Қ А Р О Р Қ И Л А Д И:
Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигининг 2019 йил 11-февралдаги “Мактабгача таълим вазирлиги хузуридаги ўқув-методик ишларни мувофиқлаштириш кенгашини ташкил этиш хақида”ги 22-сонли, вилоят мактабгача таълим бошқармасининг 2019 йил 18-февралдаги 11-сонли ҳамда шу мазмундаги туман мактабгача таълим бўлимининг 2019 йил 26-февралдаги А-10-сонли буйруқлари маълумот ва ижро учун қабул қилинсин.
Кенгаш масъул ходимлари ва аъзоларига:
Кенгашни талаблар даражасида ташкил этиш;
Кенгаш мажлисларига тайёргарликни ташкилий-техник жихатдан таъминлаш ишларини амалга ошириш;
Кенгаш фаолияти учун зарур барча хужжатларни (тахлилий маълумотлар, жадваллар)ни шакллантириш ва карорлар лойихалари буйича келишувларни амалга ошириш;
фаолият йўналишларига тааллуқли материалларни тўплаш, таҳлил қилиш, қарорлар ва чора-тадбирлар режалари лойихаларини тайёрлаш;
мактабгача таълим сохасида ўкув-методик ишларни мувофиқлаштириш, тахлил ва умумлаштириш, мувофиқлаштириш натижалари бўйича хисобот ва ахборот материалларини тайёрлаш;
келтирилган камчиликларнинг такрорланмаслиги, шунингдек қонун бузилишлари ҳолатини олдини олиш ва келгусида йўл қўймаслик учун тегишли тартибда чора-тадбирлар белгилаш;
Ушбу йиғилиш баёнидаги вазифалар ижросини назорат қилиш мудир ўринбосари Ж.Исмадияров зиммасига юклатилсин.
Йиғилиш котиби: Н Камолова
“Т А С Д И Қ Л А Й М А Н”
Сариосиё туман мактабгача
таълим бўлим мудири:
_____________ Р.Қораева
Сариосиё туман мактабгача таълим бўлимида ўтказилган йиғилиш
Б А Ё Н Н О М А С И
“____” ________ 2019 йил ____-сонли М.Улуғбек маҳалласи
Do'stlaringiz bilan baham: |