар онгига устамонлик билан сингдирилаётганлиги, терроризм, экстремизм, трансмиллий ва кибер-жиноятчилик, одам савдоси, наркотрафик каби таҳдидлар хавфи ошиб бораётганлиги, баъзи ҳудудларда атайин беқарорлик юзага келтирилиб, норозилик кайфияти авж олдирилаётганлиги, бундай таҳликали вазиятда ҳушёр ва огоҳ бўлиб, халқимизнинг тинчлиги, мамлакатимиз манфаатларини ўйлаб яшаш зарурлиги, давлатимиз раҳбари лоқайдлик ва бепарволик энг катта хавф эканини, бугун учраётган ижтимоий муаммоларни камайтириш учун нуронийлар тарбияси, жамоатчилик назорати етишмаётганлигини алоҳида таъкидлаб ўтди.
Йиғилиш давомида М.Темиров ижтимоий-маънавий муҳитни илмий асосда таҳлил қилишни даврнинг ўзи талаб этаётганлиги, жамиятимизда маънавий-маърифий ишлар шундай асосда йўлга қўйилмаганлиги учун ҳам кутилган натижани бермаётганлиги ва бу борада, жойларда амалга оширилаётган ишларни такомиллаштириш зарурлиги борасида гапирди. Ўтказилган видеоселектор йиғилишида Президентимиз “Маънавият тарғиботчиси” ўқув муассасаси негизида Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институтини ташкил этиш таклифини билдирди. Йиғилишда маънавий-маърифий ишларни сифат ва мазмун жиҳатидан янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари белгиланди. Маълумки, ҳозирги пайтда маънавият тарғиботи билан ўнлаб ташкилотлар шуғулланади. Лекин, уларнинг фаолияти аниқ мувофиқлаштирилмаётгани, ягона тизимга бирлашмагани сабабли бир-бирини такрорлаш ҳолатлари кузатилиб келинаётганлиги, ва бундан буён Республика Маънавият ва маърифат маркази барча ҳудудий кенгашларнинг, вазирлик, идора ва ташкилотларнинг маънавий-маърифий фаолиятини мувофиқлаштириб бориши белгиланди.
Тарбияда танаффус бўлмайди, дейди халқимиз. Лекин, маънавий-маърифий ишлардаги узвийлик ҳозирча бундай эмас. Шу боис маънавий-маърифий ишларнинг ягона тизимини яратиш, хусусан, ўғил-қизларни болалигиданоқ билимли ва фазилатли этиб тарбиялаш, бунинг учун мактабгача таълим ташкилотларига методик ёрдам кўрсатиш муҳимлиги таъкидланган ушбу йиғилишда мактабгача таълим ташкилотларида маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш бўйича бир қатор кўрсатмалар берилди.
Жумладан:
Ҳар хафтанинг жума куни ташкил этилаётган маънавият соатларида мунтазам равишда педагогларни Республикамизда маънавий-маърифий соҳада амалга оширилаётган ишлар борасида таништириб бориш;
“Маънавият хонаси”ни мунтазам бойитиб бориш орқали педагогларнинг бу соҳадаги изланишларини такомиллаштириш;
Маънавий-маърифий соҳага доир Қарор, Фармон, Қонун, Буйруқ ва хатлар билан мунтазам равишда танишиб ўрганиб бориш лозимлиги ва шу орқали ёшлар онгига устамонлик билан сингдирилиб борилиши мумкин бўлган ёт ғоялар таъсиридан химояланишимиз лозимлиги хусусида тушунчалар берди.
Йиғилиш давомида ўрганилган ва муҳокама қилинган масалалар юзасидан бўлим мудири ўринбосари Ж.Исмадияров, кадрлар бўйича мутахассис М.Рахимоваларнинг фикрлари тингланиб, кун тартибида кўрилган масала юзасидан билдирилган фикр-мулоҳазаларга асосланган ҳолда йиғилиш

Download 470.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling